Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбаров Равшан Халимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистонда парламентчилик ғоясининг вужудга келиши, ривожланиши ва уни амалга ошириш учун кураш (XIX аср охири – 1918 йил)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Tar389.
Илмий раҳбар: Агзамходжаев Саидакбар Саидович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети. PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулло Нуритдинович, тарих фанлари доктори; Расулов Бахтиёр Маҳмудович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади: мақсади XIX аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида парламент ҳақидаги қарашларнинг вужудга келиши, ривожланиб бориши ва уни ҳаётга тадбиқ этиш учун олиб борилган кураш тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистонда парламентчилик ҳақидаги қарашлар XIX аср охири – ХХ аср бошида дастлаб ғояга, 1917 йилга келиб амалий ҳаракатга айланганлиги далилланган;
Туркистонда шаклланган сиёсий ғояларнинг Россиядаги ислоҳотчилик ҳаракати билан узвий боғлиқлиги, миллий демократларнинг парламентчилик ҳақидаги қарашларида “одил подшо” концепцияси устивор аҳамият касб этганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Россия империясидаги сиёсий ўзгаришлар, Давлат думасининг ташкил этилиши ва унда ўлка вакиллари иштироки ҳамда 1917 йил Муваққат ҳукумат томонидан сиёсий эркинликлар берилиши натижасида давлат бошқарувининг республика шакли тарафдорлари ошиб бориши орқали  консерватив қарашлар либерал-ислоҳотчилик томон ўзгарганлиги исботланган;
Туркистон миллий демократлари орасида бўлажак давлат бошқарувига нисбатан турлича қарашлар 1917 йил май ойидаёқ юзага чиқиб, сентябрь-октябрь ойларида улар ўртасида буткул бўлинишга олиб келганлиги, бу ҳолат Туркистон Мухторияти Муваққат ҳукумати ва Халқ Шўроси ишига катта зарар етказганлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда парламентчилик тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
диссертациянинг “Россия империяси даврида Туркистонда парламентчилик ҳаракатлари” номли иккинчи бобида парламентчилик ҳақидаги қарашлар XIX аср охири – ХХ аср бошида дастлаб ғояга, 1917 йилга келиб амалий ҳаракатга айланганлиги, ўлкада шаклланган сиёсий ғояларнинг Россиядаги ислоҳотчилик ҳаракати билан узвий боғлиқлиги сабабли миллий демократларнинг парламентчилик ҳақидаги қарашларида “одил подшо” концепцияси устивор аҳамият касб этганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг “Россия империяси даврида Туркистонда парламентчилик ҳаракатлари” фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2022 йил 28 апрелдаги 78-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши мазкур фондни фактик материаллар ва маълумотлар билан янада бойитишга кўмак бериб, Туркистоннинг ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол қатнашган миллий тараққийпарварлар меросини илмий асосда ёритишга хизмат қилган;
Россия империясидаги сиёсий ўзгаришлар, Давлат думасининг ташкил этилиши ва унда ўлка вакиллари иштироки ҳамда 1917 йил Муваққат ҳукумат томонидан сиёсий эркинликлар берилиши натижасида давлат бошқарувининг республика шакли тарафдорлари ошиб бориши орқали  консерватив қарашлар либерал-ислоҳотчилик томон ўзгарганлиги, Туркистон миллий демократлари орасида бўлажак давлат бошқарувига нисбатан турлича қарашлар 1917 йил май ойидаёқ юзага чиқиб, сентябрь-октябрь ойларида улар ўртасида буткул бўлинишга олиб келганлиги, бу ҳолат Туркистон Мухторияти Муваққат ҳукумати ва Халқ Шўроси ишига катта зарар етказганлиги каби масалаларга оид хулосалардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” давлат унитар корхонасининг 2022 йил 
26 апрелдаги 40-85234-сон маълумотномаси). Натижа Туркистон ўлкасида парламентчилик ғоясининг вужудга келиши ва ривожланиши тўғрисида янги тарихий маълумотларни телетомошабинларга қизиқарли тарзда етказиб берилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish