Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратов Маннон Бахроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўт тош касаллиги билан касалланган беморларда сафроли перитонитни диагностикаси ва даволаш тактикасини мақбуллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib1968.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд Давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Сафоев Бақодир Борноевич тиббиёт фанлари доктори, профессор; Назаров Шохин Қувватович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон).
Етакчи ташкилот: Академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий хирургия маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сафроли перитонит бўлган беморларда ташхислаш ва жарроҳлик коррекциясининг миниинвазив усулларини қўллаган ҳолда даволаш тактикасини оптималлаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта клиник материалда, сафроли перитонитнинг ривожланиш частотаси ва сабаблари, ўткир деструктив холециститнинг асорати ва ўт йўлларидаги операциялардан кейин ривожланган асорати сифатида уларнинг клиник шаклларининг турлари аниқланган;
сафроли перитонитнинг тарқалганлиги ва клиник кечишининг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив жарроҳлик аралашувларни устувор қўллаш орқали оптимал жарроҳлик тактикасини танлашга таъсир қилувчи омиллар аниқланган;
замонавий диапевтик ва эндоскопик технологиялардан фойдаланган ҳолда операциядан кейинги сафроли перитонитни аниқлаш ва жарроҳлик йўли билан коррекциялаш учун диагностика ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган;
сафроли перитонит билан оғриган беморларни жарроҳлик даволашда диапевтик, нурли-эндохирургик ва лапароскопик технологиялардан дифференциал фойдаланиш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўт тош касаллиги билан касалланган беморларда сафроли перитонитни ташхислаш ва даволаш тактикасини макбуллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
холецистэктомиядан кейинги сафроли перитонитни даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илми йнатижалари асосида ишлаб чиқилган “Холецистэктомиядан кейинги сафроли перитонитда жарроҳлик тактикаси” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 майдаги 8н-р/431-сон маълумотномаси). Таклиф этилаётган тавсиялар сафроли перитонит билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш сифатини ошириш имконини яратган;
сафроли перитонитни ташҳислаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илми йнатижалари асосида ишлаб чиқилган “Сафроли перитонитни ташҳислаш ва жарроҳлик тактика“ номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 майдаги 8н-р/431-сон маълумотномаси) тавсияномалари ишлаб чиқилган. Таклиф этилаётган тавсиялар сафроли перитонит билан оғриган беморларни касалхонада даволаш муддатини қисқартириш имконини берган; 
ўт тош касаллиги билан касалланган беморларда сафроли перитонитнинг диагностикаси ва даволаш тактикасини макбуллаштириш бўйича олинган илмий маълумотлар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт университети куп тармокли клиникасининг жарроҳлик бўлимларида жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 апрелдаги 8н-з/65-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг таклиф этилаётган натижаларидан келиб чиққан ҳолда, сафроли перитонит билан асоратланган беморларга ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш доираси сезиларли даражада кенгайтирилди, асоратлар сони 35,2 % дан 14,3 % га, ўлим даражаси 5,5 % дан 2,6 % га камайтиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish