Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамуратов Рустам Шахакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасаларида стратегик бошқарув тизимини такомиллаштириш», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD /Ped2367. 
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Садиев Валижон Алижонович, фалсафа фанлари доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида стратегик бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаси стратегик бошқарув усуллари таълимда муддатли ҳаракатлар тизими, ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ҳамда субъектларнинг манфаатларига йўналтирилган ижодий салоҳиятни дидактик мақсад тамойиллариа стратегик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларини бошқариш модели ўзгармас-иерархик характердаги, ўқув фаолиятининг турлари, узоқ муддатли таълим натижаларига эришишга қаратилган мақсад, назарий асослар, даражалар, босқичлар, стратегик ташаббуслар ҳамда таълим самарадорлиги кўрсаткичларини ўзаро адаптив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасасини стратегик бошқариш стейкхолдерларни баҳолаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатларни градациялаш ҳамда инновациялар ва ахборотлаштириш бўйича таълим жараёнини субектларининг стратегик ташаббусларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасасининг бошқарув жараёнлари алгоритми стратегик режалаштириш, инсон ресурслари ҳамда маркетинг ва молиявий инфратузилмани ташқи ва ички стратегик фаолиятини баҳолаш индикаторини узлуксиз ва динамик равишда киритиб бориш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида стратегик бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаси стратегик бошқарув усуллари таълимда муддатли ҳаракатлар тизими, ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ҳамда субъектларнинг манфаатларига йўналтирилган ижодий салоҳиятни дидактик мақсад тамойиллариа стратегик уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Инновацион менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи асосида берилган 359-287 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ҳозирги замон талаблари асосида давлат сиёсатининг асосий йўналишларига мос таълим сифати бошқарувининг педагогик имокниятларини таҳлил қилишга эришилган;
олий таълим муассасаларини бошқариш модели ўзгармас-иерархик характердаги, ўқув фаолиятининг турлари, узоқ муддатли таълим натижаларига эришишга қаратилган мақсад, назарий асослар, даражалар, босқичлар, стратегик ташаббуслар ҳамда таълим самарадорлиги кўрсаткичларини ўзаро адаптив интеграциялаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар “Инновацион менежмент” номли ўқув қўлланма яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи асосида берилган 359-287 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада таълим ташкилотларининг бошқариш тизимининг ривожлантириш тенденциялари ва давлат олий таълим муассасаларининг стратегик моделини такомиллаштириш имконияти яратилган;
олий таълим муассасасини стратегик бошқариш стейкхолдерларни баҳолаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатларни градациялаш ҳамда инновациялар ва ахборотлаштириш бўйича таълим жараёнини субектларининг стратегик ташаббусларини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 16 июндаги 02-071629/04 рақамли далолатномаси). Натижада олий таълим муассасалари иш фаолиятида тизимли ёндашувни кўзда тутувчи ҳамда стартегик бошқариш тизимини лойиҳалаштириш алгоритмини янада ривожлантиришга имкониятлар яратилган; 
олий таълим муассасасининг бошқарув жараёнлари алгоритми стратегик режалаштириш, инсон ресурслари ҳамда маркетинг ва молиявий инфратузилмани ташқи ва ички стратегик фаолиятини баҳолаш индикаторини узлуксиз ва динамик равишда киритиб бориш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Инновацион менежмент” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сонли буйруғи асосида берилган 359-287 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасасининг мувозанатлаштирилган асосий кўрсаткичлари тизими ва унинг қўллаш самарадорлигини баҳолаш механизмини самарадорлигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish