Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнов Баходир Турдиевичнинг 
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий терминлар семантикаси ва тезауруси”,     10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSс/Fil247.
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Умарова Наргизахон Рустамовна, филология фанлари доктори, доцент.    
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти.
Диссертация йўналиши: илмий-назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили тиббий терминларини компьютер технологиялари асосида тизимлаштириш, тиббий терминлар семантикасини, терминлараро семантик муносабатларни тезаурус моделлари орқали очиб бериш, ўзбек тили тиббий терминлари тезауруси (Uzmedtezaurus) лингвистик таъминотини яратишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўзлашган қатламга оид тиббий терминлар семантикасини ёритишда ва терминлараро мазмуний муносабатларни аниқлашда семантик майдон асосидаги тезаурус моделининг лингвистик муҳим қийматга эга эканлиги очиб  берилган;  
ўз қатламга оид тиббий терминларнинг тил соҳиби лисоний онги, тафаккури билан алоқадорлиги, умумистеъмол сўзлари билан мазмуний муносабатда бўлиши, семантик қолип асосидаги тезаурус модели асосида тавсифлаш мақсадга мувофиқлиги  асосланган;
ўзбек тили тиббий терминлари семантик  майдон асосида текширилган,  терминлараро гипо-гиперонимик, партонимик муносабатлар аниқланиб, ўзбек тили тиббий терминларининг семантик парадигма асосидаги, коллокаций усулидаги  этимологик жиҳатлари очиб берилган;   
семантик тармоқ тезаурус модели асосида тиббий терминлар морфологик белгиси,  талаффузи, семантик таркиби (асл маъноси, кўчма маъноси), омоними, синоними, антоними, гипероними, гипоними, этимологияси, ўзакдошлари, фразеологизмлар, бирикмалар компоненти сифатида қўлланиши, бошқа тиллардаги варианти каби стандарт белгилари очиб берилган;
ўзбек тилшунослигида илк бор тиббиёт соҳасидаги лакуналарнинг шевалардаги асоси тўпланиб, лингвистик базага киритилган, ўзбек тили тиббий терминлари тезауруси (Uzmedtezaurus) маълумотлар базасининг лингвистик таъминоти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили тиббий терминлари семантикаси ва тезауруси таҳлили бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:      
давлат тилини ривожлантириш мақсадида она тилимизга янги сўз ҳамда терминларнинг татбиқ этилиши, хорижий тиббий терминларнинг ўзбекча муқобилларини шакллантириш юзасидан берилган тавсиялар, тиббий терминлар семантикаси, терминлар ўртасидаги алоқадорлик, гипо-гиперонимик муносабатлар ҳақидаги назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан XIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи”(2018-2020 й.й. ) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 9 февралдаги 01/4-241-сон маълумотномаси). Натижада, кўп асрлик ўзбек тилининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларида муҳим омил ҳисобланган мумтоз манбалардаги тиббий терминларнинг бугунги кундаги ўзбек тили луғат фондига таъсири, амалий аҳамиятини кўрсатиш бўйича хулосалар чиқаришга асос бўлган;   
    тилдаги тиббий терминлар семантикаси ва тезауруси (луғат қатлами), лакунар бирликлар прагматикаси, ўзбекча тиббий терминларнинг ўзига хос миллий-маданий хусусиятлари билан боғлиқ масалалар, шунингдек ўзбекча, арабча ва тожикча тиббий терминларнинг семантикаси, лингвистик хусусиятлари, асл ва кўчма маънолари, талаффуз этилиши билан боғлиқ тушунчалар тадқиқ этилгани, ўзбек тилида тиббий терминларнинг тезауруси (электрон луғати), лакуналари луғатини шакллантириш ва шу асосда ўзбек тилидаги тиббий терминлар электрон корпусини яратишга оид илмий- назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  ОТ-А1-018 рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” (2017-2018 й.й.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 11 апрелдаги 04/1-650-сон маълумотномаси). Натижада, банк-молия терминларининг кўп тилли электрон луғатларини яратиш ва уларнинг таржимаси билан боғлиқ масалалар илмий-назарий жиҳатдан бойитилган;
    тиббий терминлар шаклланишининг лингвомаданий асослари, тиббий терминларнинг этимологияси ва тарихий тараққиёти, тиббиёт соҳасидаги лакунар бирликларнинг диалектал асослари ҳамда мазкур лакуналарнинг этнолингвистик табиатини далиллашга доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ 
гуманитар фанлар илмий-тадқиқот интитутида бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020й.й.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 20 апрелдаги 17.01/97-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва қорақалпоқ тили тиббий терминологияси тарихини такомиллаштиришга оид материалларнинг мазмуни мукаммаллашган; 
    тиббий терминларнинг ўз қатлам ҳисобига бойиши, шеваларда ўзбек адабий тилида ва халқаро доирада номланмайдиган тиббиётга оид тушунчаларнинг атамаси мавжудлиги, уларни қўллаш ва кенг ёйиш, касаллик моҳиятини англашда сўз семантикасига асосланиш муҳимлиги ҳақидаги хулоса ва тавсиялардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг “Taqdimot” кўрсатуви сценарийсини ёзишда фойдаланилган (ЎзМТРК “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат муассасасининг 2022 йил 4 мартдаги 06-31-543-сон маълумотномаси). Натижада, дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish