Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманова Санобар Базарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий медиамакондаги ахборот-психологик кураш шароитида медиатаълимнинг “ўзбек модели”ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil249.
Илмий раҳбар: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Болтабоев Ҳамидулла, филология фанлари доктори, профессор; Матякубов Алишер, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илғор хорижий тажриба, тарихий маънавий негизларга таяниб, ахборот-психологик кураш хавфи, миллий таълим тизими ўзига хослигини инобатга олган ҳолда медиатаълимнинг “ўзбек модели”ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболларини асослашдан иборат. 
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мамлакатда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, ахборот экологияси мусаффолигига эришишда омманинг жамоатчилик фикрини манфаатли шакллантиришга интилаётган сиёсий ва молиявий тузилмалар таъсиридан чиқиши, онгли тарзда ишончли ва тўлиқ ахборот олиш ҳуқуқини амалга оширишда медиатаълимнинг долзарблиги ва зарурати асосланган;
тарихий манбалардан медиатаълим, медиасаводхонлик, фактчекинг тушунчаларининг Шарқдаги қадимий кўринишларига оид мисоллар топилган, аллома ва мутафаккирларнинг мавзуга оид қарашлари очиб берилиб, ўрта асрларда мадрасаларда ўқитилган, услуб жиҳатидан медиатаълимга ўхшаш бўлган фанлар аниқланган;
ёшларнинг медиа истеъмолига доир хусусиятлари, медиасаводхонлик кўрсаткичлари аниқланиб, амалдаги таълим тизими таҳсил олувчиларни ахборий жамиятга тайёрлаб бормаслиги, умумий ўрта, олий таълим, малака ошириш курсларига медиатаълимни жорий этишнинг муҳимлиги исботланган;
медиатаълимнинг “ўзбек модели” ишлаб чиқилиб, унга илмий асосда таъриф берилган, уни амалиётга жорий этиш босқичлари, шакллари, малака талаблари, механизмлари, медиатаълим дастурлари мазмунига доир талаблар, медиасаводхонликнинг трансчегаравий компетенциялари, таркибий компонентлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши.  Тадқиқот юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва амалий таклифлар асосида:
мамлакатда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, ахборот экологияси мусаффолигига эришишда омманинг жамоатчилик фикрини манфаатли шакллантиришга интилаётган сиёсий ва молиявий тузилмалар таъсиридан чиқиши, фуқароларнинг онгли тарзда ишончли ва тўлиқ ахборот олиш ҳуқуқини амалга оширишда медиатаълимни умумий ўрта таълим тизимига интеграциялашган ҳолда, олий таълим тизимида алоҳида фан сифатида жорий этиш зарурати бўйича таклифлардан Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида Ахборот маконида медиасаводхонлик ва онлайн хавфсизликни таъминлаш бўйича 2022–2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хусусан, олий таълим тизимига медиатаълимни босқичма-босқич жорий этиш, ёшларга медиамаконда хавфсиз хулқ-атвор қоидаларини ўргатиш, интернетга қарамликнинг олдини олиш бўйича ахборот материалларини ишлаб чиқиш, уюшма билан ҳамкорликда барча таълим йўналишларига мўлжалланган “Медиатаълим” ўқув дастури, журналистика таълим йўналишлари учун “Медиатаълим ва ахборот хавфсизлиги”, “Журналистикада медиасаводхонлик ва фактчекинг” ҳамда “Медиатаълим ва медиасаводхонлик” фан дастурларини ишлаб чиқишда жорий қилинган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2022 йил 19 октябрдаги 01/18-517-сон маълумотномаси). Натижада “Медиатаълим” ўқув дастури асосида фан яратилган ва унинг ўқув-услубий мажмуасини яратишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
тарихий манбалардан медиатаълим, медиасаводхонлик, фактчекинг тушунчаларининг Шарқдаги қадимий кўринишларига оид топилган мисоллар, аллома ва мутафаккирларнинг мавзуга тегишли қарашларидан медиатаълимни жорий этишда миллий дидактик асос сифатида фойдаланиш бўйича таклифлардан мактаб дарсликларига медиатаълимни интеграциялаш, она тили, тарбия, информатика каби фанларда медиасаводхонлик инструментини қўллашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 30 сентябрдаги 01/11-01/10-1564-сон маълумотномаси). Натижада 2022-2023 ўқув йилидан умумий ўрта таълим тизимига медиатаълимни интеграциялашган ҳолда жорий этиш, фанлар мазмунига медиасаводхонликни сингдириш, ўқув жараёнини материаллар билан таъминлашда муҳим манба вазифасини бажарган;
ўзбекистонлик ёшларнинг медиа истеъмолига доир хусусиятлар, медиасаводхонлик кўрсаткичларидан, амалдаги таълим тизими таҳсил олувчиларни ахборий жамиятга тайёрлаб бормаслиги, умумий ўрта, олий таълим, малака ошириш курсларига медиатаълимни жорий этишнинг муҳимлиги бўйича таклифлардан дунёнинг мафкуравий манзарасини ўрганиш, замонавий шароитда маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатдаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини тадқиқ қилиш, медиатаълимнинг самарали ва таъсирчан технология ҳамда усулларини ишлаб чиқиш, аҳолининг ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, интернет тармоғидан фойдаланиш маданиятини оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 26 майдаги 111-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот замонавий медиамуҳитда маънавий ишлар самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish