Sayt test rejimida ishlamoqda

Қудратова Зебо Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси хақида эълон

1.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда атипик микрофлора этиологияли обструктив бронхитларнинг клиник-иммунологик кечиш хусусиятлари», 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2021.1.PhD/Tib1829.
Илмий рахбар: Мухамадиева Лола Атамурадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Ик фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01. 
Расмий оппонентлар: Шарипова Олия Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Агзамова Шоира Абдусаломовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади атипик этиологияли ўткир обструктив бронхитга чалинган болаларда клиник-иммунологик кечиш хусусиятлари ва дифференциал диагностик мезонларини аниклаш оркали касалликнинг диагностика ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўткир обструктив бронхит билан касалланган болаларнинг 24,7% да атипик микрофлора этиологик омил эканлиги аниқланган;
атипик микрофлорали ўткир обструктив бронхитга чалинган болаларда фон касалликлари анемия-94,4%, рахит ва витамин Д етишмовчилиги-52,2%,  гижжалар инвазияси -70%, хамда оғирлашган перинатал анамнез: онада анемия, ҳомиладорлар қусиши, онада аниқланган хламидия ва микоплазма инфекцияси, ҳомила тушиш хавфи каби хавф омиллари мавжудлиги аниқланган;
ўткир обструктив бронхити бўлган болаларда микс инфекциянинг учраши иммун тизимидаги бузилишлар IgE нинг 3 баравар ошиши ва қонда IL-1ß 1,9 марта, IL-6 2,1 марта, IL-8 2 марта, INF-γ 1,4 марта ошиши сабабли келиб чиқиши исботланган;
илк бор микоплазма ва хламидия этиологияли ўткир обструктив бронхитда анъанавий даво усулига антибитикотерапия билан биргаликда иммуномодулятор галавитни қўллаш натижасида даволашдаги дифференциал ёндашувлар самарадорлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Болаларда атипик микрофлора этиологияли ўткир обструктив бронхитни прогнозлаш, ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
атипик микрофлора этиологияли ўткир обструктив бронхитни ўз вақтида ташхислаш ва болаларда касаллик асоратларининг олдини олиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Атипик микрофлорали болаларда ўткир обструктив бронхит кечишининг клиник ва иммунологик хусусиятлари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 майдаги 8н-р/434-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома атипик микрофлора этиологияли ўткир обструктив бронхитда диагностика усулларининг самарадорлигини ошириш имконини берган;
атипик микрофлорали ўткир обструктив бронхит билан касалланган болаларни этиопатогенетик самарали даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Атипик микрофлораси бўлган болаларда ўткир обструктив бронхитни даволаш" номли услубий тавсиянома тасдиқлаган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 майдаги 8н-р/433-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома атипик микрофлорали ўткир обструктив бронхити бор болаларда даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган; 
атипик микрофлора этиологияли ўткир обструктив бронхити бўлган болаларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шишилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли ихтисослаштирилган болалар жарроҳлик клиникаси, Оқдарё тиббиёт бирлашмасининг бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 сентябрьдаги 8н-з/480-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ўткир обструктив бронхит билан оғриган болаларда атипик микрофлорани ўз вақтида ташхислаш, даволаш, стационарда даволаниш муддатини қисқартириш, асоратларининг олдини олиш, қайталанишлар частотасини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish