Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсуфжонова Назокат Ниғмаджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Tуркий халқ эпосларини қиёсий-типологик ёндашув асосида ўқитиш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2619. 
Илмий раҳбар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик  илмий кенгаш).  
Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдувалитов Ергаш Бураневич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида туркий халқлар достонларини қиёслаб ўқитиш самарадорлигини оширишнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқиш ҳамда халқ достонларини ўқитиш тизимида мультимедиа мажмуасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим босқичларида халқ достонларини ўқитишдаги мураккабликлар таълим ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган мактаблар мисолида аниқланиб, уларни бартараф этишнинг илмий педагогик аспектлари аниқлик, тўлиқлик, замонавийлик, ёшига мослик, кетма-кетлик, интеграция кабилар орқали такомиллаштирилган;  
туркий халқлар эпосларидаги паралелликларни қиёслаб ўқитиш ўқувчиларнинг нафақат адабий тайёргарлигини ошириши, дунёқараши ва тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилиши, балки ўқувчи-ёшларда этник илдизларнинг умумийлигига доир тасаввур уйғотиб, миллий толерантлик ва байналмилаллик туйғуларини шакллантиришнинг илмий асосланган тизими илмийлик, байналмилаллик, қиёсий таҳлил, бадиийлик, тушунарлилик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;  
“Равшан” достонини ўқитишга мўлжалланган интерактив мобил қўлланма яратилиб, ўқувчиларнинг ўқув фаоллигини шакллантириш технологиялари самарадор ижодий топшириқлар, интерфаол методлар, савол-топшириқлар, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
 туркий халқлар достонларини ўқитишга қаратилган электрон дарсликларнинг методик базаси – inter-aktiv.uz  платформаси яратилиб, дарсларни электрон мосламалар асосида ўқитиш методикаси анъанавийлик ва замонавийлик тамойилларига кўра мазмунан такомиллаштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида туркий халқлар достонларини қиёслаб ўқитиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
умумий ўрта таълим босқичларида халқ достонларини ўқитишдаги мураккабликлар таълим ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман ва қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган мактаблар мисолида аниқланиб, уларни бартараф этишнинг илмий педагогик аспектлари аниқлик, тўлиқлик, замонавийлик, ёшига мослик, кетма-кетлик, интеграция кабилар орқали такомиллаштирилганлиги ҳамда туркий халқлар эпосларидаги паралелликларни қиёслаб ўқитиш ўқувчиларнинг нафақат адабий тайёргарлигини ошириши, дунёқараши ва тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилиши, балки ўқувчи-ёшларда этник илдизларнинг умумийлигига доир тасаввур уйғотиб, миллий толерантлик ва байналмилаллик туйғуларини шакллантиришнинг илмий асосланган тизими илмийлик, байналмилаллик, қиёсий таҳлил, бадиийлик, тушунарлилик тамойиллари асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан XIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йилнинг 8 сентябрдаги 04/1-2475-сон маълумотномаси). Натижада халқ эпосларидаги мифопоэтик тафаккур, мотивлар тизими ҳамда семантикаси қиёсий-руҳий таҳлил орқалигина юзага чиқиши ойдинлашиб, халқ достонларини қиёслаб ўқитиш механизми такомиллаштирилган;  
“Равшан” достонини ўқитишга мўлжалланган интерактив мобил қўлланма яратилиб, ўқувчиларнинг ўқув фаоллигини шакллантириш технологиялари самарадор ижодий топшириқлар, интерфаол методлар, савол-топшириқлар, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлиги ҳамда туркий халқлар достонларини ўқитишга қаратилган электрон дарсликларнинг методик базаси – inter-aktiv.uz  платформаси яратилиб, дарсларни электрон мосламалар асосида ўқитиш методикаси анъанавийлик ва замонавийлик тамойилларига кўра такомиллаштирилганлигига оид илмий-назарий қарашлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Tақдимот”, “Ҳамма учун” кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 20 майдаги 02-06-705-сонли маълумотномаси). Натижада теледастурларнинг халқчил, қизиқарли ва оммабоп  бўлиши таъминланиб, туркий халқларнинг келиб чиқиш тарихи, турмуш тарзи ва тафаккуридаги ўхшаш жиҳатлар достонларда акс этгани, халқ достонларини ўқитишга доир замонавий интерактив мобил қўлланма яратилгани ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish