Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзикулова Фируза Ботуровнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқитувчи касбий имидж салоҳиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик шарт-шароитларини такомиллаштириш», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2022.4.DSc/P78.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўсқобилович психология фанлари доктори, профессор; Уразова Марина Ботировна педагогика фанлари доктори, профессор, Собирова Дилафруз Абдурозиқовна психология фанлари доктори (DSc), доцент 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқитувчининг касбий имижи салоҳиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик шароитларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсий сифатларини стэнлар шкаласи орқали касбий имижнинг интеллектуал, коммуникатив, регулятив ва эмоционал жабҳаларини тизимлаштириш натижасида   бошланғич таълим педагоги фаолият самарадорлигини таъминловчи эрудиция, импровизация, оптимизм, реал “Мен”, топқирлик каби касбий сифатлари аниқланган;
бошланғич синф ўқитувчисида педагогик вазиятларга нисбатан ижтимоий толерантликни шакллантириш туфайли ўзининг эмоцияларини бошқариш ва ўзини ўзи тартибга солиш кўникмаларни кучайтирилиши  натижасида ўқувчиларга нисбатан эмпатия ва низоли вазиятларга нисбатан эмоционал барқарорликни шаклланганлиги касбий имижнинг фрустрацияли ҳолатларни бартараф этувчи етакчи хусусиятлар эканлиги исботланган;
ижтимоий муҳитга мослашувчанлик имконияти юқори бўлган бошланғич таълим ўқитувчисида касбий рефлексия ва антуражнинг таъсирини кучайтириш сабабли педагог касбий имижининг коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятларини ривожланганлиги далилланган;
 ўзини тартибга солиш ва  педагогик қийинчиликларни енгиб ўтиш қобилиятига эга бўлган бошланғич таълим педагоглари касбий имижларини таркиб топтиришнинг психологик тўсиқларини (педагогик низо ва зиддиятлар) бартараф этишда ижтимоий обрўсига кўра қаршилик кўрсатиш, ўз манфаатларидан воз кечиш ҳисобига ён бериш, ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳамкорлик  хулқ-атвор стратегиясига таянишлари исботланган;
коммуникатив соҳасини оптималлаштириши учун  бошланғич таълим педагогларини таҳлилий-баҳолаш, лойиҳалаштириш ва амалий-тадқиқотчилик фаолиятларига  жалб этиш орқали ҳамкорлик муҳитини шакллантириш натижасида уларда муайян педагогик  вазиятларни таҳлил қилиш ва муаммоли вазиятларни биргаликда ҳал қилиш хусусиятларини  ривожлантирилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида олинган илмий натижалар қуйидаги фаолиятларда татбиқ қилинган:
шахсий сифатларини  стэнлар шкаласи орқали касбий имижнинг интеллектуал, коммуникатив, регулятив ва эмоционал жабҳаларини тизимлаштириш натижасида   бошланғич таълим педагоги фаолият самарадорлигини таъминловчи эрудиция, импровизация, оптимизм, реал “Мен”, топқирлик каби касбий сифатлари аниқланганлиги билан боғлиқ натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятида замонавий бошланғич таълим ўқитувчисининг касбий ва имидж салоҳиятини шакллантиришга оид илмий, ўқув-методик таъминоти бойитилган;
бошланғич синф ўқитувчисида педагогик вазиятларга нисбатан ижтимоий толерантликни шакллантириш туфайли ўзининг эмоцияларини бошқариш ва ўзини ўзи тартибга солиш кўникмаларни кучайтирилиши  натижасида ўқувчиларга нисбатан эмпатия ва низоли вазиятларга нисбат эмоционал барқарорликни шаклланганлиги касбий имижнинг фрустрацияли ҳолатларни бартараф этувчи етакчи хусусиятлар эканлиги исботланганлигига доир натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотномаси). Натижада, педагогларнинг ўзига хос қобилиятларини илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан ўрганилган маълумотлар асосида методик таъминотини кучайтириш имкониятини берган;
ижтимоий муҳитга мослашувчанлик имконияти юқори бўлган бошланғич таълим ўқитувчисида касбий рефлексия ва  антуражнинг таъсирини кучайтириш сабабли педагог касбий имижининг коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятларини ривожланганлиги далилланганлигига доир илмий натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятида бошланғич таълим ўқитувчиси фаолияти қобилиятларини шакллантиришга оид машғулотлар базасини бойитишга имконият яратилган;
ўзини тартибга солиш ва  педагогик қийинчиликларни енгиб ўтиш қобилиятига эга бўлган бошланғич таълим педагоглари касбий имижларини таркиб топтиришнинг  психологик тўсиқларини (педагогик низо ва зияддиятлар) бартараф  этишда ижтимоий обрўсига кўра қаршилик кўрсатиш,  ўз манфаатларини воз кечиш ҳисобига ён бериш, ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳамкорлик хулқ-атвор стратегиясига таянишлари   исботланганлигига доир илмий натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятида бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик фаолияти қобилиятларини шаклланишини таъминловчи машғулотлар базасини бойитишга имконият яратилган;
коммуникатив соҳасини оптималлаштириши учун  бошланғич таълим педагогларини таҳлилий-баҳолаш, лойиҳалаштириш ва амалий-тадқиқотчилик фаолиятларига  жалб этиш орқали ҳамкорлик муҳитини шакллантириш натижасида уларда муайян педагогик  вазиятларни таҳлил қилиш ва муаммоли вазиятларни биргаликда ҳал қилиш хусусиятларини  ривожлантирилганлиги аниқланганлигига доир натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-8-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчи касбий имидж салоҳиятини ривожлантириш, амалиётчи психологлар фаолияти жараёнида ўқитувчи имиджининг ривожланиши юзасидан илмий-назарий база бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish