Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулов Бури Норбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалар эмоционал интеллектининг индивидуал-типик хусусиятлари”, 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси бўйича (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/P151.
Илмий раҳбар: Расулов Абдимумин Ибрагимович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Жабборов Азим Мейликулович, психология фанлари доктори, профессор; Акрамов Мирмуҳсин Рустамович, психология фанлари бўйича фалсафa доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар эмоционал интеллектининг индивидуал-типик хусусиятларини  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг вербал ва новербал экпрессия, эмоционал кечинмаларни баҳолашга ўргатиш орқали эмоционал интеллектининг новербал хулқ-атворни тушуниш, мулоқот иштирокчисининг фикрларини тушуниш, ўзга инсонлар кечинмаларини сезиш каби хусусиятларини ривожлантиришда ҳаракатланиш кучи, қўзғалиш кучи, мувозанатлашганлик энг таъсирчан индивидуал-типик хусусиятлар эканлиги далилланган;
ўқув фаолиятида талабалар эмоционал интеллекти умумий интеллектуаллик ва  индивидуал-типик хусусиятларининг эрг, пластиклик, темп сифатлари таъсирида конструктив мазмунда шаклланиши сабабли уларда ўзга инсонларнинг вербал ва новербал хулқ-атворни тушуниш, эмоцияни идентификациялаш, эмоцияни тартибга солиш хусусиятларини кучайтириши асосланган;
эмоционал интеллект билан индивидуалликнинг психомотор. интеллектуал, коммуникатив фаоллик хусусиятларининг ўзаро муносабатлари туфайли касбий ва ҳаётий вазиятларда бошқаларнинг ҳиссий кечинмаларини тезкор равишда идрок этишида  талаба йигитларда психик барқарорлик хусусиятининг кучли бўлганлиги сабабли бошқаларга нисбатан талабчанлик, максимализм, бошқаларни кузатишга нисбатан сезгирликни,  талаба қизларда сензитивлик хусусиятининг устунликка эгалиги сабабли эса ижодийлик, юқори фантазия, кучли интуицияни ифодаланганлиги етакчи индивидуал-типик хусусиятдаги жинсга хос тафовутлари эканлиги аниқланган; 
касбий тайёргарлик жараёнида талабалар индивидуаллигининг расмий-динамик хусусиятлари билан эмоционал интеллектини ўзаро таъсирлашуви натижасида болаларга нисбатан эмпатияли бўлиш, кечинмаларга нисбатан сезувчанлик, болалар экспрессиясини бошқара олиши (дефектология), коммуникатив фаоллик, интерперсонал эмоционал интеллект ва туйғуларни бошқариш (бошланғич таълим ва спорт иши), эмпатия, экспрессияни бошқариш, шахслараро эмоционал интеллект, туйғуларни тушуниш, туйғуларни бошқариш (педагогика-психология) қобилиятларининг намоён бўлишига кўра таълим йўналишига хос индивидуал-типик хусусиятларни ифодалаши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалар эмоционал интеллектининг индивидуал-типик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
мимика, пантомимика ва экспрессияга кўра  мулоқотда шахснинг новербал ва вербал хулқ-атворини тез тушунадиган талабалар орасида  асаб тизимида қўзғалиш кучи етакчи бўлганларда  социал интеллект,  ҳаракатланиш кучи юқори  бўлганларда  новербал хулқ-атворни тушуниш ва тормозланиш кучи устувор бўлганларда шахслараро ўзаро таъсирлашув хусусияти хос эканлиги исботланганлиги ҳақидаги таклиф ва маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 4-сон буйруғига асосан “Умумий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-3а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида бўлажак педагог психологларнинг педагог шахси ҳамда педагогик фаолият билан боғлиқ эмоцианал интеллект ҳақидаги билимларини такомиллаштириш орқали уларнинг касбий компетентлик даражасини ортишига эришилган;
ўқув фаолиятида талабалар эмоционал интеллекти умумий интеллектуаллик ва  индивидуал-типик хусусиятларининг эрг, пластиклик, темп сифатлари таъсирида   конструктив мазмунда шаклланиши сабабли уларда ўзга инсонларнинг вербал ва новербал хулқ-атворни тушуниш, эмоцияни идентификациялаш, эмоцияни тартибга солиш хусусиятларини кучайтиришига доир илмий таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 4-сон буйруғига асосан “Умумий  психодиагностика” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-3а-сон маълумотномаси). Илмий ишда келтирилган таклифларни амалиётга тадбиқ этиш натижасида Марказдаги лабораториялар илмий-методик таъминотининг бойитилишига ва педагог-психологларнинг эмоцианал интеллектини прогнозлаш имкониятини берувчи кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
эмоционал интеллект билан индивидуалликнинг психомотор. интеллектуал, коммуникатив фаоллик хусусиятларининг ўзаро муносабатлари туфайли касбий ва ҳаётий вазиятларда бошқаларнинг ҳиссий кечинмаларини тезкор равишда идрок этишида  талаба йигитларда психик барқарорлик хусусиятининг кучли бўлганлиги сабабли  бошқаларга нисбатан талабчанлик, максимализм, бошқаларни кузатишга нисбатан сезгирликни,  талаба қизларда сензитивлик хусусиятининг устунликка эгалиги сабабли эса ижодийлик, юқори фантазия, кучли интуицияни ифодаланганлиги етакчи индивидуал-типик хусусиятдаги жинсга хос  тафовутлари эканлиги аниқланганлиги билан боғлиқ илмий таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 4-сонли буйруғига асосан “Ривожланиш психологияси ва педагогик психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-3а-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида бўлажак амалиётчи психологларнинг “эмоционал интеллекти”, “касбий фаолиятга барқарорли”ни ривожлантириш борасидаги касбий компетенциялари такомиллаштирилган;
касбий тайёргарлик жараёнида талабалар индивидуаллигининг расмий-динамик хусусиятлари билан эмоционал интеллектини ўзаро таъсирлашуви натижасида болаларга нисбатан эмпатияли бўлиш, кечинмаларган нисбатан сезувчанлик, болалар экспрессиясини бошқара олиши (дефектология), коммуникатив фаоллик, интерперсонал эмоционал интеллект  ва туйғуларни бошқариш (бошланғич таълим ва спорт иши), эмпатия, экспрессияни бошқариш, шахслараро эмоционал интеллект, туйғуларни тушуниш, туйғуларни бошқариш (педагогика-психология) қобилиятларининг намоён бўлишига кўра таълим йўналишига хос индивидуал-типик хусусиятларни ифодалаши далилланганлиги ҳақидаги илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 4-сон буйруғига асосан “Консультатив психология ва психокоррекция” модули мавзулари мазмунини оптималлаштиришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги П-М-3а-сон маълумотномаси). Натижасида амалиётчи психологларнинг педагоглар жамоаси билан касбий стрессни бартараф этишга қаратилган психопрафлактик ва психокоррекцион тадбирларни олиб бориш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилувчи ўқув-услубий таъминот базасини оптималлаштиришга эришилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish