Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Шерзод Ахмаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабалардаги ақлий қобилиятлар уларнинг касбий муваффақиятининг асоси сифатида», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/P103.
Илмий раҳбар: Қодиров Ботир Рахмонқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Джолымбетова Мийўагул Мадияровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ақлий қобилияти ривожланган талабаларни танлаб олиш ва касбий муваффақиятларини таъминлаш орқали олий таълим тизимини юқори салоҳиятли кадрлар билан таъминланишини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
иқтидорли талабаларни танлашнинг гуруҳдаги интеллектуал лидерлик мавқеини белгилашга таъсири натижасида вербал ва новербал интелектнинг ривожланишида амалий-интеллектуал ҳисларга устуворлик бериш орқали аналитик тафаккурнинг шаклланиши исботланган;
талабалик даврида ақлий қобилиятларни ривожланиши, аёлларда вербал интеллект фаолликни, эркакларда проектив, аналитик тафаккурни шахс мотивацион соҳасида устувор шаклланиши туфайли, гендер ҳарактерга эга эканлиги далилланди;
талабалардаги ақлий қобилиятларнинг юксак даражада ривожланиши мулоқатчанлик, фаоллик, аналитик тафаккур, меъёрий хавотирланиш билан интегратив намоён бўлиши туфайли, иккинчи сигналлар тизимининг устувор шаклланиши билан тўғри пропорционал эканлиги далилланган;
қобилиятли талабалардаги илмий фаолиятга йўналганликнинг даражавий ифодалниши дивергент тафаккурнинг креативлик компонентини мустақил, ижодий, танқидий тафаккур билан уйғун намоён бўлиши туфайли, вербал интеллектнинг ривожланишига интегратив таъсир этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот глобаллашув жараёнининг ўспиринлар дунёқарашидаги салбий ўзгаришлар психодиагностикаси ва коррекцияси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
иқтидорли талабаларни танлашнинг гуруҳдаги интеллектуал лидерлик мавқеини белгилашга таъсири натижасида, вербал ва новербал интелектнинг ривожланиши учун, амалий-интеллектуал ҳисларга устуворлик бериш орқали аналитик тафаккурнинг шаклланиши исботланишига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги   ПМ-23-сон  буйруғига асосан «Умумий психология» фанининг ўқув модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 12 декабрдаги ПМ-23-м-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим ташкилотлари психологлари, психология фанлари бўйича дарс берадиган профессор-ўқитувчилари фаолиятининг услубий таъминотини бойитишга хизмат қилган;
талабалик даврида ақлий қобилиятларни ривожланиши, аёлларда вербал интеллект фаолликни, эркакларда проектив, аналитик тафаккурни шахс мотивацион соҳасида устувор шаклланиши туфайли, гендер ҳарактерга эга эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги   ПМ-23-сон буйруғига асосан «Педагогик психология» фанининг ўқув модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 12 декабрдаги   ПМ-23-м-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида психолог кадрларнинг иқтидорли талабалар билан ишлаш учун зарур услубий технологик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
талабалардаги ақлий қобилиятларнинг юксак даражада ривожланиши мулоқатчанлик, фаоллик, аналитик тафаккур, меъёрий хавотирланиш билан интегратив намоён бўлиши туфайли, иккинчи сигналлар тизимининг устувор шаклланиши билан тўғри пропорционал эканлиги далилланганлигига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги   ПМ-23-сон буйруғига асосан «Психодиагностика» фанининг ўқув модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 12 декабрдаги ПМ-23-м-сон маълумотномаси). Натижада талабалар билан ишлаш бўйича услубий таъминот такомиллаштирилиб, уларнинг амалий-касбий тайёргарликлари сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган;
қобилиятли талабалардаги илмий фаолиятга йўналганликнинг даражавий ифодаланиши дивергент тафаккурнинг креативлик компонентини мустақил, ижодий, танқидий тафаккур билан уйғун намоён бўлиши туфайли, вербал интеллектнинг ривожланишига  интегратив таъсир этиши исботланганлигига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги   ПМ-23-сон буйруғига асосан «Психологик тренинг» фанининг ўқув модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 12 декабрдаги ПМ-23-м-сон маълумотномаси). Натижада талабалар билан ишлаш бўйича услубий таъминот такомиллаштирилиб, уларнинг амалий-касбий тайёргарликлари сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish