Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаева Шоҳида Олимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гуманитар факультетларда математика ўқитиш методик тизимини такомиллаштириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped1188.
Илмий раҳбар: Джумаев Маманазар Иргашевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, професссор; Содиқов Улуғбек Жўраевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг гуманитар факультетларида математика ўқитиш методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг математик билим, кўникма, малака ва компетенцияларини ривожлантиришнинг когнитив, мотивацион ва рефлексив омилларига устуворлик бериш, аудиторияда назарий ва амалий дарсларни ташкил этишнинг методик таъминотини педагогик-дастурий воситалардан самарали фойдаланиш орқали олий таълим муассасаларида математика фанини ўқитиш методик тизимини такомиллаштириш босқичлари аниқлаштирилган;
гуманитар факультетларда математика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг кластерли модели узлуксиз таълим тизимидаги мақсадли, жараёнли ва натижавий блоклари таркибининг таълим-тарбия жараёнига мослиги ҳамда олий таълим муассасаларининг гуманитар факультетларида математика фанини ўқитиш методик тизими ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларининг гуманитар факультетларида математика фанини ўқитиш методик тизимини такомиллаштиришда талабаларнинг математикага оид билим, кўникма ва малакаларини самарали ривожлантиришнинг инновацион методлари  (“DMC”, “DISCRIBE”, “PROBSIT” “Problem situation - муаммоли вазият”) ва “HUMMATH” технологиясини эффектив жиҳатдан самарали қўллаш ҳамда алгоритмик харитани уч босқичда тузиш асосида татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак гуманитар ихтисосликлари ўқитувчиларида математикага оид билим, кўникма ва малакаларининг ривожланганлик даражаси ностандарт топшириқ (бошқотирмалар, тестлар, мантиқий масалалар ва ҳ.к.)лар асосида баҳоланган ҳамда репродуктив, продуктив, қисман изланувчан ва креатив мезонлар орқали натижалар аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Математика фанини ўқитиш методик тизимини такомиллаштириш бўйича олий таълим муассасаларининг гуманитар факультетларида таълим жараёнида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларининг гуманитар факультетларида математика фанини ўқитиш методик тизимини такомиллаштиришда талабаларнинг математикага оид компетенция, билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришнинг когнитив, мотивацион ва рефлексив омилларига устуворлик бериш ҳамда назарий ва амалий дарсларни ташкил этишнинг методик таъминоти педагогик-дастурий воситалардан самарали фойдаланиш орқали математик компетенциялар, билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш босқичларини аниқлаштиришга оид тавсиялар “Болаларнинг математик тасаввурларини шакллантириш” номли ўқув қўлланмада ўз аксини топган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 07 июлдаги 02/01-01-18-сон маълумотномаси). Натижада, математика фанини ўқитишда ўқитувчилар ҳамда талабалар фаолиятини тўғри ташкил этишнинг методик ёндашувлари таълим жараёнида самарали эканлиги аниқланган;
олий таълим муассасаларининг гуманитар факультетларида математика фанини ўқитиш методик тизимини такомиллаштиришда талабаларнинг математикага оид билим, кўникма ва малакаларини самарали ривожлантиришнинг инновацион методлари (“DMC”, “DISCRIBE”, “PROBSIT” - “Problem situation-муаммоли вазият”) ва “HUMMATH” технологиясини эффектив жиҳатдан самарали  қўллаш ҳамда алгоритмик харитани уч босқичда тузиш асосида татбиқ этиш механизмлари такомиллаштириш юзасидан олинган хулосалар “60220300-Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича)” ва “60220400-Археология” бакалавриат таълим йўналишларининг “Олий математика” фани таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 07 июлдаги 02/01-01-18-сон маълумотномаси). Бу эса математика фанини ўқитишда фаннинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак гуманитар ихтисосликлари ўқитувчиларининг математик компетенциялари, билим, кўникма ва малакаларининг ривожланганлик даражаси ностандарт топшириқ (бошқотирмалар, тестлар, мантиқий масалалар ва ҳ.к.)лар асосида баҳоланган ҳамда репродуктив, продуктив, қисман изланувчан ва креатив мезонлар асосида натижалар аниқлаштирилганлигига оид таклифлар “Болаларнинг математик тасаввурларини шакллантириш” номли ўқув қўлланмада ўз аксини топган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 07 июлдаги 02/01-01-18-сон маълумотномаси). Ўз навбатида бу орқали олий таълим муассасалари гуманитар факультетлари талабаларига олий математика фанининг ўқитилиши давомида талабаларнинг математик кўникмаларини ривожлантиришда самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish