Sayt test rejimida ishlamoqda

Саъдинова Гавхар Утаназаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мигренда ҳамкор келувчи гипо- ва гипертиреоид ҳолатларнинг аҳамияти: ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib927.
Илмий раҳбар: Саидвалиев Фаррух Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Мирджураев Эльбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: мигренда ҳамкор келувчи гипо- ва гипертиреоид ҳолатларнинг мигрен клиник кечишига таьсири ва даволашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мигренда қалқонсимон без дисфункциясидан гипотиреоид ҳолатларнинг коморбидлиги, аксинча гипертиреоид ҳолатларнинг коморбид касаллик эмаслиги аниқланган;
илк бор мигрен тиреоид гормонлар миқдорининг камайиши билан кечувчи гипотиреод ҳолатлар касалликнинг эпизодик туридан сурункали турига ўтишига сабаб бўлиши аниқланган; 
ТТГ миқдори ва мигрен кечиши кўрсаткичлари (ўртача бош оғриқ сони, давомийлиги ва даражаси) ўртасида коррелацион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган; 
мигрен касаллиги мавжуд беморларда субклиник даражада тасдиқланган гипотиреозда даво муолажаларига тиреоид гормонлар қўшилиши билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Мигренда ҳамкор келувчи гипо- ва гипертиреоид ҳолатларининг ахамияти: ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
мигренда ҳамкор келувчи гипо- ва гипертиреоид ҳолатларнинг ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга оид текшириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Мигренда ҳамкор келувчи гипо– ва гипертиреоид ҳолатларни ташхислаш аҳамияти» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/331-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада мигренда қалқонсимон безининг дисфункция ҳолатини баҳолаш орқали олинган натижаларни таҳлил қилиш ҳамкор келувчи гипо– ва гипертиреоид ҳолатларни ташхислаш, мигрен кечишини оғирлаштирувчи омилларни ажратиш ва башоратлаш имконини берган;
мигренда ҳамкор келувчи гипо- ва гипертиреоид ҳолатларнинг ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга оид текшириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Мигрен ва субклиник гипортиреоз коморбидлигида тиреоид гормонларнинг медикаментоз коррекцияси самарадорлиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-з/331-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада мигрен ва субклиник гипортиреознинг коморбидлик ҳолати ва унинг ривожланишига сабаб бўладиган тиреоид гормонларнинг қондаги миқдорини гормонал воситалар билан коррекциялаш орқали мигренни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
мигренда ҳамкор келувчи гипо- ва гипертиреоид ҳолатларнинг ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм вилояти Хива туман тиббиёт бирлашмаси, ҳамда Тошкент шаҳар 52–оилавий поликлиниканинг клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 декабрдаги 08-39160-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши мигрен касаллигида коморбид келувчи гипотиреоид ҳолатларни ташҳислаш усулларини такомиллаштириш, касалликни эрта аниқлаш, мигреннинг эпизодик туридан сурункали турига ўтишини олдини олиш, шунингдек, даволаниш самарадорлигини ошириш, даволаниш муддатини қисқартириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish