Sayt test rejimida ishlamoqda

Норбекова Барно Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оилада болалар ва ўсмирларнинг этнопсихологик хусусиятлари ривожланишининг ижтимоий-психологик омиллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Psi78.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Соғинов Нурмат Абдусаматович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилада болалар ва ўсмирларнинг этнопсихологик хусусиятлари ривожланишининг ижтимоий-психологик омилларини аниқлаш асосида, этнопсихологик хусусиятларнинг ривожланишини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилада болалар ва ўсмирларнинг этнопсихологик хусусиятларини ривожланишида «этник индентиклик» ва «этник бағрикенглик»нинг шахс сифатларига интегратив шаклланиши туфайли миллий мансубликни англашниниг рефлексив компоненти муҳим ижтимоий омил  эканлиги далилланган;
шахсдаги эгоцентрик ҳусусиятларнинг ёшга оид равишда намоён бўлиши толерантликнинг ҳиссий компонентини хулқий трансформацияда даражавий ифодаланиши туфайли этник идентивликни дифференциал ривожланишига таъсир этувчи психологик омил эканлиги асосланган;
ота-оналарнинг болалар ва ўсмирлардаги этник хусусиятларни баҳолашда «ватанпарварлик», «миллий ўзликни англаш», «миллий ғурур» туйғуларини миллий қиёфада дифференциал ифодаланиши туфайли хиссий компонент муҳим мезон эканлиги асосланган; 
болалар ва ўсмирларнинг этнопсихологик хусусиятлари шаклланиши учун «этник идентиклик», «этник маданият», «этник ижтимоийлашув»,  «баркамоллик», «эмпатия», «этник бағрикенглик» ва уларнинг намоён бўлиш даражасини ривожлантириш муҳимлиги туфайли психопрофилактик тарғибот-ташвиқот ишларини менталитет хусусиятига кўра ижтимоий-психологик аспектда олиб бориш зарур эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилада болалар ва ўсмирларнинг этнопсихологик хусусиятлари ривожланишининг  ижтимоий-психологик омилларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
оилада болалар ва ўсмирлар шахсида этнопсихологик хусусиятлар шаклланиши ва ривожланишида миллий мансубликни англаш, миллий қадриятлар, оилавий муҳит, урф-одат, анъаналар ва уларга нисбатан  муносабат, шахс дунёқараши ва тушунчаси каби ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш бўйича олинган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология - ўқув илмий марказининг 2022 йил 24 декабрдаги ПМ-24м-сонли буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-24-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларнинг оилада тарбияланаётган болалар ва ўсмирларнинг этнопсихологик хусусиятлари ривожланишининг ижтимоий-психологик омиллари ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган; 
 болалар ва ўсмирлар шахсидаги эгоцентрик  - манманлик, ўз менини ўзгалардан устун қўйишга ҳаракат қилиш, миллийлик юзасидаги панд-насиҳатларни назар-писанд қилмаслик, индивидуал-психологик - хулқ-атвордаги ўзига хос ўзгаришлар, ёш даври ва шахс хусусиятига кўра эътиборсизлик, миллий хусусиятларнинг моҳиятини англаб етмаслик, ижтимоийлашганлик ва тарбияланганлик даражаси каби  хусусиятларнинг уларда этнопсихологик сифатлар шаклланишига ўзига хос тарзда таъсир этишини ўрганиш асосида олинган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология - ўқув илмий марказининг 2022 йил 24 декабрдаги ПМ-24м-сонли буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-24-сон маълумотномаси).  Натижада, бўлғуси психологларда оилада болалар ва ўсмирлар шахсидаги эгоцентрик ва индивидуал-психологик хусусиятларнинг уларда этнопсихологик сифатлар шаклланишига таъсири тўғрисидаги этнопсихологик хусусиятлари бўйича илмий-назарий билим, малака ва кўникмаларининг ошиши таъминланган;  
ота-она ва оила аъзоларидаги этник хусусиятлар тўғрисидаги тасаввур ва тушунчалари, уларнинг ватанпарварлик, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур, миллий ифтихор ҳиссси тўғрисидаги тушунчаларнинг болалар ва ўсмирларда этнопсихологик хусусиятларнинг ривожланишига таъсирини эмпирик ўрганиш асосида аниқланган натижалар  ва хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология - ўқув илмий марказининг 2022 йил 24 декабрдаги ПМ-24м-сонли буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-24-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларнинг оилада тарбияланаётган болалар ва ўсмирларнинг этнопсихологик хусусиятлари ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари ҳақидаги билим, тушунча ва тасаввурлари ортишига эришилган; 
болалар ва ўсмирларнинг этнопсихологик хусусиятлари шаклланишига этник идентиклик, этник маданият, этник ижтимоийлашув, баркамоллик, эмпатия, этник бағрикенглик ва уларнинг намоён бўлиш даражасининг таъсири эмпирик  тадқиқотлар асосида аниқланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология - ўқув илмий марказининг 2022 йил 24 декабрдаги ПМ-24м-сонли буйруғи асосида «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 7 декабрдаги ПМ-24-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологларда оилада қўлланиладиган приметив, авторитар, болалар ва ўсмирларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш ва назорат қилмаслик, миллий фазилат ва хислатларга риоя этиш бўйича ота-оналар намунавий таъсирининг етишмаслиги, тарбия усуллари таъсирчанлик даражасининг сустлиги кабилар оилада болалар ва ўсмирлар шахсидаги эгоцентрик ва индивидуал-психологик  хусусиятларнинг уларда этнопсихологик сифатлар шаклланишига таъсири тўғрисидаги этнопсихологик хусусиятлари бўйича касбий компетентлик даражасининг ошиши соҳасининг сифат жиҳатдан ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish