Sayt test rejimida ishlamoqda

Жовлиев Баходир Хасановичнинг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Бадиий асарда мифопоэтик талқин ва бадиий образ (Ёзувчи Назар Эшонқул асарлари мисолида)”,  10.00.08 – Фольклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil319.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор иниститути.
Илмий раҳбар: Эшонқулов Жаббор, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фольклори институти, Dsc.02/30.12.2019.Fil.46.02.
Расмий оппонентлар: Алламбергенов Кенесбай, филология фанлари доктори, профессор;  Тилавов Абдимурод, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фольклорнинг ёзма адабиётга таъсири, унинг бадиий асардаги ўрни ва вазифаси, халқ оғзаки ижоди ва ўзбек насри муносабати, фольклор ҳамда бадиий ижод, фольклор анъаналарининг инсон камолотига таъсири, бадиий адабиётда мифопоэтик талқин масалаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек адабиёти ҳикоя жанрида қўлланилган мифологик образ ва сюжетлар асарлар мазмуни ҳамда талқинини бойитгани далилланган;
жаҳон адабиёти тенденцияларининг миллий адабиётга таъсир билан юзага келаётган миф-роман, миф-ҳикоя каби янги илмий йўналишларни миллий адабиётшуносликда ўрганиш вазифалари  аниқланган;
дунё постмодернизм адабиётидаги «муаллиф ўлими» концепцияси миллий адабиётшунослигимизда яратилган миф-ҳикоя жанридаги миф образ ва сюжет паралелизимида исботланган;
Назар Эшонқул ХХ аср дунё адабиётига хос бўлган мифологизмни миллий адабиётга мифологик образ ва сюжетлардан маҳорат билан фойдаланиб синтез қила олгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий асарда мифопоэтик талқин ва бадиий образ мавзуси бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
фольклор ва ёзма адабиёт муносабати, мифнинг замонавий талқинига боғлиқ таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг ОТ-А1-47-сон «Фольклоршунослик атамалари луғати» (2017–2018 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа ҳамда ОТ-Ф1-76-сон «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари» мавзусидаги фундаментал лойиҳалари доирасида бажарилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси 2021 йил 15 сентябрдаги 3/1255-2501-сон Маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек адабиёти ҳикоя жанрида қўлланилган мифологик образ ва сюжетлар асар мазмуни ҳамда талқинини бойитгани далилланган, шунингдек жаҳон адабиёти тенденцияларининг миллий адабиётга таъсир билан юзага келаётган миф-роман, миф-ҳикоя каби янги илмий йўналишларни миллий адабиётшуносликда ўрганиш вазифалари  аниқланган;
фольклор ва ёзма адабиёт ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг изчил ривожида халқ оғзаки ижодиётининг сюжет ва образлари янги бадиий матндан жой олиши ва фольклоризмларни юзага келтириши очиб берилган маълумотлардан PZ-20170927147- “Қадимги даврлардан XIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 1 декабрдаги 04/1-3294-сон маълумотномаси). Натижада мифологик образларнинг ёзма адабиётга кўчиши бадиий асар таъсирчанлигини оширишга хизмат қилиши тўғрисидаги илмий қарашлари, шунингдек, фолклоризмларнинг бадиий матндаги ўрни ва ўзига хос хусусиятлари, бадиий матнда мифологик мотивларнинг бадиий-эстетик функцияларини ёритишга доир назарий хулосалар олиш имконияти яратилган;
оддий ва мураккаб фольклоризмлар, уларнинг бадиий матн услубий бўёқдорлигини оширишдаги ўрни ва вазифаси хусусидаги назарий қарашларни бадиий услубдаги матнлар аспектида қиёсланган хулосалардан Ўзбекистон тарихи телеканалининг “Мавзу” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 0628-/989-сон маълумотномаси). Натижада миллий адабиётимизда яратилаётган янги йўналишдаги ҳикоялар тилидаги мажозий-рамзийликка қурилган асарларни мифологик талқинда ўрганиш таснифи ишлаб чиқилиб, илмий хулосалари кўрсатув мазмунини очиб беришга хизмат қилган;
бадиий матнда мифологик мотивларнинг бадиий-эстетик функцияларини ёритишга доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг маънавият тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 1 декабрдаги 01-03/1531-сон маълумотномаси). Натижада дунё адабий жараёнида кечаётган адабий-фалсафий анъаналар ёзувчи Назар Эшонқул ҳикоялари асосида миллий адабиётга муваффақиятли олиб кирилаётгани далилланган маълумотлар асосида ёшларнинг китобхонлик маданиятини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish