Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғуломова Наргиза Саъдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий муаллифлик корпуси ва униниг семантик теглари базасини яратиш (“Бадоеъ ул-васат” девони асосида), 10.00.11. – Тил назарияси. Амалий ва комьпютер лингвистикаси ихтисослиги бўйича (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2339.
Илмий раҳбар: Абжалова Манзура Абдурашетовна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Бир марталик ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, бир марталик ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Уринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мавжуд муаллифлик корпуслари асосида Алишер Нaвоий муаллифлик корпусини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш ва “Бадоеъ ул-васат” девонидаги ғазалларни семантик теглашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратишнинг структурал технологияси ишлаб чиқилиб, муаллифлик корпусларидан фойдаланишнинг афзалликлари ва унинг семантик теглар базасига қўйилган лексик талаблар аниқланган;
муаллифлик корпусларининг таълимий, ижтимоий, лингводидактик, тарихий ва тарбиявий аҳамияти аниқланиб, Шекспир ва Достойевский корпуслари тузилиши асосида Алишер Навоий корпусини яратиш технологияси, унда маълумотларни тақдим этишнинг концептуаллаштириш тамойиллари назарий жиҳатдан асосланган;
“Бадоеъ ул-васат” девони ғазалларидаги шеърий санъатлар (талмеҳ, ташбеҳ, таносиб, истиора, тазод, ирсоли масал), халқ мақоллари, турғун бирикмаларини семантик теглаш хусусиятлари аниқланган;
Алишер Навоий корпусида “Бадоеъ ул-васат” девонидаги ғазалларнинг лингвистик ва екстралингвистик маълумотларини тақдим этишнинг спесифик принциплари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
“Бадоеъ ул-васат” девонидаги ғазалларда қатнашган шеърий санъатлар (талмеҳ, ташбеҳ, таносиб, истиора, тазод, ирсоли масал), халқ мақоллари ва турғун бирикмаларнинг илмий таҳлилидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида тилимизнинг нодир бойлиги бўлган фразеологик бирликлар, иборалар Алишер Навоий ғазалларида кўп учраши, фразеологик бирликлар (“тилимни лол этиб”, “олур ҳушингни”, “жон етти оғзимға”, “машаққат чектим”, “жон талошур”, “кулини кўкка совурдинг”, “бошга чиқмоқ”, “тошдек кўнглин онинг мум қил”, “оқарди бошим”, “кўнглум очилур”) фикрни қисқа, лўнда ва мазмунли ифодалаш имкониятларини намоён этиши ва туркий тилда сўзловчиларнинг нутқ маданиятини, сўз бойлигини оширишга хизмат қилиши ҳамда мумтоз адабиётимизда қўлланилган сўз бирликлари ва ибораларнинг семантик ўзгаришларга учраши тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17.01/116-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида фразеологик бирликларининг ўзгариш хусусиятлари ва маъно янгиланишлари, уларнинг туркий халқларнинг сўз имкониятларини очиб бериши тўғрисидаги таҳлилий маълумотларнинг кенгайишига эришилган.
муаллифлик корпусларининг таълимий, ижтимоий, лингводидактик ва тарихий аҳамияти ёритилган маълумотлардан ҳамда адабиётшунослик тарихида Алишер Навоий ижодининг тутган ўрни, асарларининг таълимий-тарбиявий, ижтимоий-тарихий, лингводидактик аҳамияти, ибора ва мақолларнинг Навоий ғазалларида халқ оғзаки ижоди намунаси сифатида кенг қўлланилиши хусусиятлари тадқиқи юзасидан чиқарилган илмий-назарий фикрлардан ҳамда индивидуал-муаллифлик лексик бирликларининг ҳосил бўлишини аниқлашга қаратилган ўринлардан ЎзРФА ҚҚА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 17 январдаги 17.01/116-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида адабиётшунослик тарихи ва мумтоз адабиётнинг таълимий-тарбиявий, ижтимоий-тарихий, лингводидактик аҳамиятини сингдириш орқали ўқувчиларнинг миллий ва умуммаданий, лингвистик компетенцияларини ривожлантириш бўйича ёритилган маълумотларнинг бойишига эришилган.
Алишер Навоийнинг “Бадоеъ ул-васат” девонидаги ғазаллар таҳлили асосида муаллифлик корпуси яратилиши билан боғлиқ илмий-назарий таҳлиллар хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлари сценарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 5 апрелдаги 04-36-716-сон далолатномаси). Натижада таълим жараёнида Алишер Навоийни ўрганиш самарадорлигини ошириш масаласидаги эшиттиришларнинг сифати ва мазмунининг бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish