Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажанов Азизбек Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси саноати тарихи ва унинг ўзига ҳос жиҳатлари (1991-2020 йиллар)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4PhD/Tar765.
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети. PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ерметов Авазбек Абдуллаевич тарих фанлари доктори, профессор, Шарафиддинов Абдуғаффор, тарих фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади: мақсади 1991-2020 йиллар даврий чегарасида  Ўзбекистон саноати ривожланишининг тарихий аспекти, унинг устувор йўналишлари ҳамда ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
советча режали иқтисодиётнинг ҳукмронлиги оқибатида Ўзбекистонда замонавий ишлаб чиқариш усулларининг саноат соҳасига деярли татбиқ этилмаганлиги, корхоналарнинг асбоб-ускуналар билан таъминланиш борасида республиканинг марказга қарамлигини кучайиб борганлиги, иқтисодий жабҳадаги қонунларнинг аксар ҳолларда маъмурий - буйруқбозлик усулига қаратилганлиги, кадрлар малакаси, тажрибаси ва уларнинг ишчанлик қобилиятининг талабга мувофиқ эмаслиги асосланган; 
мустақилликнинг дастлабки давриданоқ мамлакатда кенг кўламли ва босқичма-босқич тизимли ислоҳотларнинг ўтказилиши, саноатни маҳаллийлаштириш жараёнларини уч босқичда ўтказилганлиги, иқтисодий сиёсат ва соҳага доир қабул қилинган давлат дастурлари ўз навбатида саноат иқтисодиёти тараққиётига сезиларли ҳисса қўшганлиги, муҳим тармоқлар - энергетика, олтин қазиб чиқариш ҳамда рангли металлургия соҳаларига ҳукуматнинг жиддий эътибори туфайли республикада ижтимоий-иқтисодий барқарорликнинг таъминланганлиги далилланган;
республикадаги нефть ва газ саноати корхоналарининг фаолияти айнан ёқилғи-энергетика стратегиясининг асосий устувор йўналишларини шакллантиришга йўналтирилганлиги, айнан шу мақсадларга эришишда суюқ углеводород қазиб олишни кўпайтириш соҳасида ишлаб чиқилган инновацион иш услубларининг тармоқда ишлаб чиқариш қувватининг ўсишига сезиларли ҳисса қўшганлиги исботланган;
енгил саноатнинг ривожлантирилиши, энг аввало, тўқимачилик корхоналарининг ягона техник, молиявий тармоғини ташкил этишга қаратилганлиги, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини орттирганлиги, бу мақсадга эришиш йўлида тармоқда келишилган инвестиция сиёсатини ўтказиш, унга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда илғор саноат технологияларини жорий этилиши натижасида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги ва уларнинг ҳудудлар иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшганлиги очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон Республикаси саноати тарихи ва унинг ўзига ҳос жиҳатлари (1991-2020 йиллар)” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика саноатининг ривожланиши, ёқилғи ишлаб чиқариш ҳажмининг тобора ортиб боришига доир материалларидан Германия Федератив Республикаси Бремен шаҳридаги илмий ва малака ошириш марказининг “Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ривожланишида ёқилғи-энергетика саноатининг ўрни” номли ҳисоботини бирламчи манбалар ва статистик материаллар билан қайта шакллантиришда фойдаланилган (Германия Федератив Республикаси Бремен шаҳридаги А&А Ausbulding und Arbeit Plus GmbH ташкилотининг 2021 йил 15 августидаги тасдиқловчи сертификати). Қўлланилган тадқиқот натижалари ўз навбатида Ўзбекистон ёқилғи-энергетика саноати бўйича тарихий маълумотларни ойдинлаштиришга ҳисса қўшган; 
мустақиллик йилларида мамлакатда енгил саноат корхоналарининг барпо этилиши, уларда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб боришига  доир тадқиқот материалларидан Ўзбекистон савдо-саноат палатаси жорий архивининг “Ўзбекистон енгил саноати ютуқлари” номли йиғма жилдини бирламчи манбалар билан бойитишда  фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2021 йил 5 ноябрдаги 140-11-79-сон маълумотномаси). Натижада, республикада мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб иқтисодиётнинг асосий негизи бўлган енгил саноат корхоналари барпо этишга доир амалга оширилган ташаббуслар ва саъй-ҳаракатлар юзасидан тақдим этилган диссертация хулосалари ташкилот жорий архивини тармоқ фаолиятига оид статистик материаллар билан тўлдиришга ва ёш авлодни бу борадаги тарихий билимларини чуқурлаштиришга кўмаклашган;
маҳаллий саноатни ривожлантириш асосида ва экспортбоп саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш зарурлиги билан боғлиқ илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Андижон вилояти қўмитасининг “Ўзбекистон ҳудудларининг йиллик статистик тўплами”ни бирламчи манбалар билан қайта шакллантиришга кўмак берган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 7 декабрдаги 01/3-08-15/3-178-сон маълумотномаси). Ишда қўлланилган мазкур хулосалар республика саноатининг тараққиёти, қўшма корхоналар фаолиятини йўлга қўйилиши, шаклланиши ҳамда ривожланиши билан боғлиқ бўлган маълумотларни умумлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish