Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Элёр Бахтиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIX аср охири – XX аср бошларида Туркия ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари”, 07.00.03. – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tar964. 
Илмий раҳбар: Мирзаев Муродулла, тарих фанлари номзоди, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Фармонов Рахмон Фармонович, тарих фанлари доктори, профессор; Мирзаев Ғулом Ризоқулович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркия Республикаси ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркияда модернизацияга уринишлар бир неча бор амалга оширилган, айниқса 1908 йилги «Ёш турклар» инқилоби билан боғлиқ модернизациянинг дастлабки уринишлари Усмонийлар империясининг сиёсий, маъмурий ва иқтисодий тизимларини ички қайта қуришга олиб келганлиги, Усмонийлар модернизацияси жараёнида усмонийлик, либерализм, исломчилик, туркийлик тушунчалари ўртасида кураш кетганлиги, булар модернизация жараёнларининг амалга оширилишига тўсиқлик қилганлиги далилланган;
Мустафо Камол Отатурк раҳбарлигида амалга оширилган модернизация Туркия қиёфасини бутунлай ўзгартириб, уни замонавий капиталистик давлатга айлантиргани, иқтисодиётни модернизация қилиш, янги саноат тармоқларини яратиш ва эски тармоқларни кенгайтирилиши маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайишига олиб келгани, Туркиянинг ташқи бозорга қарамлигини пасайтиргани, муҳим ижтимоий ўзгаришларга олиб келгани, натижада жамият қиёфасини тамоман ўзгартириб, мамлакат тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда ўз самарасини берганлиги асослаб берилган;
Мустафо Камол Отатурк ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, иқтисодий стратегиянинг муваффақияти ер ислоҳоти, кредит кооперативларини ташкил этиш, фермерлар малакасини ошириш, уларни экиш унсурлари билан таъминлаш, тажриба хўжаликларини ривожлантиришда шахсий назорат тизимининг ратционаллигига пропорционал боғлиқлиги далиллинган; 
Туркияда миллий сиёсатнинг хусусиятлари ва илғор Европа тажрибасини уйғунлаштириш натижасида узоқ муддатли сиёсий тараққиёт доирасида ўзининг такрор ишлаб чиқариш имкониятини кўрсатган сиёсий модернизациянинг ўзига хос «турк модели» яратилганлиги нафақат давлат дастурлари, балки минтақавий ҳамкорлик доирасида ҳам амалга оширилганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX аср охири – XX аср бошларида Туркия ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари мавзусида олиб борилган илмий ишлар натижалари асосида:
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Тууркияда модернизацияга уринишлар бир неча бор амалга оширилганлиги, 1908 йилги «Ёш турклар» инқилоби билан боғлиқ модернизациянинг дастлабки уринишлар Усмонийлар империясининг сиёсий, маъмурий ва иқтисодий тизимларини ички қайта қуришга олиб келинганлиги, Усмонийлар модернизацияси жараёнида усмонийлик, либерализм, исломчилик, туркийлик тушунчалари ўртасида тафовут модернизация жараёнларининг амалга оширилишига қатъий тўсиқлик қилганлигини далиллашга оид маълумотлар Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида тарғибот ишларини ташкил этишда татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 1 ноябрдаги 329-сон маълумотномаси). Натижада ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида турк жамиятини модернизация қилиш аспектларини таҳлил қилишга эришилган;
Мустафо Камол Отатурк раҳбарлигида амалга оширилган модернизация Туркия қиёфасини бутунлай ўзгартириб, уни замонавий капиталистик давлатга айлантирганлиги, иқтисодиётни модернизация қилиш, янги саноат тармоқларини яратиш ва эски тармоқларни кенгайтиришнинг маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтирилиши пировардда, Туркиянинг ташқи бозорга қарамлигини пасайтиргани, ҳамда мамлакат тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда ўз самарасини берганлиги асослаб беришга доир тавсиялар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Аслида қандай?..”, “Тарихий савол” кўрсатуви сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2022 йил 19 октябрдаги 01-02-1767-сон маълумотномаси). Натижада 1918-1923 йиллардаги миллий озодлик ҳаракатлари, Туркия Республикасининг ташкил топиши, Туркиянинг иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишлари жараёнини холис интерпретация қилиш ҳамда ушбу телекўрсатувлар мазмунини мукаммал ва илмий далилларга бой бўлишида, шунингдек, уларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашда хизмат қилган;
Туркияда миллий сиёсатнинг хусусиятлари ва илғор Европа тажрибасини уйғунлаштириш натижасида узоқ муддатли сиёсий тараққиёт доирасида ўзининг такрор ишлаб чиқариш имкониятини кўрсатган сиёсий модернизатсиянинг ўзига хос «турк модели» яратилганлиги нафақат давлат дастурлари, балки минтақавий ҳамкорлик доирасида ҳам амалга оширилганлиги асослаб беришга доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2022 йил 07 ноябрдаги 4-13-23-3712-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар Туркия ривожланиш хусусиятлари ва ташқи иқтисодий фаолияти тенденцияларини ёритишга ҳамда кенг халқ оммасини Турия тарихи, маданияти ва ўзаро ҳамкорлиги ҳамда туризм салоҳиятига доир билимларини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish