Sayt test rejimida ishlamoqda

Джаббаров Азиз Мухитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дорсалгия билан касалланган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг реабилитациясини оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2. PhD/Tib1183.
Илмий раҳбар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Содикова Гульчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг «С.М. Киров номидаги ҳарбий-тиббиёт академияси».
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: дорсалгия билан касалланган бемор ҳарбий хизматчиларнисафга қайтариш учун, патогенетик жиҳатдан асосланган, дифференциация қилинган консерватив даволаш тактикаси асосида даволаш-диагностикасини ва реабилитациясини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор(ВАШ, DN4, МТС, ВССББКШ, ВНС-сўровнома, HADS) шкалалалари асосида дорсалгия билан касалланган муддатли ҳарбий хизматчиларда (МҲХ) клиник неврологик симптомлар мажмуаси индивидуал хавфни баҳолашнинг мезонлари аниқланган; 
хизматнинг биринчи ярмидаги беморларда бел соҳасидаги оғриқнинг шикоятлари ва клиник кўринишлари, хизматнинг иккинчи ярмидаги беморларга қараганда яққол ифодаланганлик даражаси исботланган; 
дорсалгия билан оғриган муддатли ҳарбий хизматчиларда комбинацияланган терапия билан биргаликда  физиотерапевтик муолажалар мажмуаси ишлаб чиқилган;
илк бор муддатли ҳарбий хизматчиларда дорсалгияни профилактикаси вегетатив нерв тизимини ва психо-эмоционал ҳолатига қараб, жисмоний машқларни хавфсизлик чегарасини сақлаган ҳолда оптималаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Дорсалгия билан касалланган МҲХларни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
дорсалгия билан касалланган МҲХларни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Муддатли ҳарбий хизматчиларда носпецифик бел оғриғи: клиник кечиш хусусиятлари ва даволаш учун ёндашувлар” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 5-декабрдаги 9н-з/538-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома асосида комбинацияланган терапия беморларда ижобий натижани кўрсатган ва ҳарбий хизматчиларни хизматга қайтариш имконини берган;
дорсалгия билан касалланган МҲХларни ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Муддатли ҳарбий хизматчиларда дорсалгияни диагностикаси ва даволаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5-декабрдаги 9н-з/538-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома асосида тавсия этилган комбинацияланган терапия даволанишни ташкил қилиш ва ўтказиш учун анча кам иқтисодий харажатларни талаб қилганлигини, усул содда ва фойдаланиш учун қуллайлигиниисботлаш имконини берган;
дорсалгия билан касалланган МҲХларни ташхислаш ва даволаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, ЎР Қуролли Кучлари Академиясининг ўқув жараёнини таъминлаш батальони, ЎР Мудофаа Вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармаси, Тошкент шаҳридаги “General Med Standart” неврологик клиникасининг амалиётларигажорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7-декабрдаги 08-38859-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалга ошириш бел оғриғи билан касалланган мудатли ҳарбий хизматчиларни тавсия қилинган комбинацияланган даволаш усули самарали бўлиб, фойдаланиш учун қулай ва иқтисодий томондан кам харажатни талаб қилиши, бу эса ҳарбий хизматчиларни соғлиғини тиклаш ва уларни хизматга  қайтариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish