Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахриев Ахмад Рахматовичнинг 
фан доктори (DSс) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактаб репертуари асосида 5-7 синф ўқувчиларида мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ped298. 
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01. 
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактаб репертуари асосида 5-7 синф ўқувчиларида мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5-7 синф ўқувчиларида мусиқий тингловчилик маданияти мусиқий таълим мақсадларига комплекс ёндашувнинг адаптив технологияларини шахсга йўналтирилган таълимнинг дидактик имкониятлари ва ритмик мазмунига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
мусиқий тингловчилик маданиятининг педагогик имкониятлари кўргазмали-образли тафаккур даражасида фикрлаш, бадиий-эстетик мазмунни англаш, таассуротларни солиштириш, ўзаро қиёслаш ва текшириш, эмоционал таъсир имкониятларини назорат қилиш жараёнини прагматик жиҳатдан узлуксиз ривожлантириб бориш асосида такомиллаштирилган;
“Мусиқа маданияти” фанини ўқитишда мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантириш жиҳатларининг индивидуал-психологик, мотивацион-эмоционал, иродавий хусусиятлар ҳамда ўқувчи тинглаш фаолиятининг вариативлигига умумбадиий сифатларни тадрижан мослаштириб бориш асосида такомиллаштирилган;
5-7 синф ўқувчиларида мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантиришнинг тузилмавий-функционал модели тинглаш фаолиятини ташкил этишнинг методологик, меъёрий-йўналтирувчи, концептуал-мақсадли, ташкилий-функционал ҳамда амалий фаолият ва натижавий-баҳолаш блоки иерархиясини мусиқий билимларнинг концептуал асосларига уйғунлаштириш  асосида такомиллаштирилган;
мусиқий тингловчилик маданияти ривожланиши жараёни илмий, дидактик ва технологик таъминлашга асосланган моделни муваффақиятли амалга оширишни таъминлайдиган  дидактик ўйинларни ўз ичига олган мотивацион босқични киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб репертуари асосида 5-7 синф ўқувчиларида мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:  
55-7 синф ўқувчиларида мусиқий тингловчилик маданияти мусиқий таълим мақсадларига комплекс ёндашувнинг адаптив технологияларини шахсга йўналтирилган таълимнинг дидактик имкониятлари ва ритмик мазмунига мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Касбий психология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғи асосида берилган 394-171 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мактаб репертуари асосида 5-7 синф ўқувчиларининг мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлаштиришда илмий-назарий ёндашувларнинг педагогик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган; 
мусиқий тингловчилик маданиятининг педагогик имкониятлари кўргазмали-образли тафаккур даражасида фикрлаш, бадиий-эстетик мазмунни англаш, таассуротларни солиштириш, ўзаро қиёслаш ва текшириш, эмоционал таъсир имкониятларини назорат қилиш жараёнини прагматик жиҳатдан узлуксиз ривожлантириб бориш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 16 ноябрдаги 02-07-4088/04-сон далолатномаси). Натижада 5-7 синф ўқувчиларида мактаб репертуаридаги турли шакл ва жанрга хос асарларнинг бадиий-эстетик мазмунини адекват англашга йўналтирилган мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
“Мусиқа маданияти” фанини ўқитишда мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантириш жиҳатларининг индивидуал-психологик, мотивацион-эмоционал, иродавий хусусиятлар ҳамда ўқувчи тинглаш фаолиятининг вариативлигига умумбадиий сифатларни тадрижан мослаштириб бориш асосида такомиллаштириш  юзасидан маълумотлар “Касбий психология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғи асосида берилган 394-171 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантиришнинг интонацион ёндашувга асосланган дидактик таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги ортган;
5-7 синф ўқувчиларида мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантиришнинг тузилмавий-функционал модели тинглаш фаолиятини ташкил этишнинг методологик, меъёрий-йўналтирувчи, концептуал-мақсадли, ташкилий-функционал ҳамда амалий фаолият ва натижавий-баҳолаш блоки иерархиясини мусиқий билимларнинг концептуал асосларига уйғунлаштириш  асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Касбий психология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғи асосида берилган 394-171 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада мактаб репертуари асосида ўқувчиларда мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
мусиқий тингловчилик маданияти ривожланиши жараёни илмий, дидактик ва технологик таъминлашга асосланган моделни муваффақиятли амалга оширишни таъминлайдиган  дидактик ўйинларни ўз ичига олган мотивацион босқични киритиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 16 ноябрдаги 02-07-4088/04-сон далолатномаси). Натижада мактаб репертуари асосида 5-7 синф ўқувчиларида мусиқий тингловчилик маданиятини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish