Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Бахтиёр Хидировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали курашчиларнинг техник-тактик ва  жисмоний тайёргарлигини оптималлаштириш технологияси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2343.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Артиқов Зохиджон Собирович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент. 
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор; Алиев Искандар Бахромович, педагогика фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган Давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали курашчиларнинг техник-тактик ва жисмоний тайёргарлигини оптималлаштириш учун махсус машқларни қўллаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
малакали курашчиларни мусобақа олди тайёргарлик даврида  ҳужум ҳаракатларини такомиллаштириш учун супирма ва йиқитиш техник-тактик ҳаракатларни бажаришда ҳар бир ҳолатга танлаб йўналтирилган махсус машқларни қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобига беллашувга тайёргарлик тактикасини шакиллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
  малакали курашчиларнинг мусобақа фаолиятидаги қийин вазиятларда рақиб ҳужумидан чиқиб кетиш ва қарши ҳужумни рақибга қарши қўллашда қўл билан олдинга рақибни итариш ва алдамчи чалиш усулини бажариш ҳисобига  беллашувни вазиятини ўз фойдасига ҳал этиш имконияти кенгайтирилган; 
 малакали курашчиларнинг мусобақаларга тайёрлашда  тик турган ҳолатда рақибни елкадан ошириб ташлаш техник усулларини бажариш интервалини вазн тоифалари бўйича меъёрлаштириш ҳисобига асиметрик ва симетрик ҳолатларда беллашувни олиб бориш тактикаси такомиллаштирилган;
малакали курашчиларнинг беллашув жараёнидаги тактик ҳужум харакатларини оптималлаштириш учун оёқни ўраб орқага йиқитиш усулларини бошланғич элементларини алдамчи харакатларда қўллаш ҳисобига мураккаб хужум ҳаракатлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Курашчиларни техник-тактик тайёргарлигини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида: 
супирма ва йиқитиш техник-тактик ҳаракатларни бажаришда ҳар бир ҳолатга танлаб йўналтирилган махсус машқларни қўллаш бўйича амалий тавсиялар «Кураш назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон  Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги  418-сонли буйруғига асосан  418-074 рақамли гувоҳнома). Натижада тадқиқот якунида тажриба гуруҳи курашчиларининг мусобақа фаолияти ва техник тайёргарлик бўйича 4 та кўрсаткичи  18%га яхшиланган; 
малакали курашчиларнинг мусобақа фаолиятидаги қийин вазиятларда рақиб ҳужумидан чиқиб кетиш ва қарши ҳужумни рақибга қарши қўллашда қўл билан олдинга рақибни итариш ва алдамчи чалиш усулини бўйича таклифларга асосан ишлаб чиқилган дастур «Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Кураш факултети, Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедрасининг кураш ихтисослиги»даги спортчиларнинг машғулот жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 03-17-02-678-сон маълумотномаси). Натижада, қарши ҳужумда муваффақиятли бажарилган техник усуллар 12% га ошганлиги аниқланган; 
тик турган ҳолатда рақибни елкадан ошириб ташлаш техник усулларини бажариш интервалини вазн тоифалари бўйича меъёрлаштиришга қаратилган машғулот бўйича амалий тавсиялар «Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Кураш факултети, Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти кафедрасининг  кураш ихтисослиги»даги спортчиларнинг машғулот жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 25 январдаги 03-17-02-678-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳи курашчилари томонидан ҳужум ҳаракатларини бажариш учун сарфланган вақт кўрсаткичлари  14%га ошганлиги аниқланган; 
малакали курашчиларнинг беллашув жараёнидаги тактик ҳужум харакатларини оптималлаштириш учун оёқни ўраб орқага йиқитиш усулларини бошланғич элементларини алдамчи харакатларда қўллаш бўйича таклифлар  «Кураш назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон  Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғига асосан 418-074 рақамли гувоҳнома). Натижада техник ҳаракатларни бажариш учун асосий жисмоний сифат тажриба гуруҳида 19% га яхшиланган бўлса, назорат гуруҳида бу кўрсаткич 11% ни ташкил қилиб, назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳидаги курашчиларнинг ўқув-машғулот жараёнидаги машғулот юкламаларининг фарқлари умумий 8% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish