Sayt test rejimida ishlamoqda

Асқаров Машҳурбек Эргашбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ер-сув ислоҳотининг ўтказилиши ва унинг оқибатлари (1925-1929 йиллар)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tar12.
Илмий раҳбар: Алимов Иброҳимжон Абдугаппарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети. PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Арслонзода Раҳматжон Арслонбоевич, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда 1925-1929 йилларда ўтказилган ер-сув ислоҳотининг босқичлари ва унинг хусусиятларини, ислоҳотнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ислоҳот арафасида “18 лар гуруҳи” деб аталган миллий давлат арбобларининг ислоҳотни ўтказишда ердан баравар фойдаланиш амалиётидан эҳтиёт бўлиш, товар-пул муносабатлари имкониятидан тўла фойдаланиш, бадавлат деҳқонларга эҳтиёткор муносабатда бўлиш каби совет ҳукумати сиёсатига нисбатан муҳолиф қарашлари очиб берилган;
совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги ер-сув ислоҳоти жараёнида қишлоқни ижтимоий қайта қуришнинг ер эгаларидан ер, иш ҳайвони ва асбоб ускуналарни пулга сотиб олиб рози қилиш каби тарихий жиҳатдан синалган иқтисодий шакли ва ихтиёрийлик, хусусий мулк даҳлсизлиги сингари тамойилларини инкор этгани ҳолда, мулкдорларга тазйиқ ўтказиш, мажбурлаш, таҳдид қилиш, мусодара, тортиб олиш, қамоққа олиш каби зўравонлик усулларини татбиқ этгани очиб берилган;
Фарғона, Тошкент ва Самарқанд областларидаги ислоҳот жараёнида совет ҳукуматининг вақф мулклари борасидаги кескин чоралари қишлоқ аҳолисининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлгани, бундан тегишли хулоса чиқарилган ҳолда, Зарафшон областидаги ислоҳот давомида вақф мулкларига нисбатан анча эҳтиёткор сиёсат областдаги ер-сув ислоҳотининг ўзига хос хусусиятлардан бири сифатида далилланган;
ер-сув ислоҳоти жараёнида катта ер эгалари билан бир қаторда ўртаҳол, ҳатто камбағал деҳқон хўжаликларининг ҳам асоссиз равишда тугатиб юборилгани, қишлоқнинг турли қатламлари ўртасида “синфий кураш” ниқоби остида ўзаро душманлик, адоват кайфиятининг юзага келтирилгани аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1925-1929 йиллар даврий чегарасида Ўзбекистонда ўтказилган ер-сув ислоҳоти ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва илгари сурилган таклифлар асосида:
ислоҳот арафасида “18 лар гуруҳи” деб аталган миллий давлат арбобларининг ислоҳотни ўтказишда ердан баравар фойдаланиш амалиётидан эҳтиёт бўлиш, товар-пул муносабатлари имкониятидан тўла фойдаланиш, бадавлат деҳқонларга эҳтиёткор муносабатда бўлиш каби совет ҳукумати сиёсатига нисбатан муҳолиф қарашлари очиб берилганлиги, совет ҳокимиятининг Ўзбекистондаги ер-сув ислоҳоти жараёнида қишлоқни ижтимоий қайта қуришнинг ер эгаларидан ер, иш ҳайвони ва асбоб ускуналарни пулга сотиб олиб рози қилиш каби тарихий жиҳатдан синалган иқтисодий шакли ва ихтиёрийлик, хусусий мулк даҳлсизлиги сингари тамойилларини инкор этгани ҳолда, мулкдорларга тазйиқ ўтказиш, мажбурлаш, таҳдид қилиш, мусодара, тортиб олиш, қамоққа олиш каби зўравонлик усулларини татбиқ этгани очиб берилганлиги юзасидан таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ва Андижон давлат университетида “Ўзбекистон тарихи”, “Сув хўжалиги ва мелиорация иши” фанларини ўқитишда қўлланилган ҳамда мазкур фанларни статистик материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 майдаги 89-03-2058-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг татбиқ этилиши республикамиз ҳудудида иригация ва мелиорация соҳасидаги йирик қурилиш объектлари, сиёсий-ижтимоий шароитлари, табиий ресурсларини бошқаришга бўлган ёндашувларни чуқурроқ ўрганиш ва таҳлил қилиш, халқимизнинг суғориш ва мелиорация соҳасида асрлар давомида юқори тажрибага ва етук малакага эга бўлганлигини илмий асослашга хизмат қилган;
Фарғона, Тошкент ва Самарқанд областларидаги ислоҳот жараёнида совет ҳукуматининг вақф мулклари борасидаги кескин чоралари қишлоқ аҳолисининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлгани, бундан тегишли хулоса чиқарилган ҳолда, Зарафшон областидаги ислоҳот давомида вақф мулкларига нисбатан анча эҳтиёткор сиёсат областдаги ер-сув ислоҳотининг ўзига хос хусусиятлардан бири сифатида далилланганлиги, ер-сув ислоҳоти жараёнида катта ер эгалари билан бир қаторда ўртаҳол, ҳатто камбағал деҳқон хўжаликларининг ҳам асоссиз равишда тугатиб юборилгани, қишлоқнинг турли қатламлари ўртасида “синфий кураш” ниқоби остида ўзаро душманлик, адоват кайфиятининг юзага келтирилгани аниқланганлиги каби  хулосалар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавзаси бошқармаси техник архиви фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 03-27-3364-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар архив фондларини бойитиш ва такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish