Sayt test rejimida ishlamoqda

Идиев Ғайрат Элмуродовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чакка – пастки жағ бўғими патологияси бўлган беморларни ташхислаш ва даволашда фанлараро ёндашувни такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Tib605.
Илмий маслаҳатчи: Ғаффоров Сунатулло Амруллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Булычева Елена Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чакка – пастки жағ бўғими фаолият бузилиш синдромларига ташҳис қўйиш ва даволашда фанлараро ёндашувни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чакка-пастки жағ бўғим фаолияти бузилиши ва тизимдаги синдромларни ташхислашда функционал ва тиббий-инструментал мосламаларни ўрнида ва тўғри фойдаланиш ҳамда ҳар бир беморга индивидуал ёндашув, қишлоқ врачлик амбулатор шароитда эрта ташхис қўйиш имкони мавжудлигини илк бор асосланган; 
чакка-пастки жағ бўғим фаолияти бузилиш ва тизимдаги синдромларни этиологик омилларини эрта ва тўғри аниқлаш имкони қишлоқ врачлик амбулатор шароитда мавжуд стоматолог, умумий терапевт ва невропатолог мутахассислари комплекс ёндашувининг ҳамда умумлашган функционал-инструментал текшириш усулларидан унумли фойдаланиш самараси эканлиги исботланган; 
чакка-пастки жағ бўғим фаолияти бузилиш ва тизимдаги синдромларни функционал-инструментал текширишлар ёрдамида эрта ва сифатли ташхиси, илк бор клиник-фунционал, морфологик, ускунавий текшириш натижалари билан ўз исботланган; 
чакка-пастки жағ бўғими фаолият бузилиш синдромларини самарали даволаш патологик жараённинг этиопатогенезини ўз вақтида ва тубдан бартараф этишга, даво-профилактика муолажаларида мутахассисларнинг комплекс ёндашувига тўғридан-тўғри боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чакка – пастки жағ бўғими патологияси бўлган беморларни ташхислаш ва даволашда фанлараро ёндашувни такомиллаштириш бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари асосида: 
беморларда чакка-пастки жағ бўғими фаолият бузилишлари мавжуд беморларни даволашда фанлараро ёндашув усулларини аниқлаш имконини берган «Чакка – пастки жағ бўғими патологияси бўлган беморларни даволашда фанлараро ёндашув усуллари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 8н-р/774-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чакка – пастки жағ бўғими функционал бузилиш синдромларини даволашда невролог, психотерапевт ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда тиббий муолажалар ўтказиш, индивидуал стоматологик-гнатологик муолажаларга нисбатан ижобий натижалар олиниши имконини берган;
беморларда чакка-пастки жағ бўғими фаолият бузилишлари мавжуд беморларни ташхислашда қўлланилган клиник, функционал текшириш усулларидан оптимал фойдаланиш имконини берувчи «Чакка-пастки жағ бўғими функционал бузилиши мавжуд беморларни ташхислаш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 8н-р/775-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чакка-пастки жағ бўғими функционал бузилиш синдромларини ташхислашда индивидуал ёндашувнинг қўлланилиши, бошқа мутахассислар ва замонавий ускунавий мосламаларни жалб қилмасдан, амбулатор-поликлиникалар шароитида тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берган; 
беморларда чакка-пастки жағ бўғими фаолиятидаги оғриқли синдромларга комплекс даволаш натижаларини таҳлил қилиш имконини берган «Чакка-пастки жағ бўғими функционал бузилиши мавжуд беморларни даволаш натижалари таҳлили» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 5 июлдаги 8н-р/776-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома чакка-пастки жағ бўғими функционал бузилишлари мавжуд беморларни комплекс даволаш усуллари самарадорлигини очиб бериш имконини берган;
чакка – пастки жағ бўғими патологияси бўлган беморларни ташхислаш ва даволашда фанлараро ёндашувни такомиллаштиришга қаратилган замонавий комплекс ёндашувлари асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси, Қашқадарё, Хоразм ва Жиззах вилоят болалар стоматологияси поликлиникалари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 08.07.2022 йилдаги 8н-з/364-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ қилиниши чакка-пастки жағ бўғими фаолият бузилиш синдромига ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика қилиш, уларнинг оқибатларини камайтириш, ортопедик даволашда аҳоли орасида касалликнинг камайишига олиб келади, сифатли тиббий-ижтимоий боғлиқликдаги мутахассислар орасида касбий боғлиқлик шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish