Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Анора Заппаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид қонунлар ижроси устидан прокурор назорати”, 12.00.07 - суд ҳокимияти. прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu252.
Илмий раҳбар: Файзиев Шохруд Фармонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Алимжан Атабаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Джураев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамаси босқичида бола ҳуқуқлари кафолатларини янада мустахкамлаш ҳамда миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш сабабли болаларнинг қонуний вакиллари иштирокисиз амалга ошириладиган процессуал ҳаракатларни таъқиқлаш зарурлиги асослаб берилган;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ва ҳуқуқий асосларига кўра болаларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш, кўрсатма беришга ёки айбини тан олишга мажбурлашни таъқиқлаш лозимлиги исботланган;
болалар орасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш сабабли ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга оид чора-тадбирларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш зарурлиги асослаб берилган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги дастурлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши, уларнинг ижроси устидан қатъий прокурор назоратини ташкил этишга бўлган заруратнинг мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид қонунлар ижроси устидан прокурор назорати мавзуси бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган: 
судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамаси босқичида бола ҳуқуқлари кафолатларини янада мустахкамлаш ҳамда миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мослаштириш сабабли болаларнинг қонуний вакиллари иштирокисиз амалга ошириладиган процессуал ҳаракатларни таъқиқлаш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-587-сон Қонуни 2-моддаси 2-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 9 ноябрдаги “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш” Қўмитасининг 32-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамаси жараёнида бола ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтирилишига хизмат қилган;
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ва ҳуқуқий асосларига кўра болаларга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш, кўрсатма беришга ёки айбини тан олишга мажбурлашни таъқиқлаш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-587-сон Қонуни 2-моддаси 2-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 9 ноябрдаги “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш” Қўмитасининг 32-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши болага ҳар қандай таъсир ўтказишни таъқиқлашга хизмат қилган;
болалар орасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш сабабли ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга оид чора-тадбирларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш зарурлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-542-сон Қонуни 29-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 8 ноябрдаги “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш” Қўмитасининг 31-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларнинг ҳуқуқий асосларини белгилашга хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги дастурлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши, уларнинг ижроси устидан қатъий прокурор назоратини ташкил этишга бўлган заруратнинг мавжудлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 15 майдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ЎРҚ-371-сон Қонуни 20-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 8 ноябрдаги “Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш” Қўмитасининг 31-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish