Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда мукофотлаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Tar109.
Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннатхон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03.
Расмий оппонентлар: Маматов Нормурод, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маврулов Абдуҳалил Абдулхаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқова Раҳбархон Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мукофотлаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда мукофотлаш-рағбатлантириш тизими қадимдан бошлаб маълум бир анъана, урф-одат ва қонун-қоидаларга асосланганлиги ҳамда бу ҳукмдор, мансабдор шахслар томонидан амалга оширилганлиги, қилич, ханжар, кийим-бош, ер-мулклар дастлабки мукофотлаш воситаси сифатида қўлланилганлиги исботланган;
Амир Темур ва темурийлар даврида мукофотлаш-рағбатлантириш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлганлиги ҳамда ҳар қандай шахс ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар яхши хизматлари учун рағбатлантирилганлиги, XVI-XIX асрларда давлат олдидаги хизматлари учун айрим шахсларга нафақат ер-мулклар тақдим қилиш балки турли унвон, мансаблар бериш, инъом ва ҳадяларни даража поғоналарга ажратиш мукофотлаш-рағбатлантириш тизимида асосий индикатор вазифасини ўтаганлиги очиб берилган;
мукофотлаш-рағбатлантириш тизимига тегишли дастлабки ғарб фалеристик белгилари Бухоро амирлигида яратилганлиги,  мустамлака тузуми даврида Туркистонда маҳаллий ва маҳаллий бўлмаган аҳоли қатламларини тақдирлаш ишлари ҳукмрон доира вакилларининг сиёсий талабларидан келиб чиқиб, туб жой аҳолиси манфаатларини чеклаш йўли билан амалга оширилганлиги далилланган;
совет даврида мукофотлаш асосан иттифоқ миқёсидаги орден ва медаллар, фахрий унвон ва ёрлиқлар ҳамда кўп болали оналарни тақдирлаш каби учта йўналишда амалга оширилган бўлиб, бу соҳада мавжуд бўлган маҳаллий халқларнинг потенциал имкониятлари тўлиқ ҳисобга олинмаганлиги ва мустабид тузумнинг яккахукмронлик мақсадларига хизмат қилишга қаратилган Марказ томонидан сурункали ва ҳаддан ташқари кўп тақдирлаш ҳолатлари шу даврдаги ҳукмрон сиёсий мафкурани мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги далилланган; 
мустақил Ўзбекистоннинг барча тараққиёт босқичларида Янги Ўзбекистон тараққиётига ибратли хисса қўшган ватандошларимизни мустақиллик даврида таъсис этилган олий унвон, фаҳрий унвон, орден, медаль, фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тизими мазмуни ва шакли миллийлигининг ривожланган демократик давлатлар тажрибалари билан уйғунлашаётганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мукофотлаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини тадқиқ этишга оид ишлаб чиқилган илмий хулоса, натижа ва таклифлар асосида:
 Ўзбекистонда мукофотлаш-рағбатлантириш тизими қадимдан бошлаб маълум бир анъана, урф-одат ва қонун-қоидаларга асосланганлиги ҳамда бу ҳукмдор, мансабдор шахслар томонидан амалга оширилганлиги, қилич, ханжар, кийим-бош, ер-мулклар дастлабки мукофотлаш воситаси сифатида қўлланилганлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Mavzu” кўрсатувининг айрим сонлари сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 12 сентябрдаги 486-37-479-сон маълумотномаси). Тақдим қилинган маълумотлар кўрсатув сонларининг мазмунини тўлдириш ҳамда илмий далиллар билан бойитишга хизмат қилган;
Амир Темур ва темурийлар даврида мукофотлаш-рағбатлантириш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлганлиги ҳамда ҳар қандай шахс ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар яхши хизматлари учун рағбатлантирилганлиги, XVI-XIX асрларда давлат олдидаги хизматлари учун айрим шахсларга нафақат ер-мулклар тақдим қилиш балки турли унвон, мансаблар бериш, инъом ва ҳадяларни даража поғоналарга ажратиш мукофотлаш-рағбатлантириш тизимида асосий индикатор вазифасини ўтаганлигини очиб бериш билан боғлиқ илмий хулоса ва материаллардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан барча мутахассисликлар учун тавсия этилган “Музейшунослик” дарслигини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғига биноан 388-353 рақамли маълумотномаси). Натижада олинган илмий хулоса ва материаллар дарсликнинг 3-4 ҳамда 7-9-мавзуларини илмий-назарий ва манбавий жиҳатдан бойишига хизмат қилган;
мукофотлаш-рағбатлантириш тизимига тегишли дастлабки ғарб фалеристик белгилари Бухоро амирлигида яратилганлиги,  мустамлака тузуми даврида Туркистонда маҳаллий ва маҳаллий бўлмаган аҳоли қатламларини тақдирлаш ишлари ҳукмрон доира вакилларининг сиёсий талабларидан келиб чиқиб, туб жой аҳолиси манфаатларини чеклаш йўли билан амалга оширилганлигини далиллашга оид илмий натижа ва хулосалардан Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозициясининг “Ўзбек хонликлари (XVI-XIX асрлар)” ҳамда “XIX-XX асрларда Ўзбекистон” бўлимларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 6-декабрдаги 3/1255-3067-сон маълумотномаси). Илмий натижа ва хулосаларнинг қўлланиши Ўзбекистон тарихи давлат музейи фондлари ва экспозицияларини янги маълумотлар билан тўлдиришга ҳамда ташриф буюрувчиларнинг мукофотлаш тизими, юртимиз мукофотлари тарихига доир билимларини кенгайтиришга хизмат қилади; 
совет даврида мукофотлаш асосан иттифоқ миқёсидаги орден ва медаллар, фахрий унвон ва ёрлиқлар ҳамда кўп болали оналарни тақдирлаш каби учта йўналишда амалга оширилган бўлиб, бу соҳада мавжуд бўлган маҳаллий халқларнинг потенциал имкониятлари тўлиқ ҳисобга олинмаганлиги ва мустабид тузумнинг яккахукмронлик мақсадларига хизмат қилишга қаратилган Марказ томонидан сурункали ва ҳаддан ташқари кўп тақдирлаш ҳолатлари шу даврдаги ҳукмрон сиёсий мафкурани мустаҳкамлашга хизмат қилганлиги хақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан барча  мутахасисликлар учун тавсия этилган “Ёрдамчи тарих фанлари” дарслигини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғига биноан 388-348 рақамли маълумотномаси). Натижада олинган илмий маълумот ва хулосалар дарсликнинг “Полеография, семиотика, фалеристика” деб номланган 4-модул мавзуларини илмий-назарий ва манбавий жиҳатдан бойишига имкон яратган;
мустақил Ўзбекистоннинг барча тараққиёт босқичларида Янги Ўзбекистон тараққиётига ибратли хисса қўшган ватандошларимизни мустақиллик даврида таъсис этилган олий унвон, фаҳрий унвон, орден, медаль, фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тизими мазмуни ва шакли миллийлигининг ривожланган демократик давлатлар тажрибалари билан уйғунлашаётганлиги билан боғлиқ илмий натижалардан “Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси музейининг “Мукофотлар зали”ни янги материаллар билан тўлдириш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 2022 йил 21 ноябрдаги 1/264-сон маълумотномаси). Натижада мустақил давлатчилик тараққиётини мустаҳкамлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларининг яратилиши муҳим омиллардан бири бўлганлиги, шунингдек, инсон қадрини улуғлаш миллий мукофотлаш тизимини такомиллаштириш орқали ўз натижасини бераётганлигини асослашга шароит яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish