Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахматов Алимжон Мустопоқуловичнинг 
фан доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экстра - ва интракраниал қон томирлари зарарланишидан келиб чиқувчи ишемик инсулт ривожланишини эрта аниқлаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib455.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Ражабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент  тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нурryжаев Еркын Смаryлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахриддинов Фазлиддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишемик инсултга олиб келувчи хатарли омилларини клиник ва нейровизуал текширувларга асосланиб эрта аниқлаш, ишемик инсултнинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Виллизий айланаси нуқсонлари мавжуд беморларда ички уйқу артериясининг стеноз кўрсаткичлари гемодинамик аҳамиятсиз бўлган ҳолатларда инсульт ривожланиш ҳавфи ортиши исботланган; 
инсульт ривожланиш ҳавфи мавжуд бўлган беморларда умуртқа артерияси гипоплазияси  ва Виллизий айланаси нотўлиқлиги  бош мия қон айланишининг ўткир  ва сурункали бузилишлари ривожланишига олиб келиши аниқланган;
комарбид холатли беморларда ўткир инсульт ривожланиши хавфини  эрта бахолашда қўшимча хатарли омил-умуртқа артерияси гипоплазияси ва Виллизий айланаси нуқсонлари гемодинамик ахамиятсиз стенотик торайишларда хам бош мия қон айланишининг ўткир  ва сурункали бузилишлари ривожланишида аҳамиятли хавф омил эканлиги исботланган;
аниқланган Виллизий айланаси аномалиялари, умуртқа артерияси гипоплазияси каби хавф омиллари ва брахиоцефал қон томирлар хажмий стенози хамда пилакча юзаси кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда жаррохлик даволашга кўрсатмалар  аниқланган;
сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги мавжуд беморларда экстра ва интракраниал артериялар зарарланиши хамда Виллизий айланаси турли хил нуқсонлари сабабли цереброваскуляр бузилишлар хавфини камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлар  такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бош мия қон айланиши сурункали етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда бош мия қон айланишинг ўткир бузилишлари ривожланиши профилактикаси ва диагностикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бош мия қон айланиши сурункали етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда каротид қон томирлар жаррохлик амалиётига кўрсатмалар, қўшимча даволаш тадбирлари,  реаблитация натижалари  кўрсаткичлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларни каротид реконструкция амалиётидан кейинги комплекс реаблитацияси" номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 8н-з/230–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бош мия қон айланиши сурункали етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда профилактика чора-тадбирлари ва каротид реконструкция амалиёти бажарилган беморларда амалиётдан кейинги реаблитация жараёнининг яхшилаш, амалиётдан кейинги асоратлар камайиш имконини берган;
бош мия қон айланиши сурункали етишмовчилиги мавжуд бўлган  беморларда бош мия қон айланишинг ўткир бузилишлари ривожланиши профилактикаси ва диагностикасини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Ишемик генезли бош мия қон айланиши ўткир бузилишининг профилактикаси ва беморлар реаблитацияси" номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 8н-з/230–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома БМҚАСЕ мавжуд бўлган беморларда ўткир инсульт ривожланиш хавфини эрта аниқлаш, хавф гуруҳларини ажратиш, инсульт асоратларини олдини олиш имконини берган;
 бош мия қон айланиши сурункали етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда бош мия қон айланишинг ўткир бузилишлари ривожланиш хавфини эрта ташхислаш, хавф гуруҳларини аниқлаш  ва замонавий даволаш тамойилларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали, Тошкент шахар 7-сон клиник шифохонаси, Бухора вилояти шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Вобкент туман филиали, Тошкент шахар 7-сон клиник шифохонаси, Қорақолпоғистон Республикаси Нукус шахар вилоят кўп тармоқли шифохонаси, Қашқадарё вилояти Қарши шахар кўп тармоқли шифохонаси фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 декабр 08-38902–сон хулосаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши бош мия қон айланиши сурункали етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда ишемик генезли бош мия қон айланиши бузилишлари профилактикасида инсульт олди хасталикларини эрта ташхислаш, қайта ишемик инсульт ривожланиш хавфини камайтириш, каротид реконструкция амалиётидан кейинги реаблитация натижалари яхшиланишига, қайта инсульт ривожланиш хавфи мавжуд контингентларни эрта аниқлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish