Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Саида Бахтиёровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIX – XX аср бошида Ўзбекистон ҳудудида гидрографик тадқиқотлар тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar433.
Илмий раҳбар: Арслонзода Раҳматжон Арслонбоевич, тарих фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети. PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович география фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Жасур Маматқодирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади Ўзбекистон ҳудудида XIX – ХХ аср бошларида олиб борилган гидрографик тадқиқотлар тарихи, уларнинг мақсади, йўналишлари ва натижаларини комплекс равишда очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX – ХХ аср бошларида Ўзбекистон ҳудудида асосан рус олимлари ва ҳарбийлари томонидан олиб борилган гидрографик тадқиқотлар ҳарбий-стратегик, иқтисодий ва илмий-амалий мақсадларда амалга оширилганлиги далилланган;
мазкур даврда Ўзбекистон ҳудудидаги сув ҳавзаларини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар уч босқичда амалга оширилганлиги ҳамда биринчи босқичда (XIX асрнинг 20-30-йиллари) сув ҳавзалари ҳақида алоҳида тадқиқотчилар томонидан изчил бўлмаган дастлабки маълумотлар тўплангани, иккинчи босқичда (XIX асрнинг 40-80-йиллари) тадқиқотлар тизимли, изчил ва уюшган равишда аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда олиб борилгани, учинчи босқичдаги (XIX аср 90-йилларидан 1917 йилга қадар) гидрографик тадқиқотлар эса асосан янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш тизимини ривожлантириш, гидротехник иншоотлар ва сув омборларини барпо этиш мақсадида олиб борилгани асосланган;
Орол денгизини ўрганиш мақсадида ташкил этилган илмий экспедициялар фаолияти давомида ХIХ асрдаёқ ушбу кўлнинг аста-секинлик билан саёзлашиб бориши тенденцияси кузатилгани аниқланган;
Амударёни ўрганишга бағишланган тадқиқотларнинг салмоқли қисми унинг оқимини Каспий денгизига буриш орқали Россиядан Ўрта Осиёга элтувчи яхлит сув йўлини барпо этиш ғоясини ўз ичига олган “Амударё масаласи” ечимини топишга қаратилгани, Сирдарё ҳавзасида ўтказилган тадқиқотлар эса дарёда кема қатновини йўлга қўйиш ҳамда сув ресурсларидан қўриқ ерларни, хусусан, Мирзачўлни суғоришда фойдаланиш каби масалалар билан боғлиқ бўлгани кўрсатиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX – ХХ аср бошида Ўзбекистон ҳудудида гидрографик тадқиқотлар тарихи мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Амударёни ўрганишга бағишланган тадқиқотларнинг салмоқли қисми унинг оқимини Каспий денгизига буриш орқали Россиядан Ўрта Осиёга элтувчи яхлит сув йўлини барпо этиш ғоясини ўз ичига олган “Амударё масаласи” ечимини топишга қаратилгани, Сирдарё ҳавзасида ўтказилган тадқиқотлар эса дарёда кема қатновини йўлга қўйиш ҳамда сув ресурсларидан қўриқ ерларни, хусусан, Мирзачўлни суғоришда фойдаланиш каби масалалар билан боғлиқ бўлганига оид натижалардан ЎзР ФА Тарих институтида бажарилган ОТФ–1135 рақамли “XIX – ХХ аср бошларида ўзбек халқининг интеллектуал-маданий мероси: анъаналар ва трансформация жараёнлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 15 декабрдаги 3/1255-3503-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмунини илмий фактлар билан бойитилишига эришилган;
Орол денгизи ва Сариқамиш кўли тарихи, Орол денгизини ўрганиш мақсадида ташкил этилган илмий экспедициялар фаолияти давомида ХIХ асрдаёқ ушбу кўлнинг аста-секинлик билан саёзлашиб бориши тенденцияси кузатилгани ҳақидаги хулосалардан “Dunyo bo‘ylab” телеканалида 2019 йилда намойиш этилган “Сув ёқалаб” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Dunyo bo’ylab” телеканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 
13 декабрдаги 08-14-323-сон маълумотномаси). Натижада дастурнинг Орол денгизи, Сариқамиш кўлига оид маълумотларга, илмий далилларга бой ва қизиқарли бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish