Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Ғулом Қувондиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим тизимида замонавий бошқаpув воcиталаpидан фойдаланиш cамаpадоpлигини ошиpиш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped2785
Илмий раҳбар: Набиев Дилмурод Хамидуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий методик маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01 
Расмий оппонентлар: Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида замонавий бошқаpув воcиталаpидан фойдаланиш cамаpадоpлигини ошиpишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида замонавий бошқаpув воcиталаpидан фойдаланиш cамаpадоpлигини ошиpишнинг ахборий-дидактик таъминоти мазмуни педагогик, психологик, дидактик шарт-шароитларни таъминлаш, жараёнли, вазифали, вазиятли, миқдорли ёндашувлар, мосланувчанлик, ҳамфикрлик, коллегиаллик тамойиллари ҳамда ташкилий-иқтисодий механизмларнинг диагностик технологияларини танлаш асосида ривожлантирилган; 
олий таълим тизимида замонавий бошқаpув воcиталаpидан фойдаланиш cамаpадоpлигини ошиpишнинг дидактик бошқарув модели мақсадли, мазмунли, технологик жараёнли ва диагностик натижавий компонентлар уйғунлигида ҳамда Фидлернинг вазиятли модели, Херсли-Бланшар модели, Врум-Йеттон модели, Деминг цикли каби иқтисодий ҳамда бошқарув моделларини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасаларини бошқаришда замонавий бошқарув воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг лойиҳавий ривожланиш механизмлари “олий таълим муассасаларини бошқариш самарадорлиги” ва “бошқарув самарадорлиги таркибий тузилмаси” матрицаси ҳамда дастурий аппарат устуворлигида бошқарувнинг мобил ишланмасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълимда замонавий бошқарув воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошганлик даражаларини RADAR (Results, Approach, Deployment, Assissment, Reviwe) ва EFQM (European Foundation for Quality Management) баҳолаш механизмлари олий таълим муассасаларининг фаолиятини, вазифаларини ҳамда натижаларини инновацион бошқаpишнинг эвpиcтик моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида замонавий бошқарув воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим тизимида замонавий бошқаpув воcиталаpидан фойдаланиш cамаpадоpлигини ошиpишнинг ахборий-дидактик таъминоти мазмуни педагогик, психологик, дидактик шарт-шароитларни таъминлаш, жараёнли, вазифали, вазиятли, миқдорли ёндашувлар, мосланувчанлик, ҳамфикрлик, коллегиаллик тамойиллари ҳамда ташкилий-иқтисодий механизмларнинг диагностик технологияларини танлаш асосида ривожлантириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги муассасалар бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги 89-04-1453-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент давлат педагогика университети бошқарув харажатлари 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 8,6 % га, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида 7,2 % га камайган; 
олий таълим тизимида замонавий бошқаpув воcиталаpидан фойдаланиш cамаpадоpлигини ошиpишнинг дидактик бошқарув модели мақсадли, мазмунли, технологик жараёнли ва диагностик натижавий компонентлар уйғунлигида ҳамда Фидлернинг вазиятли модели, Херсли-Бланшар модели, Врум-Йеттон модели, Деминг цикли каби иқтисодий ҳамда бошқарув моделларини назарий умумлаштириш ва мувофиқлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги муассасалар бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги 89-04-1453-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент давлат педагогика университетида «Имкониятлар» ва «Натижалар» гуруҳлари мезонлари 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 11,6 % га, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида 9,6 % га   ошган;
олий таълим муассасаларини бошқаришда замонавий бошқарув воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг лойиҳавий ривожланиш механизмлари Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги муассасалар бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги № 89-04-1453-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент давлат педагогика университетида бюджетдан ташқари тушумлар миқдори 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 7,8 % га, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида 6,4 % га ошган; 
олий таълимда замонавий бошқарув воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошганлик даражаларини RADAR (Results, Approach, Deployment, Assissment, Reviwe) ва EFQM (European Foundation for Quality Management) баҳолаш механизмлари олий таълим муассасаларининг фаолиятини, вазифаларини ҳамда натижаларини инновацион бошқаpишнинг эвpиcтик моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги муассасалар бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 22 июндаги 89-04-1453-сон маълумотномаси). Натижада, Тошкент давлат педагогика университетида таълим сифати интеграл кўрсаткичи 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 5,2 бандга ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish