Sayt test rejimida ishlamoqda

Долиев Ғолибжон Алишеровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хом ашёлар асосида сурков композитлари ва пайвандлаш электрод компонентларини олиш технологиялари», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Т555.
Илмий маслаҳатчи: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар:Зокиров Бахтиёр Собиржонович, кимё фанлари доктори, профессор; Тураев Зокир, техника фанлари доктори, доцент;  Дехканов Зулфикахар Киргизбаевич техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пайвандлаш электрод симларини чўзиш учун ишлатиладиган қуруқ сурков композити ҳамда пайвандлаш электродини маҳаллий хом ашёлар асосида олиш техногияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
импорт сурков композит компонентларини таҳлил этилган ҳолда янги турдаги маҳаллий сурков композитларини таркибларини уларнинг сифат кўрсатгичларига таъсир этиши аниқланган;
қуруқ сурков композит таркибидаги органик компонентларни миқдорини ўзгартириш орқали мақбул катталиклари ва уларни металларга адгезиялик даражаси 1,15 марта катта эканлиги аниқланган;
тўлдирувчи сифатида ноорганик моддаларни мақбуллаштириш орқали сурков композитини ҳароратга чидамлилигини 190 дан 310оС га ошишига эришилган;
олинган янги электрод қопламалари ва пайвандлаш электрод намуналари ишлаб чиқариш корхоналарда синовдан ўтказилган ва ишлаб чиқаришнинг асосий катталиклари аниқланган;
янги турдаги қуруқ сурков композитлари ва импорт ўрнини босувчи замонавий пайвандлаш электродларини ишлаб чиқариш самарадор технологияларини ишлаб чиқилган;
янги турдаги қуруқ сурков композитлари ва импорт ўрнини босувчи замонавий пайвандлаш электродларини ишлаб чиқариш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган, ҳамда  олинган электродларни импорт маҳсулотларга қараганда ишлаш давомийлиги 5% га юқори бўлишига, шлак ҳосил бўлиши 3% га камайишига ва электр токи сарфини 18% га тежалиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий хом ашёлар асосида сурков композитлари ва пайвандлаш электрод компонентларини олиш технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пўлат симларни чўзишда ишлатиладиган маҳаллий хом ашёлар асосида олинган қуруқ сурков композитини олиш технологияси Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноат корхоналарининг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш материаллари саноати корхонаси уюшмаси 2022 йил 22 августдаги 05/15-2098-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий композит хориждан импорт қилинаётган маҳсулотдан: ҳароратга бардошлиги 190 дан 310оС га, металл юзаларига композитнинг адгезияси 15% га юқорилиги ҳамда таннархи арзонлиги, шунингдек рақобатбардош материал олиш имконини беради;
маҳаллий хомашёлар асосида пайвандлаш электродларини бутловчи компонентлари олиш технологияси Ўзбекистон Республикаси қурилиш материаллари саноат корхоналарининг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш материаллари саноати корхонаси уюшмаси 2022 йил 22 августдаги 05/15-2098 сон маълумотномаси). Натижада, янги электрод маҳсулотларининг техник кўрсатгичлари, хусусан: уларнинг ишлаш давомийлиги 5% га ортиши, шлак ҳосил бўлиши 3% камайишига ва намгарчиликка бардошлигини ортишига, электр токи сарфи хориждан келтирилаётган маҳсулотларга қўйилган техник талаблардан 18% га самарали эканлигига эришиш имконини беради;
қуруқ сурков композити ва пайвандлаш электродларини  компонентларини қўллаш технологияси “Ифода Агрокимё ҳимоя” МЧЖ ҚКга қарашли “Мехмаш” материалларга ишлов берувчи МЖЧда амалиётига жорий этилган (“Ифода Агрокимё ҳимоя” ҚК-МЧЖнинг 2022 йил 12 декабрдаги 717-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хом ашёлар асосида ишлаб чиқарилган қуруқ сурков композити ва пайвандлаш электродлари импорт маҳсулотга  нисбатан мос равишда 35 ва 27% га арзонлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish