Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаматов Хасанбой Усмонжон ўғли
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мигрант оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва ечимлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/P55
Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 (бир марталик кенгаш)
Расмий оппонентлар: Ҳаитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Муминов Алишер Гаппарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Халимова Машрабой Вахидовна, психология фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мигрант оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва унинг ечимлари бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ҳамда уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оила вакилларидаги «нореал баҳо», «дисфункционал позиция» нинг ижтимоий фрустрация юқори даражада намоён бўлиш таъсирини натижасида, шахснинг «реал потенциал даражалари» ва «ички ресурсларини» ассимметрик тарзда прогнозлашуви туфайли «англанган миграция мотивлари» пайдо бўлиши даллиланган;
мигрант оилаларда янги маданий муҳитга мослашишининг интеграция жараёнларини амбивалентлигига кўра, «инциативлик» ва «аккомодатив мослашув» хусусиятларини «kitch-cover» элементлари асосида прогрессивлашуви натижасида, мигрант оилаларда «мультимаданий ҳаёт» хусусиятлари шаклланиши далилланган;
мигрант оилаларда жинсий ҳаётдаги девиант хусусиятларининг «макон» ва «замон» муносабатларини боғлиқлигига кўра, миянинг ирридация ва дефолт тизимидаги устуворлик туфайли «оилага хиёнат» туйғусини «призматик тасаввур» кўринишида пайдо бўлиши асосланган; 
миграция жараёнининг даврийлигига кўра, мигрант оилаларда фрустрация даражасининг ортиши, «реадаптация инқирози»ни такрорланиши, «ўз ватанига қайтиш эҳтиёжи» ва «янги талабларнинг мавжудлиги» интеграллашуви сабабли шахсининг хулқ-атворда «аутоидентификация» ва «ҳаракатлар автоматизацияси» кузатилиши аниқланган;
мигрант оилалардаги қадриятлар иерархияси шаклланишига кўра, «назорат локуси-мен», «назорат локуси-ҳаёт» психологик компонентларни ривожлантириш орқали «оилавий ҳаётнинг эмоционал тўлалиги» эришиш асосида  «симпатия» ва «севги» муносабатларини циклини узайтирилиши даллиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистонда мигрант оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммолари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
оила вакилларидаги «нореал баҳо», «дисфункционал позиция» нинг ижтимоий фрустрация юқори даражада намоён бўлиш таъсирини натижасида, шахснинг «реал потенциал даражалари» ва «ички ресурсларини» ассимметрик тарзда прогнозлашуви туфайли «англанган миграция мотивлари» пайдо бўлиши даллиланганлиги тўғрисидаги таклифлари Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот иститутнинг йиллик режасининг «Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳит яхшилпш, соғлом турмуш тархини шакллантириш ва фаровонлик даражасини оиширишнинг илмий асоларини ишлаб чиқиш» бандига қўшимча тарзда 2022 йил 13 сентябрдаги В-5-сонли буйруғ билан киритилган (Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 14 сентябдаги 01/09/1054 А-сон маълумотномаси). Натижада оила психологларнинг амалий жиҳатдан мигрант оилаларга психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий тайёргарлик даражасини оширишга эришилган. 
мигрант оилаларда янги маданий муҳитга мослашишининг интеграция жараёнларини амбивалентлигига кўра, «инциативлик» ва «аккомодатив мослашув» хусусиятларини «kitch-cover» элементлари асосида прогрессивлашуви натижасида, мигрант оилаларда «мультимаданий ҳаёт» хусусиятлари шаклланиши далилланганлигига оид таклифлари «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг йиллик режасини учинчи бандига «Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва фаровонлик даражасини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш» киритилган қўшимча тарзда 2022 йил 13 сентябрдаги В-5-сонли буйруғ билан киритилган ва бажарилишида фойдаланилди. («Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 14 сентябдаги 01/09/1054 А-сон маълумотномаси). Натижада оилалар билаш ишлашнинг илмий асослари такомиллаштирилган. Мигрант оилаларга психологик ҳизмат кўрсатадиган механизми яратилган.  
мигрант оилаларда жинсий ҳаётдаги девиант хусусиятларининг «макон» ва «замон» муносабатларини боғлиқлигига кўра, миянинг ирридация ва дефолт тизимидаги устуворлик туфайли «оилага хиёнат» туйғусини «призматик тасаввур» кўринишида пайдо бўлиши асосланганлигига оид янгилиги Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот иститутнинг йиллик режасига 2022 йил 13 сентябрдаги В-5-сонли буйруғ билан «Оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган консепсияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш» бандига қўшимча тарзда киритилган («Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 14 сентябдаги 01/09/1054 А-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг амалий жиҳатдан мигрант оилаларга психологик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ касбий тайёргарлик даражасини оширишга эришилган. 
миграция жараёнининг даврийлигига кўра, мигрант оилаларда фрустрация даражасининг ортиши, «реадаптация инқирози»ни такрорланиши, «ўз ватанига қайтиш эҳтиёжи» ва «янги талабларнинг мавжудлиги» интеграллашуви сабабли шахсининг хулқ-атворда «аутоидентификация» ва «ҳаракатлар автоматизацияси» кузатилиши аниқланганлигиа оид таклифлари «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг йиллик режасини «Оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган консепсияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш» бандини бажарилишида фойдаланилди. («Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 29 августдаги 01/09/1017-А-сон маълумотномаси). Натижада оилалар билаш ишлашнинг илмий асослари бойитилиб, мигрант оилаларга психологик ҳизмат кўрсатадиган механизмини такомилаштиришга ҳизмат қилган.
мигрант оилалардаги қадриятлар иерархияси шаклланишига кўра, «назорат локуси-мен», «назорат локуси-ҳаёт» психологик компонентларни ривожлантириш орқали «оилавий ҳаётнинг эмоционал тўлалиги» эришиш асосида  «симпатия» ва «севги» муносабатларини циклини узайтирилиши даллиланганлигига оид таклифлари «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг йиллик режасини «Оилаларда соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлаш, гендер тенгликка эришиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган консепсияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш» бандини бажарилишида фойдаланилди. («Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 29 августдаги 01/09/1017-А-сон маълумотномаси). Натижада оилалар билаш ишлашнинг илмий асослари бойитилиб, мигрант оилаларга психологик ҳизмат кўрсатадиган механизмини такомилаштиришга ҳизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish