Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Дилмурад Нармуратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли технологиялар муҳитида таълимда корпоратив ҳамкорлик жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/ Ped283.
Илмий раҳбар: Узоқбой Шоимқулович Бегимқулов, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар муҳитида таълимда корпоратив ҳамкорлик жараёниларини педагогик лойиҳалаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли таълим муҳитида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнларини педагогик имкониятлари тафаккур динамикаси, босқич назарияларининг чегаралари, ўз-ўзини назорат қилиш, ижодкорлик, мотивация, мақсадни белгилаш, ижтимоий контекстларни мослаштириш ҳамда субъект-субъект алоқадорлигини форматив ва сумматив баҳолаш асосида такомиллаштирилган; 
рақамли таълим муҳитида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда корпоратив ҳамкорлик жараёнини педагогик лойиҳалаштириш модели квантлаш, тўлақонлилик, кўргазмалилик, эркин бошқариш, мослашувчанлик, компьютер кўмаги мазмунини касбий фаолиятга визуал лойиҳалаштириш ҳамда конструкторлик дастурларини ишлаб чиқариш соҳасига касбий трансформациялашнинг таркибий тузилмаси ва функционал талаблари уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
“Фан-таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлиги”ни лойиҳалаштириш жараёнлари ўзаро алоқа тизимлари, мотивацион, интеллектуал, рефлексив, иродавий сифатлар, ижтимоий контекслар ҳамда мотивацион-интеллектуал ва амалий фаолиятли вазиятларни касбий трансформациялаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда корпоратив ҳамкорликни педагогик лойиҳалаштириш таркибий тузилмаси ташкилий-дидактик шарт-шароитлари методик PMBoK (Project Management Body of Knowledge) технология ва таълимда очиқ таълим дастурлари, академик ахборот тизимлари, www.ajou.ais.uz, Smart technology таъминоти ҳамда маънавий-ўзгартирувчи ҳаётий фаолият ва замонавий таълим шароитини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш инновацион касбий компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришда Agile лойиҳаларни бошқариш тизими элементларидан фаолият турларини мослашувчанлиги ҳамда мотивацион, интеллектуал, иродавий ва ҳиссий сифатларни ўзаро уйғунлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. рақамли таълим муҳитида корпоратив ҳамкорлик асосида талабаларни касбга тайёрлаш жараёнини педагогик лойиҳалаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
рақамли таълим муҳитида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнларини тпедагогик имкониятлари тафаккур динамикаси, босқич назарияларининг чегаралари, ўз-ўзини назорат қилиш, ижодкорлик, мотивация, мақсадни белгилаш, ижтимоий контекстларни мослаштириш ҳамда субъект-субъект алоқадорлигини форматив ва сумматив баҳолаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик web-дизайн” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0239 рақамли нашр рухсатномаси). Мазкур компетенциялар тизими олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган;  
рақамли таълим муҳитида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда корпоратив ҳамкорлик жараёнини педагогик лойиҳалаштириш модели квантлаш, тўлақонлилик, кўргазмалилик, эркин бошқариш, мослашувчанлик, компьютер кўмаги мазмунини касбий фаолиятга визуал лойиҳалаштириш ҳамда конструкторлик дастурларини ишлаб чиқариш соҳасига касбий трансформациялашнинг таркибий тузилмаси ва функционал талаблари уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик web-дизайн” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0239 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада “Педагогик Web-дизайн” фанини ўқитишда назарий ва амалий ишланмалар электрон таълим ресурслар, ўқув-методик тавсиялар мазмунида ўз аксини топган ва асосий адабиёт сифатида олий таълим тизимида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда қўлланилган. 
“Фан-таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлиги”ни лойиҳалаштириш жараёнлари ўзаро алоқа тизимлари, мотивацион, интеллектуал, рефлексив, иродавий сифатлар, ижтимоий контекслар ҳамда мотивацион-интеллектуал ва амалий фаолиятли вазиятларни касбий трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Педагогик web-дизайн” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0239 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ОТМ ва корхона ҳамкорлиги амалиётда тажрибадан ўтказилди ва малакали кадрлар етказиб бериш йўлга қўйилди.
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда корпоратив ҳамкорликни педагогик лойиҳалаштириш таркибий тузилмаси ташкилий-дидактик шарт-шароитлари методик PMBoK (Project Management Body of Knowledge) технология ва таълимда очиқ таълим дастурлари, академик ахборот тизимлари, www.ajou.ais.uz, Smart technology таъминоти ҳамда маънавий-ўзгартирувчи ҳаётий фаолият ва замонавий таълим шароитини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар замонавий таълимда “Фан-таълим-ишлаб чиқариш ҳамкорлиги” муаммолари, таълимда назарий билимларни визуаллаштириш орқали ишлаб чиқариш соҳасига транслация қилиш, таълимда аутсорсинг давлат-хусусий шериклик механизми бўйича тавсиялар Тошкент давлат  техника университетида бажарилган ИЗ-202011162 рақамли «Бўлажак муҳандис-кадрларни масофавий ўқитиш ва унинг натижаларини «SMART» технологияси ёрдамида баҳолашнинг дастурий таъминотини яратиш» номли грант доирасида белгиланган вазифларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 1 декабрдаги 02-074327/04 сон далолатномаси). Натижада Рақамли технологиялар муҳитида таълимда корпоратив ҳамкорлик жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш инновацион касбий компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришда Agile лойиҳаларни бошқариш тизими элементларидан фаолият турларини мослашувчанлиги ҳамда мотивацион, интеллектуал, иродавий ва ҳиссий сифатларни ўзаро уйғунлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган тавсиялар “Педагогик web-дизайн” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи асосида берилган 233-0239 рақамли нашр рухсатномаси) Натижада олий таълим муассасаси ва корхона хамкорлигида касбга тайёрлашда талабаларнинг таълим самарадорлиги оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish