Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлянова Зилола Фархадовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалар бош мия фалажлиги билан болаларда неврологик ва нутритив статуснинг ўзаро боғлиқлиги (клиника, диагностика, реабилитация)», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc/Tib461.
Илмий раҳбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шамансуров Шоанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садикова Гульчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Заваденко Николай Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Бошкирдистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар бош мия фалажлиги (ББМФ) билан оғриган болаларни нутритив ҳолати хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, комплекс даволаш ёндошувларини модификация қилиш орқали уларда олиб бориладиган реабилитация/абилитация натижаларини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар бош мия фалажи топографик шаклига боғлиқ ҳолда касалликни клиник-неврологик бузилишлари билан антропоморфометрик статус орасида боғлиқлик аниқланган;
болалар бош мия фалажлиги билан оғриган болаларда нутритив статусни қўллаб-қувватловчи индивидуал реабилитация дастури бўйича ўтказилган даво ҳисобига беморларнинг ижтимоий-маиший мослашуви самарадорлиги ошиши исботланган;
илк бор болалар бош мия фалажлиги билан оғриган болаларда статолокомотор, когнитив-коммуникатив компонентлар, касалликни топографик турлари ҳамда нутритив хусусиятлари ўзаро боғлиқлиги аниқланган;  
болалар бош мия фалажлигида энергия субстратлари, микроэлементлар етишмаслиги ҳисобига гипотрофия/гипостатура турлари бўйича ривожланишини гуруҳларга ажратувчи прогностик универсал скрининг орқали малнутриция хавфи баҳоланган; 
илк бор болалар бош мия фалажлиги билан оғриган болаларда малнутриция даражаси биокимёвий предикторлари (трансферрин, 25-OH Vitamin D, лимфоцитлар абсолют сони) аниқланган ва кўрсаткичлар пасайиши ҳисобига неврологик статус оғирлашиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болалар бош мия фалажлиги билан болаларда нутритив статусни тузатиш фонида реабилитация/абилитация самарадорлигини баҳолашда олинган илмий натижаларга асосида: 
болалар бош мия фалажлиги билан оғриган болаларда оқсил-энергетик етишмовчилигининг ривожланишини прогнозлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Церебрал фалажлик билан оғриган болаларда оқсил-энергетик етишмовчилиги даражасини аниқлаш ва уни коррекциялаш тактикаси усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 8н-з/495-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болалар бош мия фалажлиги билан оғриган болаларда нутритив статусни коррекциялашда юқори самарали натижага эришиш ва жисмоний ҳаракат фаоллиги яхшиланган болалар улушини ошириш имконини берган;
болалар бош мия фалажлиги билан оғриган болаларда индивидуал реабилитациясида нутритив статусни коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Болалар бош мия фалажлигида нутритив статус коррекциясини қўшган ҳолда реабилитация қилиш алгоритми» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 сентябрдаги 8н-з/495-сон маълумотномаси) номли услубий тавсияномаси тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома болалар бош мия фалажлиги билан оғриган болаларда дорилар билан даволаниш ҳолатларини камайиши, соматик статусини ошириш, шифокорга бўлган мурожатлар сонини камайтириш, ҳаёт сифати ва ижтимоий мослашув натижаларини яхшилаш имконини берган;
болалар бош мия фалажлиги билан оғриган беморларда оқсил-энергия етишмовчилиги даражасини аниқлаш ва уни тузатиш тактикаси, беморларни реабилитация қилиш алгоритми бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, У.Қ.Қурбонов номидаги Республика болалар психоневрологик шифохонаси, Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги 08-40307-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари амалиётга болалар бош мия фалажлиги билан оғриган болаларда нутритив статусни коррекцияловчи реабилитация чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқишга олиб келди, бу эса клиник-неврологик бузилишларни пасайтириш, антропометрик кўрсаткичларни яхшилаш, оқсил-энергетик етишмовчиликни бартараф этиш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish