Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамақсудова Саодат Хидоятовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Медиаматнларнинг тили, услуби ва жанрий хусусиятлари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil1631.
Илмий раҳбар: Исраил Муқаддас Иргашевна, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Мўминовна, филология фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Севара Ирисалиевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади медиаматнларнинг лисоний-услубий ўзига хосликларини ўрганиш, унинг тузилмаси, жанрий хусусиятларини, медиаматнларни яратишда лисоний мезонларнинг ўрнини аниқлаш, медиаматнларнинг асосий тоифалари ва типологиясини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий медиаоламда медиаматнларнинг оддий матнлардан фарқли хусусиятлари, массмедиа аспектининг медиаматн шаклига келишидаги ўзига хосликлар, бугунги кун талабига жавоб берадиган материалларни тайёрлашда лисоний мезонлардан фойдаланишнинг муҳим ўринга эгалиги аниқланган; 
медиаматнни мулоқот майдонига киритиш стратегиясини яратиш, матнни қисмларга ажратишда интерпретация усулидан фойдаланиш меъёрлари аниқланиб, сарлавҳа мажмуаси, лид, асосий ва хулоса қисмларининг коммуникатив, сегментлаштирувчи, баҳоловчи-экспрессив ва бошқа вазифалари, турлари ҳамда лисоний-услубий хусусиятлари далилланган;
медиаматнларнинг услубий тоифаланиши: расмий, илмий, публицистик, сўзлашув, бадиий, диний-маърифий услуб хусусиятлари аниқланиб, матн таркибида лисоний ва нолисоний воситаларнинг ўзаро боғлиқ келиши, функционал услуб қонуниятининг бевосита муштарак жиҳатлари очиб берилган;
замонавий медиадискурснинг ўзига хос жанр шакллари ва уларнинг конвергенцияси диффузия жараёнида - янги интеграциялашган жанрларнинг юзага келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Медиаматнларнинг тили, услуби ва жанрий-услубий хусусиятларини тадқиқ қилиш юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
замонавий медиаоламда медиаматнларнинг оддий матнлардан фарқли хусусиятлари, массмедиа аспектининг медиаматн шаклига келишидаги ўзига хосликлар, бугунги кун талабига жавоб берадиган материалларни тайёрлашда лисоний мезонлардан фойдаланишнинг муҳим ўринга эгалиги аниқланганлиги каби хулосалардан “Тил ва адабиёт таълими” илмий-методик журнали фаолиятида фойдаланилган (“Тил ва адабиёт таълими” илмий-методик журнал таҳририятининг 2022 йил 29 апрелдаги 20-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот таҳририятда журнал саҳифаларини бойитишда, медиаматнни яратиш ва таҳрир этиш жараёнида журналистларнинг билим ва кўникмаларини такомиллаштиришда ёрдам берган;
медиаматннинг таъсирчанлигини таъминловчи лингвистик (фонетик, лексик, грамматик) воситаларнинг аҳамиятини ўрганишда, жумладан, тилнинг тасвирий воситалари, паремиологик бирликлар, шахслантиришга доир тавсияларни, ушбу соҳадаги хато, камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича назарий мулоҳазаларни, кўрсатмаларни амалда қўллаш борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Mahalla” телерадиоканалларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Mahalla” телерадиоканалларининг 2022 йил 13 июндаги 01-14-431-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот сарлавҳа мажмуаси, лид, асосий ва хулоса қисмларининг коммуникатив, сегментлаштирувчи, баҳоловчи-экспрессив ва бошқа вазифалари, медиаматнларни ўзига хос, таъсирли ва талаб даражасида яратишда ёрдам берган;
медиаматнни мулоқот майдонига киритиш стратегиясини яратиш, матнни қисмларга ажратишда интерпретация (талқин этиш) усулидан фойдаланиш меъёрлари бўйича таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston” телеканалида эфирга узатиладиган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлари сценарийлари ва матнларини тайёрлашда фойдаланилган (“Oʻzbekiston” телерадиоканалининг 2022 йил 20 июндаги 04-36-957-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот медиаматнни яратишда амал қилиниши керак бўлган лисоний-услубий қоидаларни эътиборга олиш, медиаматнлар тузилмасини аниқлаш, ўзбек адабий тил меъёрларига риоя қилишни такомиллаштиришда манба сифатида ёрдам берган;
медиаматн яратишда тил бирликларидан ўринли ва унумли фойдаланиш, матн таъсирчанлигини таъминловчи лингвистик воситаларнинг аҳамияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 23 июндаги 01-03-828-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот уюшма аъзоларининг билим ва кўникмаларини такомиллаштириш ва публицистик мақолаларни тайёрлаш жараёнида тил воситаларидан ўринли ва унумли фойдаланишида ёрдам берган;
медиаматнларнинг услубий тоифаланиши: расмий, илмий, публицистик, сўзлашув, бадиий, диний-маърифий услуб меъёрларини амалда қўллаш бўйича “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарининг материалларини тайёрлашда фойдаланилган (“Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарининг 2022 йил 25 июлдаги 93-сон маълумотномаси). Натижада ишда таҳлилга тортилган мисоллар газета саҳифаларини бойитишда, матн яратишда ва таҳрир этишда журналистларнинг билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга амалий ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish