Sayt test rejimida ishlamoqda

Абылова Гулбахор Жалгасбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мусиқа таълими йўналишида информатикани ўқитишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped147.

Илмий маслаҳатчи: Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01.

Расмий оппонентлар: Қудайбергенов Каримберген Қадирбергенович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Аширова Анаргул Исмоиловна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш учун мусиқа таълими йўналишида информатика ўқитишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

“Информатика ва ахборот технологиялари” ўқув курсининг мазмуни касбий йўналтирилган ва ўқув жараёнини жадаллаштиришга қаратилган тузилмаси талабаларнинг коммуникатив, ахборот билан ишлаш, ўзини ўзи ривожлантириш компетентлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;

мусиқа таълимида мутахассислик фанларини ўқитишда ижодий салоҳиятни ривожлантирувчи электрон ахборот ресурслари, ўқитувчининг касбий тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган интеграциялаштирилган ўқув-методик таъминоти ўзини ўзи ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;

Sibelius дастури асосида ишлаб чиқилган “Ноталаштириш ва компьютер дастурларида ишлаш” ўқув курсининг мазмуни талабаларнинг тайёргарлик сифатига қўйиладиган мотивацион фаолияти ва баҳолаш мезонларининг параметрлари адаптация шартлари асосида такомиллаштирилган;

мусиқа таълимида компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятларини ўз ичига олган дидактик таъминоти мазмуни касбий йўналишга устуворлик бериш асосида оптималлаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мусиқа таълими йўналишида информатикани ўқитишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:

мусиқа таълими йўналишида “Информатика ва ахборот технологиялари” курси мазмунига Sibelius мусиқий компьютер дастурини қўллаш олий таълим муассасасида педагогика соҳаси учун тасдиқланган Давлат таълим стандарти ва малакавий талаблар мазмунига синдирилган (“Ўзстандарт” агентлиги томонидан O‘z.DSt 36.1998:2015 рақам билан рўйхатга олинган) ва амалиётга жорий қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 18 июлдаги 89-03-1386-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак мусиқа таълими ўқитувчиларига “Информатика ва ахборот технологиялари” такомиллаштирилган курси асосида билим даражаларини оширишга хизмат этган;

янги “Ноталаштириш ва компьютер дастурларида ишлаш” курси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 август №603 буйруғи билан 2017/18 ўқув йили учун мусиқа йўналиши ўқув режасининг IV – Танлов фанлари блокига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 18 июлдаги 89-03-1386-сон маълумотномаси) Натижада талабаларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” курсидан билим даражалари ҳамда мусиқий электрон дастурлардан фойдаланиш кўникмалари ривожланган;

“Мусиқада ахборот технологиялари” номли қўлланма (28.11.2012 й.; №3) мусиқа таълими йўналиши талабаларига “Информатика ва ахборот технологиялари” курсида мусиқий компьютер амалий дастурдан фойдаланиш имкониятини яратди. Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг ўз касбий фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish