Sayt test rejimida ishlamoqda

Фарманова Гулнара Комилевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда археология мактабининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари (Самарқанд Сўғди археологик ўрганилиши материаллари асосида)», 07.00.08 – «Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари» (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar1012.
Илмий раҳбар: Исамиддинов Муҳаммад Хасанович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети. PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор; Алимова Дилорам Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади Зарафшон водийсини археологик ўрганишга бағишланган асарлар тарихшунослик таҳлилидан, археологик объектни ўрганиш методологиясини ўсишида янги усулларнинг пайдо бўлиш жараёнларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиё ҳудудида Россия империяси томонидан босиб олингунига қадар археологик қидирув ишлари умуман олиб борилмаганлиги аниқланиб, XIX асрнинг охирги чорагидан XX асрнинг 30-йилларигача Афросиёбда олиб борилган архелогик қазув ишлари ҳаваскор «хазина қидирув» услубидаги қазишмалардан иборат бўлганлиги далилланган;
XX асрнинг 30–50-йилларида Зарафшон воҳасининг Тали-Барзу ва Афросиёб ёдгорликларида Г.В.Григорьев ва А.И.Тереножкин томонидан олиб борилган изланишлар натижасида Ўрта Осиёнинг тупроқли архитектураси шароитида қазишмалар ўтказиш услубларига асос солинганлиги исботланган;
XX  асрнинг 60-80 йилларида  Ўзбекистонда классик археология фани ўзининг юқори нуқтасига чиққанлиги, бунга «Ўрта Осиё Помпейи» деб ном олган Панжикент харобаларида А.Ю.Якубовский, О.Г.Большаков, А.М.Беленицкий ва Б.И.Маршакларнинг ўрни ва роли муҳим бўлганлиги очиб берилган; 
мустақилликдан кейин Ўзбекистон археологияси дунёнинг энг илғор археология мактаблари билан алоқа ўрнатиши натижасида жаҳон археологияси даражасига айланганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда археология мактабининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари (Самарқанд Сўғди археологик ўрганилиши материаллари асосида) олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан ХХI аср бошларига қадар Зарафшон водийсида ривожланган археологик тадқиқот ва қазиш усулларини такомиллашиш жараёнларини ўрганиш давомида олинган илмий натижалардан фойдаланиш орқали Мустақиллик даврида Ўзбекистонда археология мактабининг ташкил этилиши ва ривожланиши, археологларнинг хизматлари ва археологик тадқиқотлар олиб боришнинг амалий усуллари XIX асрнинг иккинчи ярмидаги энг қуйи даражадан, Халқаро даражага чиқишининг ёш авлод қалбида миллий ғурур ҳисси ўйғонишидаги аҳамияти,  шунингдек ҳозирги босқичда археологияни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, ёш авлодни буюк маданий ва маънавий меросимизга содиқлик асосида тарбиялаш борасида берилган тавсиялар ва хулосалар мерос, экспедиция трансфери скриптини тайёрлашда манба сифатида ишлатилган, 2021 йилда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Dunyo boʻylab» телеканалида кўрсатилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Dunyo boʻylab» телеканали давлат муассасасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 08-14-310-сон маълумотномаси) Натижада дастурнинг янгилиги ва юқори информационлиги таъминланишига эришилган;
Фарғона вилояти Тарих ва маданият музейининг «Тарих» бўлими Ўзбекистонда археология мактабининг ривожланиши ва босқичлари, археологик обидалар, археологик тадқиқот усуллари, Зарафшон водийси археологик қазишмаларини олиб борган шарқшунос олимлар ва археологлар, шунингдек, халқаро археологик экспедициялар материаллари ва натижалари ҳамда ҳозирги босқичда археологиянинг ривожланиш истиқболлари ҳақида янги маълумотлар билан бойитилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022 йил 28 январдаги 01-01/271-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикасида энг янги техник воситалар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда археологик тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек, археологик ёдгорликларда музейларни ташкил этиш истиқболлари тўғрисида янги маълумотлар олиш имконияти яратилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish