Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримбердиев Бахриддин Исматиллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатлари диагностикаси ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.04 - Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2660.
Илмий раҳбар: Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Рязанцев Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Шамсиев Джахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти (Озарбайжон Республикаси). 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз скелети, бош суяги ва бошқа суякларнинг қўшма жароҳати бўлган беморларда бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини даволаш натижалари самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор юз-жағ соҳаси ва бош миянинг қўшма жароҳати бўлган беморларда бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатларининг учраши аниқланган;
юз-жағ соҳаси ва бош миянинг қўшма жароҳати бўлган беморларда бурун ёндош бўшлиқлари деворлари шикастланишининг 3D (уч томондан) ва бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг функционал ҳолати асосланган;
юз-жағ соҳаси қўшма жароҳати бўлган беморларда бурун ёндош бўшлиқлари деворлари шикастланишининг эндоскопик манзараси (реал ҳолати) ва бурун ёндош бўшлиқлари таркиби аниқланган;
илк бор юз-жағ соҳаси ва бош миянинг қўшма жароҳати бўлган, бурун ёндош бўшлиқлари шикастланган беморларда йирингли-яллиғланиш жараёнининг ривожланишида аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бурун ёндош бўшлиқлари жароҳатлари асоратларини эрта ташхислаш ва комплекс даволашда клиник ва лаборатория кўрсаткичларининг аҳамияти бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатлари ташхисоти самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Қўшма юз жароҳатларида қоннинг реологик хусусиятлари ҳолатининг хусусиятлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8н-р/504-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини ташхислаш, беморларни динамикада клиник кузатиш орқали ушбу касаллик билан боғлиқ асоратларни олдини олиш имконини берган;
юз скелети суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни комплекс даволаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Юз скелети суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни комплекс даволаш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8н-р/528-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсияномада акс этган тадқиқот натижалари бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини даволаш самарадорлигини оширишга, ушбу касаллик асоратларини самарали олдини олиш ҳисобига беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланишига имкон берган;
бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича илмий натижаларни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси клиникаси, 7-шаҳар клиникаси клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 8 августдаги 8н-д/271-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши бурун ёндош бўшлиқлари қўшма жароҳатлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради, даволаш-профилактик ёрдам сифатини, яшаш сифати ва давомийлигини яхшилайди ва биргаликда ушбу патология асоратлари ривожланишининг камайишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish