Sayt test rejimida ishlamoqda

Суярова Азиза Хуршид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мультимедиа таълим ресурслари асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3179.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, Dsc.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мультимедиа таълим ресурслари асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ривожлантириш методикаси мультимедиа электрон дидактик ресурсларининг таълим жараёнидаги педагогик имкониятларини ўқув дастурида тавсия этилган матнлардаги сўз ва ибораларнинг маъносини тушуниш, луғатдан фойдалана олиш, матн моҳиятини аниқлай олиш даражаларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги даражаси мультимедиа электрон таълим ресурслари асосида ориентатив, интегратив, интерпретатив принциплар ҳамда халқаро баҳолаш дастурларига мослигини танқидий-мантиқан аниқлаш ҳамда интерактив ва технологик омиллар трансформацияси орқали  такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлиги PIRLS халқаро баҳолаш дастуридан мақсадли фойдаланишни босқичли равишда ташкил қилиш ҳамда ўқиш саводхонлиги дарсларининг самарадорлигини оширадиган мультимедиа таълим воситаларини яратишнинг педагогик шарт-шароитларини барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги ривожлантириш жараёни аналитик ва конструктив-ижодий вазифаларга интеграциялаш ҳамда инновацион технологиялар ёрдамида ривожлантиришга қаратилган дастурий ва технологик таъминотнинг вариативлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мультимедиа таълими ресурслари асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини ривожлантириш бўйича  илмий тадқиқот натижалари:
ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ривожлантириш методикаси мультимедиа электрон дидактик ресурсларининг таълим жараёнидаги педагогик имкониятларини ўқув дастурида тавсия этилган матнлардаги сўз ва ибораларнинг маъносини тушуниш, луғатдан фойдалана олиш, матн моҳиятини аниқлай олиш даражаларига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич таълимда она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-112 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мультимедиа электрон таълим ресурсларининг бошланғич синфларнинг таълим жараёнидаги дидактик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган;
бошланғич синфларда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги даражаси мультимедиа электрон таълим ресурслари асосида ориентатив, интегратив, интерпретатив принциплар ҳамда халқаро баҳолаш дастурларига мослигини танқидий-мантиқан аниқлаш ҳамда интерактив ва технологик омиллар трансформацияси орқали  такомиллаштиришга доир таклифлар “Бошланғич таълимда она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-112 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синфларда инновацион таълим шароитида ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлиги PIRLS халқаро баҳолаш дастуридан мақсадли фойдаланишни босқичли равишда ташкил қилиш ҳамда ўқиш саводхонлиги дарсларининг самарадорлигини оширадиган мультимедиа таълим воситаларини яратишнинг педагогик шарт-шароитларини барқарорлаштириш асосида такомиллаштиришга оид ишланмалар  “Бошланғич таълимда она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13-майдаги 166-сонли буйруғига асосан берилган 166-112 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини ривожлантиришга оид билим, кўникма  ва компетенцияларни такомиллаштириш босқичларини аниқлашга эришилган;
ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги ривожлантириш жараёни аналитик ва конструктив-ижодий вазифаларга интеграциялаш ҳамда инновацион технологиялар ёрдамида ривожлантиришга қаратилган дастурий ва технологик таъминотнинг вариативлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш бўйича маълумотлар “Бошланғич таълимда она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-112 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синфларда таълимнинг анъанавий  усулларини электрон дидактик воситалар билан узвий боғланишини таъминлаш асосида  ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ривожлантириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish