Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаюмова Шохсанам Тўлқин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3127.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон  давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор, Исакулова Нилуфар, педагогика фанлари доктори, профессор,
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш  бошланғич таълимда ўқитилаётган фанларга киритилган янгиликларни ўзлаштириш динамикасини ҳисобга олиб, ижодий ёндашувли фаолиятини индивидуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели ўзини ўзи касбий-шахсий ривожлантириш, педагогнинг шахсий-мотивацион йўналганлигига устуворлик бериш ҳамда уларнинг креатив қобилиятларини ривожлантирувчи дидактик-ўйинли топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлиги икки ёки ундан ортиқ манбалардаги маълумотларни бирлаштириш, маълумотлар асосида хулосалар чиқаришни ўргата олиш ҳамда  когнитив-креатив, жараёнли-интегратив мезонларининг натижадорлигини таъминлашга қаратилган ишчан интеграцион-дидактик муҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга ўргатиш жараёни интегратив-фасилитацион таълим стратегияларига доир ўқув топшириқларининг интенсив мажмуасини ривожлантирувчи мақсадга мос равишда босқичма-босқич қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш  бошланғич таълимда ўқитилаётган фанларга киритилган янгиликларни ўзлаштириш динамикасини ҳисобга олиб, ижодий ёндашувли фаолиятини индивидуаллаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-098 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш шарт-шароитларини таҳлил қилиш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели ўзини ўзи касбий-шахсий ривожлантириш, педагогнинг шахсий-мотивацион йўналганлигига устуворлик бериш ҳамда уларнинг креатив қобилиятларини ривожлантирувчи дидактик-ўйинли топшириқларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166 сон буйруғига асосан берилган 166-098 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитиш методикасини ривожлантиришнинг моделини такомиллаштириш имкони оширилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлиги икки ёки ундан ортиқ манбалардаги маълумотларни бирлаштириш, маълумотлар асосида хулосалар чиқаришни ўргата олиш ҳамда  когнитив-креатив, жараёнли-интегратив мезонларининг натижадорлигини тъминлашга қаратилган ишчан интеграцион-дидактик муҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган юзасидан тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-098 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш босқичларини аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга ўргатиш жараёни интегратив-фасилитацион таълим стратегияларига доир ўқув топшириқларининг интенсив мажмуасини ривожлантирувчи мақсадга мос равишда босқичма-босқич қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича маълумотлар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-098 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини TIMSS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқитишга анъанавий коммуникатив методларнинг электрон дидактик воситалар билан узвий алоқасини таъминлаш асосида методик тайёргарлигини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish