Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Наргизахон Абдуқаҳҳоровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XX асрнинг 60-80-йилларида Ўзбекистон ўқитувчиларининг кундалик ҳаёти тарихи ( Андижон, Наманган, Фарғона областлари мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tar650. 
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Таr.60.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович, тарих фанлари доктори, доцент; Эргашев Шуҳрат Эргашевич, тарих фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади XX асрнинг 60-80 йилларида Ўзбекистон, хусусан Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ўқитувчиларининг кундалик ҳаёти тарихини очиб беришдан иборат.   
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
маориф соҳасидаги ўзгаришлар ўқитувчилар тайёрлаш тизимига ижобий таъсир кўрсатиши натижасида ўқитувчилар сони кўпайиб, жамиятда уларнинг ҳурмати ошиб борганлиги, бироқ иш фаолияти давомида аксарият ўқитувчиларни уй-жойга бўлган эҳтиёжи ечиб берилмаганлиги сабабли иш жойларини ташлаб кетиш ва касбини ўзгартириш ҳолатлари пайдо бўлиб, оқибатда мактабларда мутахаcсислар етишмовчилиги келиб чиққанлиги далилланган;
совет ҳокимияти ҳукмронлик йилларида ҳукумат сиёсатини аҳоли онгига етказиш, партия ишларини қўллаб-қувватлаш, доимий равишда қишлоқ хўжалик ва жамоат ишларига жалб қилиниши каби омиллар оқибатида таълим соҳаси вакилларини ҳукумат сиёсати механизмига айланиб қолганлиги исботланган;
ойлик иш ҳақи кўрсаткичлари динамикаси асосида аҳоли даромадларининг шаклланишида ҳунармандчилик, томорқа ва чорва хўжалиги етакчи ўрин тутганлиги аниқланиб, Фарғона водийси ўқитувчиларининг қўшимча даромад манбаларини асосий шакллари – экин экиш, чорва моллари парвариши, косибчилик, дурадгорчилик, тикувчилик, касаначилик, асаларичилик каби ҳунармандчилик турлари ташкил этганлиги далилланган;
ўқитувчиларнинг мавжуд иқтисодий ва турар-жой муаммоларини ҳал қилиш борасида 1948-1966 йилларда қабул қилинган қарорлар ижросига совуққонлик билан қараш оқибатида имтиёзлардан фойдаланиш даражасини пасайиб борганлиги аниқланган.
VI. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XX асрнинг 60-80-йилларида Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона областлари ўқитувчиларининг кундалик ҳаёти тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХХ асрнинг 60-90 йилларидаги Ўзбекистон, хусусан Фарғона водийсидаги ўқитувчилар тайёрлаш тизимини шаклланиб бориши, ўқитувчилар сонини кўпайиши ва улардаги гендер таркибнинг ўзгариши, Фарғона водийси ўқитувчиларининг кундалик ҳаёти тарихига оид янги маълумотлардан Фарғона област тарихи ва маданияти давлат музейи ва унинг филиалларида экспозицион режаларни тузиш, кўргазмалар ташкил этиш ҳамда экскурсия матнларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2021 йил 27 октябрдаги 03-46/9651-сон маълумотномаси). Илмий маълумотлар асосида ишлаб чиқилган ўқув қўлланма Фарғона вилояти умумтаълим мактаблари битирувчиларини касбга йўналтириш фанларида қўлланилиши учун асос бўлган;
Ўзбекистонда ўқитувчи-кадрлар тайёрлаш тизимидаги ўзгаришлар, Фарғона водийси ўқитувчиларининг иқтисодий таъминланганлик кўрсаткичлари динамикаси, моддий етишмовчиликни бартараф этиш мақсадида қўшимча даромад олиш усуллари, турар-жой билан таъминланиш ва дам олиш учун яратилган имкониятлардан фойдаланиш масалаларига доир янги илмий хулоса ва натижалардан ”O'zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил 24 ноябр куни эфирга узатилган ”Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi ”O'zbekiston teleradiokanali” davlat unitar korxonasining 2021 йил 3 декабрдаги 01-40-1809-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўп сонли телетомошабинларда ХХ асрнинг 60-80-йилларида Фарғона водийси ўқитувчиларининг ижтимоий турмуш тарзи ва кундалик ҳаёти тўғрисида янги илмий маълумотларга эга бўлишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish