Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуродов Ойбек Бердимурод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саййид Қосимий маснавийлари поэтикаси”,  10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2072
Илмий раҳбар: Раҳмонов Насимхон Асқарович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Ваҳоб, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Саййид Қосимийнинг “Мажмаъ ул-ахбор”, “Ҳақиқатнома”, “Гулшани роз”, “Илоҳийнома” асарларида тил, услуб, анъана ва ворисийлик ҳамда бадиий маҳоратнинг намоён бўлишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XV асрнинг биринчи ярми ўзбек адабиётида нома, ғазал, достон жанрларининг бадиий жиҳатдан такомиллашгани уларнинг услубий, ғоявий, шаклий хусусиятлари асосида очиб берилган; 
Шарқ адабиётида яратилган “Хамса”ларнинг биринчи достони ва Саййид Қосимийнинг “Мажмаъ ул-ахбор” асари композицияси, сюжети, бадиийлик модуслари нуқтаи назаридан қиёсланиб, туркий адабиётда Алишер Навоийгача ҳам хамсачилик анъанасининг илдизи мавжуд эканлиги  асосланган;
Саййид Қосимий ҳикоятларида тасаввуфий-фалсафий қарашларнинг поэтик образ яратишда мухим аҳамият касб этганлиги “мурувват”, “фақрлик”, “мардлик”, “иймон”, “ишқ”, “ҳушёрлик”, “тавба” каби тасаввуфий концептлар, уларнинг бадиий-эстетик вазифалари қиёсий-типологик аспект орқали очиб берилган;
Саййид Қосимий маснавийлари бадииятининг юқорилиги унинг поэтик унсурлари, маъно мутаносиблиги, образ ва тимсолларнинг тарихий-тахайюлий тадрижи, вазн, қофия ҳамда бадиий санъатлар ранг-баранглиги, оҳангдаги ритмик вариантлашув мутаносиблиги асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саййид Қосимий маснавийлари поэтикаси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Саййид Қосимийнинг “Мажмаъ ул-ахбор” (Хабарлар тўплами), “Гулшани роз” (Сирлар гулшани), “Ҳақиқатнома”, “Илоҳийнома” номли асарлар мавжудлиги ҳамда Ўзбек адабиёти XV асрда тазкирачилик, тасаввуф илми, тарихий рисолалар, номачилик, ёзма достончилик, ғазалнавислик борасида ўзининг ривожланиш чўққисига эришганлиги, бу даврда ўзбек мумтоз адабиётида янги жанрлар, услублар, йўналишлар пайдо бўлиши юзасидан чиқарилган илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2017-2020 йилларда амалга оширилган ОТ-Ғ1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 12 майдаги 04/1-913-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа маснавийлар поэтикаси ва унинг асосий бадиий-эстетик хусусиятлари борасидаги назарий қарашлар билан бойиган;
ёзма адабиётда девон яратиш анъанасининг шаклланиши, ўзбек адабиётида бир қанча янги жанрларнинг пайдо бўлиши, номачилик, хамсачилик, достончилик анъаналарининг ривожи ва унинг таркибидаги асосий сюжет ва мотивларнинг генезиси тадқиқ этилиши юзасидан чиқарилган назарий ғоя ва амалий аҳамиятга эга таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018–2020 йилларда бажарилган PZ-20170927147 рақамли “Қадимги даврлардан XIV асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 12 майдаги 04/1-914-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек номачилиги, достончилиги, ғазалчилиги ривожида Саййид Қосимий асарлари ўзига хос ўринга эга эканлиги  очиб берилган;
мутасаввифлар ҳақидаги ҳикоятлар, уларнинг образларига хос хусусиятлари, тараққиёт босқичлари  борасида чиқарилган назарий хулосалардан Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси ва радиоэшиттиришлар таҳририяти “Мутолаа”, “Биз сув ичган дарёлар” рукнидаги кўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланган (Сирдарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 апрелдаги 163-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг эстетик савияси ошишига, унинг аудиторияси кенгайишига  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish