Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Амрулло Ашуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рекреативлик – замонавий тележурналистиканинг глобал қонунияти сифатида: миллий ва халқаро тажриба”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Fil469.
Илмий маслаҳатчи: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Норматов Карим Норматович, тарих фанлари доктори, профессор; Худойқулов Мухтор, филология фанлари доктори, профессор; Мухамедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади телевидениеда рекреатив кўрсатувларнинг замонавий журналистиканинг глобал қонунияти сифатида ўрни ва аҳамиятини назарий асослашдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув даврида аудиториянинг ахборот олиш, узатиш ва “ҳазм қилиш”, рекреатив кўрсатувларнинг телевизион фаолиятда тутган ўрни, уларнинг ихтисослашув, тижорийлашув, хусусийлашув, медиаконвергенция контекстида шаклланиш ва ривожланиш тенденциялари ҳамда янги телевизион форматлар мамлакатда мустақиллик йилларида ташкил топган миллий телеканаллар тажрибасини хорижий тажрибага қиёслаш орқали аниқланган;
хос дастурлар сони кўпайишининг товарлар ва хизматлар рекламаси, тижорийлашув жараёни билан ўзаро таъсири масалалари ҳамда рекреатив кўрсатувларнинг афзалликларини асослаш орқали, ахборот бозори хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда рекреатив кўрсатувларнинг каналлар медиабизнесини юритишда зарурати исботланган;    
телекўрсатувларда аудитория билан журналист ўртасидаги ўзаро мулоқот шакллари, улар ўртасидаги диалогнинг тенг ҳуқуқли коммуникация субъекти сифатида намоён бўлиши усуллари, жонли мулоқот имкониятлари, миллий менталитетга таъсири “инфотеймент”, “политеймент”, “инфошоу”, “телешоу”, “реалити шоу” услуби ва жанридаги рекреатив кўрсатувлар контенти орқали очиб берилган; 
рекреативликнинг физиологик ва психологик асослари ҳамда имкониятларини аниқлаш орқали кўрсатувлар сифатини яхшилаш, аудиторияни кўпроқ жалб этиш; муайян мавзу, муаммолар бўйича жамоатчилик фикрини шакллантиришга қаратилган телевизион дастурий сиёсат, миллий ўзига хосликни тарғиб этиш, эфир контентини бойитиш, журналистик маҳоратни ошириш заруратига оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
рекреатив телекўрсатувларга эҳтиёж ортишининг илмий асослари ва ўзбек телевидениесида “алоҳида гуруҳлар маданияти”, “спорт журналистикаси”, “филожурналистика”, “сервис матбуоти”, “аёллар” ва “эркаклар” журналистикаси каби йўналишлардаги рекреатив кўрсатувлар типологияси аудиториянинг ёши, жинси, ижтимоий мавқеи, қизиқиши, ахборий эҳтиёжларига кўра аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рекреативликнинг замонавий тележурналистиканинг глобал қонунияти тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
глобаллашув даврида аудиториянинг ахборот олиш, узатиш ва “ҳазм қилиш”, рекреатив кўрсатувларнинг телевизион фаолиятда тутган ўрни, уларнинг ихтисослашув, тижорийлашув, хусусийлашув, медиаконвергенция контекстида шаклланиш ва ривожланиш тенденциялари ҳамда янги телевизион форматлар мамлакатда мустақиллик йилларида ташкил топган миллий телеканаллар тажрибасини хорижий тажрибасига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги буюртмасига асосан, 2019 йилда IV – Медиамаркетинг ва менежмент, VI – Аудиовизуал журналистика  жилдлари яратилди. “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сон фармони билан тасдиқланган 2020 йил Давлат дастури вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2022 йил 17 мартдаги 18-1118-сон маълумотномаси). Натижада ахборот соҳасидаги миллий манфаатларни белгиловчи ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш механизмларини шакллантириш, аҳолининг медиа саводхонлигини ошириш ҳамда журналистика соҳасида кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини англаши, республиканинг глобал ахборот маконига сифатли интеграцияси бўйича чора-тадбирларни жорий этиш имконини берган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 4 мартдаги топшириғига асосан ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўтказилган махсус ўқув семинарни ўтказишда  диссертация натижалари илмий манба бўлиб хизмат қилган; 
хос дастурлар сони кўпайишининг товарлар ва хизматлар рекламаси, тижорийлашув жараёни билан ўзаро таъсири масалалари ҳамда рекреатив кўрсатувларнинг афзалликларини асослаш орқали, ахборот бозори хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда рекреатив кўрсатувларнинг каналлар медиабизнесини юритиш заруратига оид натижалардан “O`zbekiston” ва “O`zbekiston tarixi” телеканаллари ижодкорлари айрим кўрсатувлари (“Ойдин ҳаёт LIVE”, “Ассалому Ўзбекистон!”, “Тақдимот”, “Ҳамма учун” каби) сценарийларини шакллантиришда қўлланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O`zbekiston” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 17 мартдаги 01-06/617-сон маълумотномаси). Натижада, телеканалда миллий маданият ва миллий ўзликни сақлаган ҳолда рекреативликнинг ўзига хос жиҳатларини ўзида жамлаган туркум дастурлар тайёрланган; уларнинг жанрий ранг-баранглиги, томошабинбоплигини яхшилашга эришилган; 
телекўрсатувларда аудитория билан журналист ўртасидаги ўзаро мулоқот шакллари, улар ўртасидаги диалогнинг тенг ҳуқуқли коммуникация субъекти сифатида намоён бўлиши усуллари, жонли мулоқот имкониятлари, миллий менталитетга таъсири “инфотеймент”, “политеймент”, “инфошоу”, “телешоу”, “реалити шоу” услуби ва жанридаги рекреатив кўрсатувлар контентига оид хулосалардан “Yoshlar” телерадиоканали дастурларини тайёрлашда, рекреатив мазмундаги кўрсатувларда кенг қўллаш, шу мазмундаги кўрсатувлар контентини бойитиш ва кўрсатувлар сифатини оширишда фойдаланилган (“Yoshlar” телерадиоканали акциядорлик жамиятининг 2022 йил 17 мартдаги 14-01/91-сон маълумотномаси). Натижада телеканалда ёшлар аудиториясига мўлжалланган қизиқарли ва креатив дастурлар тайёрлаш, контентни бойитиш, хорижий телеканалларда қўлланилаётган телевизион форматлар ва жанрларни қўллашга, молиявий мустақилликка эришилган;
рекреативликнинг физиологик ва психологик асослари ҳамда имкониятларини аниқлаш орқали кўрсатувлар сифатини яхшилаш, аудиторияни кўпроқ жалб этиш; муайян мавзу, муаммолар бўйича жамоатчилик фикрини шакллантиришга қаратилган телевизион дастурий сиёсат, миллий ўзига хосликни тарғиб этиш, эфир контентини бойитиш, журналистик маҳоратни ошириш заруратига оид амалий тавсиялардан Ўзбекистон Журналистлари уюшмасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари контенти, хусусан, видеороликлар тайёрлашда, уюшма томонидан ОАВ раҳбарлари учун ўтказилган семинар-тренингларда фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг 2022 йил 18 мартдаги 01-18/159-сон маълумотномаси). Натижада журналист ва блогерлар учун маҳаллий ва хорижий ахборотларни бериб бориш, аудиториянинг билим даражасини оширувчи назарий-методологик ахборотларга урғу бериш, креатив ёндашув асосида контентни бойитиш ва самарадорликка эришиш имконини берган;
рекреатив телекўрсатувларга эҳтиёж ортишининг илмий асослари ва ўзбек телевидениесида “алоҳида гуруҳлар маданияти”, “спорт журналистикаси”, “филожурналистика”, “сервис матбуоти”, “аёллар” ва “эркаклар” журналистикаси каби йўналишлардаги рекреатив кўрсатувлар типологияси аудиториянинг ёши, жинси, ижтимоий мавқеи, қизиқиши, ахборий эҳтиёжларига оид хулосалардан “Маҳалла” телерадиоканали фаолиятини кенгайтиришда, шу билан бирга, шу мазмундаги кўрсатувлар контентини янада бойитиш ва кўрсатувлар сифатини оширишда унумли фойдаланилган (“Mahalla телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 yil 17 мартдаги 01-15-181-сон маълумотномаси). Натижада рекреатив мазмундаги кўрсатувлар контенти янада бойиган, кўрсатувлар сифати ошди ва канал мамлакат телеканаллари рейтингида юқорилаган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish