Sayt test rejimida ishlamoqda

Тажадинова Гулжахан Низамадиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экологик мавзудаги ҳужжатли фильмлар публицистикаси» (Орол ҳақидаги «Қорақалпоқфильм» асарлари мисолида», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil2015.
Илмий раҳбар: Машарипова Тамара Жолдасбаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор, Алламбергенова Перхан Қудайбергеновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Орол денгизи ҳақида Қорақалпоғистон, шунингдек Ўзбекистон ва айрим чет эл киноижодкорлари томонидан тасвирга олган ҳужжатли фильмларни журналистика ва публицистика назариясида очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Орол ҳақида публицистик ҳужжатли фильмларнинг илмий ва услубий асослари, публицистик ҳужжатли фильмнинг ўзгачалиги нималардан иборатлиги очиб берилиб, публицистик кинообраз-қиёфа нима эканлиги аниқланган;
экология мавзусидаги ҳужжатли кинода мавзуни очиб берувчи киноусуллар очиб берилиб, экология мавзусидаги ҳужжатли фильмларнинг тарихи ва бугуни, уларнинг эволюцияси далилланган;
камера ёрдамида борлиқни сканерлаш ва мазкур борлиқнинг киноижодкорлар съемкасидаги фарқлари кўрсатилиб, ҳужжатли фильм бу фақат ҳужжатли фильм бўлибгина қолмасдан, бадиий-ҳужжатли форма экани исботланган;
кинопублицистика усуллари ёрдамида экологик онг ва экологик маданият қандай шаклланганлиги ва уларнинг имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши.  Экологик мавзудаги ҳужжатли фильмлар публицистикасини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Орол ҳақида публицистик ҳужжатли фильмларнинг илмий ва услубий асослари, публицистик ҳужжатли фильмнинг ўзгачалиги нималардан иборатлиги очиб берилиб, публицистик кинообраз-қиёфа нима эканлиги аниқланган хулосалардан «Қарақалпақфильм» киностудияси фаолиятида фойдаланилган («Қарақалпақфильм» киностудиясининг 2022 йил 15 июлдаги 53-сон маълумотномаси). Натижада, Орол фожеасига боғлиқ ҳужжатли хроника яратишда киноижодкорлар томонидан янги фильмларга сценарийлар ёзишда ва суратга олишда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
экология мавзусидаги ҳужжатли кинода мавзуни очиб берувчи киноусуллар очиб берилиб, экология мавзусидаги ҳужжатли фильмларнинг тарихи ва бугуни, уларнинг эволюцияси далилланган хулосалардан «Қарақалпақкино» агентлиги жамоасининг иш юритиш фаолиятида фойдаланилган («Қарақалпақкино» агентлигининг 2022 йил 15 июлдаги 74-сон маълумотномаси). Натижада, «Қарақалпақкино» агентлигининг веб-сайти орқали Орол фожеасига боғлиқ ҳужжатли хроника фильмларни аҳоли ўртасида кенг пропаганда қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган;
камера ёрдамида борлиқни сканерлаш ва мазкур борлиқнинг киноижодкорлар съемкасидаги фарқлари кўрсатилиб, ҳужжатли фильм бу фақат ҳужжатли фильм бўлибгина қолмасдан, бадиий-ҳужжатли форма экани исботланган натижалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг ижодий жамоаси фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 20 октябрдаги 82-сон маълумотномаси). Натижада, телерадио ходимлари томонидан ҳужжатли телефильмлар яратишда, радиолавҳалар тайёрлашда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
кинопублицистика усуллари ёрдамида экологик онг ва экологик маданият қандай шаклланганлиги ва уларнинг имкониятлари очиб берилган Қорақалпоғистон Республикаси Журналистлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Журналистлари уюшмасининг 2022 йил 14 июлдаги 37-сон маълумотномаси). Натижада журналистларнинг янги билим ва кўникмаларга эга бўлиши, газета нашрларида экологик мавзуларда иш юритишда самарадорликка эришишга доир ишларнинг йўлга қўйилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish