Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Бобур Асқаржоновичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқарув кадрларини саралашнинг ижтимоий-психологик мезонлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/P188.
Илмий раҳбар: Қудратуллаева Рухсора Бахтияровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шоира Ҳамидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Жалилова Сабоҳат Халиловна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошқарув кадрларини саралашнинг ижтимоий-психологик мезонларини шакллантириш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
саралаш жараёнида ижтимой билим, ижтимоий интуиция, ижтимоий прогнозлаш хусусияти юқори бўлган номзодлар бошқарув вазиятларни самарали якунлашда стратегик фикрлаш, шахслараро муносабат билан боғлиқ муаммоларда вазиятнинг ривожланишини тушуниш ва бу ҳолатда инсонларнинг хулқ-атворини прогнозлаш, мураккаб эмоционал вазиятларда эмоционал ҳолатни англаш ва хулқ-атворга ўзини мослаштириш каби ижтимоий интеллект хусусиятларига таянишлари исботланган;
ижтимоий-ахлоқий етуклик даражасини аниқлаш мезонларини шакллантиришда раҳбарнинг шахслик хусусиятларини мотивация ва иродавий соҳаларига кўра тизимлаштирилганда ижтимоий фаоллик, узоқни кўра олиш, мустақиллик (раҳбар шахснинг мотивация соҳасини), масъулиятлилик, адолатлилик, қатъиятлилик, ва садоқатлилик (раҳбар шахснинг иродавий соҳасини) асосий сифатлари эканлиги аниқланган;
муаммоли вазиятларда ўзини бошқариш, вербал ва новербал экспрессияларни таҳлил қилиш, шахслараро муносабатларда ўзини тутиш вазиятларини баҳолашига кўра ижтимоий интеллекти юқори бўлган раҳбарликка номзодларда  кучли назорат, эмоционал лабиллик, индивидуаллик ва некбинлик, ҳаёт самарадорлигини ижобий баҳолаш ва мақсадларга мувофиқ ҳаёт кечириш қобилияти яхши ривожланган, хавотирланиш, ижтимоий муносабатлардан ўзини четга олиш ва қуйи эмоционаллик эса паст даражада шаклланган хусусиятлар эканлиги далилланган;
ижтимоий муносабатлардаги етакчилик қобилияти, ўзи ва бошқаларнинг ҳис-туйғуларини англаш ҳамда бошқариш хусусиятлари асосида раҳбарнинг эмоционал етуклигини аниқлаш мезонларини шакллантириш учун номзоднинг фаолияти ва шахсини холис баҳолашда эмоционал вазиятни ҳосил қилиш, беихтиёр индикаторлар киритиш, кутилмаган вазифалар қўйиш энг валид ва репрезентатив ёндашувлар эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошқарув кадрларини саралашнинг ижтимоий-психологик мезонлари ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
саралаш жараёнида ижтимой билим, ижтимоий интуиция, ижтимоий прогнозлаш хусусияти юқори бўлган номзодлар бошқарув вазиятларни самарали якунлашда стратегик фикрлаш, шахслараро муносабат билан боғлиқ муаммоларда вазиятнинг ривожланишини тушуниш ва бу ҳолатда инсонларнинг хулқ-атворини прогнозлаш, мураккаб эмоционал вазиятларда эмоционал ҳолатни англаш ва хулқ-атворга ўзини мослаштириш каби ижтимоий интеллект хусусиятларига таянишлари исботланганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил V.F.37801382-сон маълумотномаси). Натижада давлат бошқарувидаги раҳбар кадрларини саралашнинг ижтимоий-психологик омилларини аниқлашда фойдаланилган;
ижтимоий-ахлоқий етуклик даражасини аниқлаш мезонларини шакллантиришда раҳбарнинг шахслик хусусиятларини мотивация ва иродавий соҳаларига кўра тизимлаштирилганда ижтимоий фаоллик, узоқни кўра олиш, мустақиллик (раҳбар шахснинг мотивация соҳасини), масъулиятлилик, адолатлилик, қатъиятлилик, ва садоқатлилик (раҳбар шахснинг иродавий соҳасини) асосий сифатлари эканлиги аниқланганлигига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг амалиётчи психологларни тайёрлашда “Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 19 ноябрдаги   ПМ-21-сон маълумотномаси). Натижада давлат бошқарувидаги раҳбар кадрларини саралашнинг ижтимоий-психологик омилларини аниқлашда фойдаланилган;
муаммоли вазиятларда ўзини бошқариш, вербал ва новербал экспрессияларни таҳлил қилиш, шахслараро муносабатларда ўзини тутиш вазиятларини баҳолашига кўра ижтимоий интеллекти юқори бўлган раҳбарликка номзодларда  кучли назорат, эмоционал лабиллик, индивидуаллик ва некбинлик, ҳаёт самарадорлигини ижобий баҳолаш ва мақсадларга мувофиқ ҳаёт кечириш қобилияти яхши ривожланган, хавотирланиш, ижтимоий муносабатлардан ўзини четга олиш ва қуйи эмоционаллик эса паст даражада шаклланган хусусиятлар эканлиги далилланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг амалиётчи психологларни тайёрлашда “Социал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 19 ноябрдаги ПМ-21-сон маълумотномаси). Натижада кадрларни саралашнинг ижтимоий-психологик мезонларига оид методик таъминотини ишлаб чиқишга эришилган;
ижтимоий муносабатлардаги етакчилик қобилияти, ўзи ва бошқаларнинг ҳис-туйғуларини англаш ҳамда бошқариш хусусиятлари асосида раҳбарнинг эмоционал етуклигини аниқлаш мезонларини шакллантириш учун номзоднинг фаолияти ва шахсини холис баҳолашда эмоционал вазиятни ҳосил қилиш, беихтиёр индикаторлар киритиш, кутилмаган вазифалар қўйиш энг валид ва репрезентатив ёндашувлар эканлиги исботланганлигига доир амалий натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг амалиётчи психологларни тайёрлашда “Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 19 ноябрдаги ПМ-21-сон маълумотномаси). Натижада давлат бошқарув органлари раҳбар кадрларига кўрсатилган амалий психологик хизмат сифатини оширишга эришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish