Sayt test rejimida ishlamoqda

Марипова Севархон Арибжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролик процессида медиацияни қўллаш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, 12.00.04 – Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4. PhD/Yu 431.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тиллабаев Мирзатилла Алишерович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, профессор; Олимова Камила Камалиддиновна юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик процессида медиацияни қўллаш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда қиёсий-ҳуқуқий таҳлил  этиш асосида мазкур муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
медиацияни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўллаш, медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилиши асослантирилган;
қонун бўйича медиатор бўлишга қўйилган чекловдан нотариуслар мустасно эканлиги ҳақидаги таклифи асослантирилган;
якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш юзасидан мурожаат этиш муддатининг ўтиши якка тартибдаги меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилиши асослантирилган;
яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари жамоавий меҳнат низосини дастлаб яраштириш комиссиясида, унда келишувга эришилмаганда эса меҳнат арбитражида, шунингдек тарафларнинг ўзаро келишувига кўра медиация тартиб-таомилларини қўллаган ҳолда тадрижий ҳал этишдан (тартибга солишдан) иборатлиги асослантирилган;
профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёш даврлари психологияси, девиант хулқ-атвор психологияси, профилактикаси ва коррекция асослари,  ижобий психология, конфликтология ва медиация соҳаларида малака ошириш бўйича тренинг курслари ташкил этиш лозимлиги асослантирилган;
медиаторларни тайёрлаш ҳамда интеллектуал улк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари бевосита  ёки масофавий шаклларда ташкил этиш, шунингдек, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари ташкил этишда вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотларнинг бюжетдан ташқари маблағлари, шунингдек, тингловчилар томонидан ўқув кусларида ўқиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни белгилаш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
медиацияни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўллаш, медиация суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилган тақдирда фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи медиаторнинг албатта иштирок этиши талаб этилишига оид таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 июлда қабул қилинган «Медиация тўғрисида»ги ЎРҚ-482-сонли Қонунида 15-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 10 майдаги 02/6-09-9-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар медиация тартиб-таомилини қўллаш доирасини кенгайтиришга ва бу босқичда профессионал медиатор иштирокининг таъминлашгга хизмат қилган;
қонун бўйича медиатор бўлишга қўйилган чекловдан нотариуслар мустасно эканлиги ҳақидаги таклифи  Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 июлда қабул қилинган «Медиация тўғрисида»ги ЎРҚ-482-сонли Қонуни 12-моддаси бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисин ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 10 майдаги 02/6-09-9-сон далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 06-13/17-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши нотариусларнинг медиаторлик фаолиятини амалга оширишларини таъминлашга хизмат қилган;  
якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқиш юзасидан мурожаат этиш муддатининг ўтиши якка тартибдаги меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилади мазмундаги таклифи 2022 йил 17 март Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 554-моддаси учинчи қисмида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 06-13/17-сон далолатномаси). Ушбу таклиф якка тартибдаги меҳнат низосини медиация тартибида кўриб чиқиш даврида муддатнинг тўхтатиб турилишига хизмат қилган;
яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари жамоавий меҳнат низосини дастлаб яраштириш комиссиясида, унда келишувга эришилмаганда эса меҳнат арбитражида, шунингдек тарафларнинг ўзаро келишувига кўра медиация тартиб-таомилларини қўллаган ҳолда тадрижий ҳал этишдан (тартибга солишдан) иборатлигига доир таклифи 2022 йил 17 март Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 570-моддаси биринчи қисмида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 23 майдаги 06-13/17-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг тадбиқ этилиши жамоавий меҳнат низосини яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари асосида дастлаб яраштириш комиссиясида, унда келишувга эришилмаганда эса меҳнат арбитражида, шунингдек тарафларнинг ўзаро келишувига кўра медиация тартиб-таомилларини қўллаган ҳолда ҳал этишга хизмат қилган;
профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёш даврлари психологияси, девиант хулқ-атвор психологияси, профилактикаси ва коррекция асослари,  ижобий психология, конфликтология ва медиация соҳаларида малака ошириш бўйича тренинг курслари ташкил этишга оид таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасининг етинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 6 июндаги 12/21-41-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг тадбиқ этилиши профилактика инспекторлари ва жамоатчилик вакиллари учун ёш даврлари психологияси, девиант хулқ-атвор психологияси, профилактикаси ва коррекция асослари,  ижобий психология, конфликтология ва медиация соҳаларида малака ошириш бўйича тренинг курслари ташкил этишлишига хизмат қилган;
медиаторларни тайёрлаш ҳамда интеллектуал улк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари бевосита  ёки масофавий шаклларда ташкил этиш, шунингдек, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари ташкил этишда вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотларнинг бюжетдан ташқари маблағлари, шунингдек, тингловчилар томонидан ўқув кусларида ўқиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни белгилаш зарурлигига оид таклифи Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорнинг учинчи банди бешинчи хатбошиси ҳамда бешинчи банди учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 6 июндаги 12/21-41-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг тадбиқ этилиши  медиаторларни тайёрлаш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасига оид касбий билим ва кўникмаларни ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари бевосита  ёки масофавий шаклларда ташкил этиш, шунингдек, медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курслари ташкил этишда вазирлик ва идоралар, бошқа ташкилотларнинг бюжетдан ташқари маблағлари, шунингдек, тингловчилар томонидан ўқув кусларида ўқиш учун шартнома асосида тўланадиган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish