Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Нигора Абдулхамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий публицистикада мавзу, муаммо ва маҳорат масалалари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil11016.
Илмий раҳбар: Ташмухамедова Латофат Исматовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор; Тошбоев Олим, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий публицистик материалларни юқори савияда тайёрлашда мавзу, муаммо ва ижодкор маҳорати масалаларининг ўрни, аҳамиятини кўрсатиш ва самарали ижод тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
публицистик услубни замонавий талқин қилишнинг аҳамияти, коммуникатив вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари, публицистик асарда адресант ва адресат вазифалари, замонавий публицистикада ижтимоий-сиёсий фаолият турлари бўйича факт ҳамда материал танлаш талаблари аниқланган;
ижодий жараёнда амалиётни ўрганиш, янги ижтимоий ҳодисаларни таҳлил қилиш, рақобатбардош ахборот майдонида ўзига хос мавзу танлаш,  материал тайёрлашнинг йўл-йўриқлари исботланган;
муаммоларни ёритишда журналистнинг тезкор фикрлаши, фикрлашнинг мослашувчанлиги, оригиналлик, қизиқувчанлик, гипотезалар ишлаб чиқиш қобилияти, фантазияси каби хусусиятлар ноанъанавий ёндашув асосида далилланган;
ижодкор маҳорати, журналистик материал яратиш, публицистик матнни профессионал даражада шакллантириш жараёни ноанъанавий ёндашув асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Замонавий публицистикада мавзу, муаммо ва маҳорат масалалари таҳлили жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
публицистик услубни замонавий талқин қилишнинг аҳамияти, коммуникатив вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари, публицистик асарда адресант ва адресат вазифалари, замонавий публицистикада ижтимоий-сиёсий фаолият турлари бўйича факт ҳамда материал танлаш бўйича тавсиялардан ЎзМТРКнинг “Yoshlar” телеканалида фойдаланилган (ЎзМТРК “Yoshlar” телерадиоканалининг 2022 йил 24 февралдаги 06-31-477-сон ҳамда 2022 йил 16 февралдаги 14-01-56-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган тавсиялар мутахассисларни мунтазам қайта тайёрлаш ва шахсий профессионал тажрибаларини такомиллаштириш, журналистларнинг мавзу танлаш ва уни моҳирона ёритиш малакаларини оширишда қўл келган;
 ижодий жараёнда амалиётни ўрганиш, янги ижтимоий ҳодисаларни таҳлил қилиш, рақобатбардош ахборот майдонида ўзига хос мавзу танлаш,  материал тайёрлашнинг йўл-йўриқлари, муаммоларни ёритишда журналистнинг тезкор фикрлаши, фикрлашнинг мослашувчанлиги, оригиналлик, қизиқувчанлик, гипотезалар ишлаб чиқиш қобилияти, фантазияси,  публицистик матнни профессионал даражада ёзиш маҳорати бўйича тавсиялардан Республикамиздаги ижтимоий-сиёсий матбуот нашрларида фойдаланилган (“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” бирлашган таҳририятининг 2022 йил 18 мартдаги 88-сон, “Milliy tiklanish”  газетасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 25/09-сон маълумотномаси). Натижалар мавзу танлаш, уни ёритиш, публицистик матнда долзарб муаммоларни кўтариб чиқиш, ўқувчи эътиборини тортиш, муаммони ҳал этишга ёрдам бериш каби вазифаларни амалга оширишга хизмат қилган;
ижодкор маҳорати, журналистик материал яратиш, публицистик матнни профессионал даражада шакллантириш жараёнининг ноанъанавий, оригинал ёндашув асосидаги таҳлиллардан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Илм-фан рукнидаги интернет материалларини такомиллаштиришда фойдаланилди (“Uza.uz” таҳририятининг 2022 йил 27 январдаги 31/15-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 19 сентябрдаги 01-03/1178-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар журналистика таълими соҳаларида  янгиланишларни амалга оширишга ёрдам берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish