Sayt test rejimida ishlamoqda

Тургунова Гулру Тоджибоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виртуал мулоқотни коммуникатив хусусиятлари шахс идентификациясининг шаклланиш омили сифатида”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/P231.
Илмий раҳбар: Кудратуллаева Рухсора Бахтияровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Жабборов Азим Мейликулович, психология фанлар доктори, профессор; Арапбаева Дамегул Қурбоновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчик давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг шахсий идентификациясини шаклланиш омили сифатида виртуал мулоқотнинг коммуникатив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тармоқларга боғланиб қолишлик билан шахсий идентификациянинг амбивалентлиги туфайли шахсда объектив реалликни идрок этиш,  социал эҳтиёжларини тўла қондира олмай қолиш, мулоқот, ўзига нисбатан ҳурмат, ўзининг «Мен»ини реализация қилиш имкониятларини пасайиши ҳамда психологик инқироз ҳолатларида ўз майлларини бошқара олмаслик натижасида шахсда виртуал оламга тобеликнинг кучайиши асосланган;
талабалар виртуал оламга аддикциясининг ижтимоий психопрофилактикасида аффилияция, дўстона ва иш билан боғлиқ коммуникациянинг аҳамиятини англашга йўналтириш орқали  шахс виртуал мулоқотида ахборотларни идрок этишнинг проксимал ва дистал омилларига кўра уларнинг хулқ-атворини трансформациялаш натижасида ўз “Мен”ига конструктив муносабатни ва ассертив хулқнинг шакллантирилиши туфайли  виртуал тобеликни  пасайиши исботланган; 
виртуал мулоқот муҳити учун талабаларда ўзини мустақил тартибловчи хулқ-атворни шакллантириш асосида мақсад қўйишнинг интериоризациялашуви  натижасида ҳаётдан маъно излаш хоҳишини,  вербал ва новербал коммуникацияларда фаолликни ортганлиги сабабли интернет тобеликнинг сусайганлиги ва  шахс идентификациясининг кучайганлиги  аниқланган;
эмоционал беқарорлик ва виртуал муносабатга эмпатия ҳиссининг ижтимоий-психологик психопрофилактикаси  асосида ижтимоий муҳитда ўзини ноқулай ҳис этадиган талабалар ижтимоий психологик дезадаптациясини бартараф этиш натижасида виртуал коммуникацияга тобелик хавфи индикаторлари (ёлғизлик, тортинчоқлик, хаёлпарастлик)ни камайтирилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал мулоқотнинг коммуникатив хусусиятлари шахс идентификациясининг шаклланиш омили сифатида ўрганиши бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий тармоқларга боғланиб қолишлик билан шахсий идентификациянинг амбивалентлиги туфайли шахсда объектив реалликни идрок этиш, социал эхтиёжларини тўла қондира олмай қолиш, мулоқот, ўзига нисбатан ҳурмат, ўзининг «Мен»ини реализация қилиш имконияларини пасайиши хамда психологик инқироз ҳолатларида ўз майлларини бошқара олмаслик натижасида шахсда виртуал оламга тобеликнинг кучайиши асосланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрель 21-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ-21-сон маълумотномаси). Натижада, шахсий идентификацияни шакллантириш жараёнини оптималлаштириш бўйича тренинг дастурини тайёрлаш ва унинг самарадорлигини текширишга имкон яратилган.
талабалар виртуал оламга аддикциясининг ижтимоий психопрофилактикасида аффилияция, дўстона ва иш билан боғлиқ коммуникациянинг аҳамиятини англашга йўналтириш орқали  шахс виртуал мулоқотида ахборотларни идрок этишнинг  проксимал ва дистал омилларига кўра уларнинг хулқ-атворини трансформациялаш натижасида ўз “Мен”ига конструктив муносабатни ва ассертив хулқнинг шакллантирилиши туфайли  виртуал тобеликни  пасайиши исботланганлигига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрель 21-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Шахс психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ-21-сон маълумотномаси). Натижада, психология фанида шахсий идентификацияни шакллантириш аспектида виртуал мулоқотнинг коммуникатив хусусиятлари муаммосини ўрганишнинг назарий ва услубий таҳлилини ўтказиш имкони яратилган.
виртуал мулоқот муҳити учун талабаларда ўзини мустақил тартибловчи хулқ-атворни шакллантириш асосида мақсад қўйишнинг интериоризациялашуви  натижасида   ҳаётдан маъно излаш хоҳишини,  вербал ва новербал коммуникацияларда фаолликни ортганлиги сабабли интернет тобеликнинг сусайганлиги ва  шахс идентификациясининг кучайганлиги аниқланганлигига доир маьлумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрель 21-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ-21-сон маълумотномаси). Натижада, шахсий идентификацияни шалкллантириш жараёнида виртуал мулоқотнинг коммуникатив хусусиятларининг роли ва аҳамиятини белгилашга шароит яратилган.
эмоционал беқарорлик ва виртуал муносабатга эмпатия ҳиссининг ижтимоий-психологик психопрофилактикаси  асосида ижтимоий муҳитда ўзини ноқулай ҳис этадиган талабалар ижтимоий психологик дезадаптациясини бартараф этиш натижасида   виртуал коммуникацияга тобелик хавфи индикаторлари (ёлғизлик, тортинчоқлик, хаёлпарастлик)ни камайтирилиши асосланганлигига доир маълумотлар “Консультатив психология ва психокоррекция” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ-21-сон маълумотномаси). Натижада, шахсий идентификацияни шакллантириш жараёнини оптималлаштириш бўйича тренинг дастурини тайёрлаш ва унинг самарадорлигини текширишга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish