Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Нурбек Абдураззоқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ-ХХI аср илмий тадқиқотларида ўзбек халқи этногенези масалаларининг ёритилиши”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари) ва 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.2.PhD/Tar1148.
Илмий раҳбар: Аҳмадали Асқаров, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.  
Расмий оппонентлар: Улжаева Шохистахон Мамажоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Джуманиязова Феруза Джуманазаровна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қарши давлвт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқи этногенези тўғрисида ХХ аср ва ХХI бошларида яратилган илмий адабиётлар асосида илмий қарашларнинг шакллланиши ва ривожланиш жараёнини, уларнинг илмий натижаларини, якуний хулосаларини аниқлаш, бўлажак тадқиқотлар вазифасини, йўналишини белгилаш, мавзунинг тарихи тарихшунослигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳар бир халқ этногенезини ўрганишда муайян халқнинг ҳозирги тили, жисмоний антропологик типи ва ўтмишда унга тегишли моддий маданияти ёзма манбаларнинг етарли даражада эмаслиги туфайли, муаммо ечимини топишда асосий манба бўлиб хизмат қилиши исботланган;
ўзбек халқи этногенези моногенез асосида қурилмаган, балки кўп этник компонентли, яъни асосан қадим эроний (суғдий, бохтарий, хоразмий) ҳамда прототуркий ва туркий этник компонентлардан ташкил топганлиги тўғри эканлиги исботланиб, В.Бартольд, Ю.Брегел ва уларнинг издошларини бу масаладаги қарашлари нотўғри эканлиги далилланган;
фан оламида автохтонлик назарияси илк бор академик Н.Марр назарияси эканлиги аниқланиб, А.Ю.Якубовский эса ушбу концепцияни ўзбек халқининг келиб чиқиши муаммосининг илмий ечимини топишда қўллаганлигига аниқланган;
ўзбек халқи этногенезини  турли ёндашувларда  ўрганган олимларнинг илмий ишларини тарихшунослик таҳлили орқали ўзбек халқи этногенез босқичининг шаклланиш даврий санаси, ҳудудий доираси ва этник илдизи кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ-ХХI аср илмий тадқиқотларида ўзбек халқи этногенези масалаларининг ёритилиши мавзуси ҳамда унга оид ишлаб чиқилган илмий таҳлил натижалари ва амалий таклифлардан:
ҳар бир халқ этногенезини ўрганишда муайян халқнинг ҳозирги тили, жисмоний антропологик типи ва ўтмишда унга тегишли моддий маданияти ёзма манбаларнинг етарли даражада эмаслиги туфайли, муаммо ечимини топишда асосий манба бўлиб хизмат қилиши исботланганлиги ва ўзбек халқи этногенези моногенез асосида қурилмаган, балки кўп этник компонентли, яъни асосан қадим эроний (суғдий, бохтарий, хоразмий) ҳамда прототуркий ва туркий этник компонентлардан ташкил топганлиги тўғри эканлиги илмий адабиётлар таҳлилида исботланиб, В.Бартольд, Ю.Брегел ва уларнинг издошларини бу масаладаги қарашлари нотўғри эканлиги далилланганлики каби илмий-тарихий маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston” телерадиоканали” ДУК қошидаги “Oʻzbekiston tarixi” телеканалининг 2022 йил 29 августдаги 486-23-4427-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар кенг халқ оммасини ўзбек халқи зтногенези тарихи, шаклланиш даврий санаси, ҳудудий доираси ва этник илдизи тўғрисида билимларини янада оширишга хизмат қилган;
фан оламида автохтонлик назарияси илк бор академик Н.Марр назарияси эканлиги аниқланиб, А.Ю.Якубовский эса ушбу концепцияни ўзбек халқининг келиб чиқиши муаммосининг илмий ечимини топишда қўллаганлигига аниқланиши ва ўзбек халқи этногенезини  турли ёндашувларда  ўрганган олимларнинг илмий ишларини тарихшунослик таҳлили орқали ўзбек халқи этногенез босқичининг шаклланиш даврий санаси, ҳудудий доираси ва этник илдизи кўрсатиб берилиши каби илмий маълумотлар  Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган И-ОТ-2019-13 “Учтепа булоқмозор мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни “Мовий осмон остидаги  музе”га айлантириш” мавзусидаги гранти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 12 ноябрдаги 02/07-4027/04-сон маълумотномаси). Натижада “ХХ-ХХI аср илмий тадқиқотларда ўзбек халқи этногенези масалаларининг ёритилиши” мавзусидаги илмий тадқиқот келгусида археологик объектларни тадқиқ этиш, тарихшунослик мавзусидаги илмий ишларни ўрганишда намуна сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish