Sayt test rejimida ishlamoqda

Таниева Гулдона Мамановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XVI−XIX аср ўрталарида ҳаж зиёратининг Ўрта Осиё халқлари маънавий, мафкуравий ва ижтимоий ҳаётида тутган ўрни”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tar234.
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Агзамходжаев Саидакбар Саидович тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVI−XIX асрнинг биринчи ярмида ҳаж сафарларининг Ўрта Осиё халқлари маънавий, мафкуравий, ижтимоий, иқтисодий ҳаётида тутган ўрнини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVI−XIX аср биринчи ярмида Маккага расмий ва доимий ҳаж карвони жўнатишга халифалик мақомидаги Миср ва Усмоний султонларгина ҳақли саналгани, Ўрта Осиё ҳукмдорлари эса бундай ҳуқуққа эга бўлмагани, шу боис улар томонидан айрим вақтлардагина махсус ҳаж карвонлари ташкил этилгани аниқланган;
Ўрта Осиёда маҳаллий ҳукмдор ва шайхлардан ташқари “далил” ҳамда “вакил” деб юритилган шахслар ҳаж зиёратини ташкиллаштиргани, ҳаж сафарини амалга оширган мусулмонларнинг кўпчилик қисми тасаввуф шайхлари, уларнинг муридлари, зиёли ва савдогарлардан иборат бўлгани, зиёратчи аёллар эса камчиликни ташкил этгани далиллаб берилган;
Ўрта Осиё мусулмонлари орасида ҳажга интилишнинг кучлилиги, аммо барча учун уни бажариш имкони бўлмагани, бу ҳолат ҳаж билан боғлиқ маҳаллий зиёратгоҳларнинг вужудга келишига сабаб бўлгани, XVI–XIX асрларда Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларини Макка билан боғлаган шимолий, жанубий ҳамда марказий учта асосий ҳаж йўллари йўналишлари мавжуд бўлгани, барча йўлларда зиёратчилар қатнови узлуксиз давом этгани аниқланган; 
ўрта асрларда расмий ҳаж карвонларини ташкил этиш, савдо ҳамда ҳаж йўллари хавфсизлигини таъминлашга оид Амир Темур ва Темурийлар юритган сиёсат кейинги давр билан қиёсий таҳлил қилиниб, ҳаж зиёрати учун Миср ҳамда Усмоний султонлардан рухсат олиш, зиёратчиларнинг Сафавийлар давлати ҳамда Россия империяси ҳудудларида эркин ҳаракатланиши, хавфсизлиги масалалари ҳал қилинганлиги, Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг халқаро алоқаларида ҳаж масалалари муҳим ўрин тутганлиги исботланган; 
ҳаж сафарлари жараёнида сиёсий-мафкуравий таъсирларнинг кучайишидан хавфсираган Россия империяси, Ўрта Осиё хонликлари билан шиа-сунний мафкуравий зиддиятда бўлган Сафавийлар давлати кўпинча ўз ҳудуди орқали зиёратчилар қатновига тўсиқ қўйгани, аммо уларнинг Ўрта Осиё билан ўзаро савдодан манфаатдорлиги туфайли бу қатновга кескин қаршилик қилмагани далиллаб берилган; 
сунний давлатлардан Усмонийлар ва Бобурийлар давлатлари томонидан эса Ўрта осиёлик зиёратчиларга ҳайриҳохлик кўрсатилгани ва уларнинг Эрон шиаларига қарши ягона иттифоққа бирлашишдек умумий мақсад сари интилгани асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVI−ХIХ асрнинг ўрталарида ҳаж зиёратининг Ўрта Осиё халқлари маданий-маърифий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида тутган ўрни масаласи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
XVI−XIX аср биринчи ярмида Маккага расмий ва доимий ҳаж карвони жўнатишга халифалик мақомидаги Миср ва Усмоний султонларгина ҳақли саналгани, Ўрта Осиё ҳукмдорлари эса бундай ҳуқуққа эга бўлмагани, шу боис улар томонидан айрим вақтлардагина махсус ҳаж карвонлари ташкил этилганлигига, ҳаж сафарлари жараёнида сиёсий-мафкуравий таъсирларнинг кучайишидан хавфсираган Россия империяси, Ўрта Осиё хонликлари билан шиа-сунний мафкуравий зиддиятда бўлган Сафавийлар давлати кўпинча ўз ҳудуди орқали зиёратчилар қатновига тўсиқ қўйгани, аммо уларнинг Ўрта Осиё билан ўзаро савдодан манфаатдорлиги туфайли бу қатновга кескин қаршилик қилмаганига оид маълумотлардан ЎзР ФА Тарих институтида бажарилган ОТ-Ф1–132 “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тарихшунослиги: назарияси ва шаклланишининг тарихий босқичлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 августдаги 3/1255-2274-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши ўзбек давлатчилиги, дипломатияси тарихини кенгроқ ёритишга хизмат қилган;
Ўрта Осиёда маҳаллий ҳукмдор ва шайхлардан ташқари “далил” ҳамда “вакил” деб юритилган шахслар ҳаж зиёратини ташкиллаштиргани, ҳаж сафарини амалга оширган мусулмонларнинг кўпчилик қисми тасаввуф шайхлари, уларнинг муридлари, зиёли ва савдогарлардан иборат бўлгани, зиёратчи аёллар эса камчиликни ташкил этганига доир илмий маълумотлардан ЎзР ФА Тарих институтида амалга оширилган ОТ–Ф1–135 “XIX−XX аср бошларида ўзбек халқининг интеллектуал-маданий мероси: анъаналар ва трансформация жараёнлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 августдаги 3/1255–2274-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўрта Осиё халқлари ҳаж сафарларининг халқлар ўртасидаги маданий-маърифий алоқалар ривожига кўрсатган таъсирини очиб беришга хизмат қилган;
зиёратчиларнинг Россия империяси, Сафавийлар давлати ҳудудларида эркин ҳаракатланишини ва хавфсизлигини таъминлаш, Маккага махсус ҳаж карвонлари жўнатиш учун Миср ҳамда Усмоний султонлардан рухсат олиш кабилар Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг халқаро алоқаларида муҳим ўрин тутган масалалардан бири бўлганига доир маълумотлардан ЎзР ФА Тарих институтида бажарилган И1–ФА–Г003 ИЗ-2015-0907175446-рақамли “Ўзбекистонда элчилик хизмати тарихидан лавҳалар” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 августдаги 3/1255-2274-сон маълумотномаси). Натижада Ўрта Осиё хонликлари ижтимоий тарихи, ўзбек давлатчилиги ва дипломатияси тарихи масалаларига бағишланган монография мазмуни бойитилган;
  ўрта асрларда расмий ҳаж карвонларини ташкил этиш, савдо ҳамда ҳаж йўллари хавфсизлигини таъминлашга оид Амир Темур ва Темурийлар юритган сиёсат кейинги давр билан қиёсий таҳлил қилиниб, ҳаж зиёрати учун Миср ҳамда Усмоний султонлардан рухсат олиш, зиёратчиларнинг Сафавийлар давлати ҳамда Россия империяси ҳудудларида эркин ҳаракатланиши, хавфсизлиги масалалари ҳал қилинганлиги, Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг халқаро алоқаларида ҳаж масалалари муҳим ўрин тутганлигига доир илмий-назарий хулосалардан Темурийлар тарихи давлат музейида бажарилган ФА–А–1–010 “Амир Темур энциклопедиясини тузиш ва нашрга тайёрлаш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 16 августдаги 3/1255-2294-сон маълумотномаси). Натижалар ушбу энциклопедия мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Ўрта Осиё мусулмонлари орасида ҳажга интилишнинг кучлилиги, аммо барча учун уни бажариш имкони бўлмагани, бу ҳолат ҳаж билан боғлиқ маҳаллий зиёратгоҳларнинг вужудга келишига сабаб бўлгани, XVI–XIX асрларда Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларини Макка билан боғлаган шимолий, жанубий ҳамда марказий учта асосий ҳаж йўллари йўналишлари мавжуд бўлгани, барча йўлларда зиёратчилар қатнови узлуксиз давом этгани, сунний давлатлардан Усмонийлар ва Бобурийлар давлатлари томонидан эса Ўрта осиёлик зиёратчиларга ҳайриҳохлик кўрсатилгани ва уларнинг Эрон шиаларига қарши ягона иттифоққа бирлашишдек умумий мақсад сари интилганига оид маълумотлардан “O’zbekiston tarixi” телеканалининг “Мавзу”, “Тақдимот” каби кўрсатувлари сценарийларини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (O’zbekiston Milliy teleradiokompaniyasi “O’zbekiston” teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 24 августдаги 40-40-1380-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистон тарихини, ўзбек давлатчилиги ва дипломатияси тарихини, ўрта асрларда кечган ижтимоий жараёнларни янги материаллар асосида кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish