Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Манучехр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали футболчи аёлларни йиллик циклда тайёрлашда машғулот юкламаларини режалаштиришнинг педагогик жиҳатлари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.РhD/Pеd1022.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, PhD.33/01.02.2022.Ped.146.01. 
Илмий раҳбар: Неъматов Бобирбек Илхомжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Илдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори профессор; Талипджанов Аскар Имамджанович, педагогика фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали аёл футболчиларнинг йиллик тайёргарлик циклида машғулот юкламаларини режалаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юқори малакали аёллар футбол жамоалари учун йиллик тайёргарлик циклида машғулот юкламаларини йўналиши (аэроб, аэроб-анаэроб, анаэроб-гликолитик, анаэроб-алактат, анаболик) бўйича умумий тайёргарлик даврида чидамлиликни ривожлантиришга йўналтирилган юклама ҳажмини энг катта, аралаш иш ҳажмини энг кичик нисбатда тақсимлаш ҳисобига функционал тайёргарликни пойдевори такомиллаштирилган;
юқори малакали аёл футболчиларнинг машғулот юкламаларини тақсимлашда ҳаракатнинг координацион мураккаблик даражасидан келиб чиқиб ихтисослашган юклама шиддатини ҳафталик микроцикллар вазифалари бўйича белгилаб бериш ҳисобига махсус тайёргарлиги оптималлаштирилган;
юқори малакали аёл футболчиларнинг мусобақа давридаги тезкор-куч сифатларини ошириш учун “Частота бўйича машқлар мажмуаси”ни (қисқа вақт ичида юқори шиддатда бажариладиган) машғулотга киритиш ҳисобига махсус ҳаракат тайёргарлигини ошириш имконияти кенгайтирилган;
ўтиш даврида ҳафталик циклда организмни кейинги мусобақаларга тайёрлаш учун футбол машғулоти сингари юқори техник-тактик ҳаракат имкониятларини сақлаб қолишга қаратилган спорт ўйинларидаги элементларни футболчиларни қайта тиклаш циклига киритиш ҳисобига юкламаларга бўлган бардошлилигини ошириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали аёл футболчиларнинг йиллик тайёргарлик циклидаги машғулот юкламаларини режалаштириш ва мусобақа даврида қўлланиладиган дастурларни педагогик асослаш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
юқори малакали аёллар футбол жамоалари учун йиллик тайёргарлик циклида машғулот юкламаларини йўналиши (аэроб, аэроб-анаэроб, анаэроб-гликолитик, анаэроб-алактат, анаболик) бўйича умумий тайёргарлик даврида чидамлиликни ривожлантиришга йўналтирилган юклама ҳажмини энг катта, аралаш иш ҳажмини энг кичик нисбатда тақсимлаш ҳисобига функционал тайёргарликни пойдевори такомиллаштириш бўйича таклифлар “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” (Футбол) номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июлдаги 654-сонли буйруғига асосан берилган 654-068 рақамли гувоҳнома). Натижада юқори малакали аёл футболчиларнинг йиллик тайёргарлик циклида машғулот юкламалари ҳажми меъёрланиб, олинган натижаларни қайта ишлаб чиқишда самарадорлиги  10% га ошишига эришилган; 
юқори малакали аёл футболчиларни махсус тайёргарлик босқичида машғулот юкламаларини тақсимлашнинг координацион мураккаблиги даражасидан келиб чиқиб ихтисослашган юклама шиддатини вазифалари бўйича белгилаб бериш ҳисобига ҳафталик микроцикллар “Бухоро-W” профессионал футбол клуби ўқув-машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 8 октябрдаги 03-17-02/8433-сон маълумотномаси). Натижада юқори малакали аёл футболчиларнинг йиллик циклдаги жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 9,6% га яхшиланган;
юқори малакали аёл футболчиларнинг мусобақа давридаги тезкор-куч сифатларини ошириш учун “Частота бўйича машқлар мажмуаси”ни (қисқа вақт ичида юқори шиддатда бажариладиган) машғулотга киритиш ҳисобига махсус ҳаракат тайёргарлигини ошириш имконияти кенгайтирилиш бўйича амалий тавсиялар «Бухоро-W» профессионал футбол клуби спортчилари машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 8-октябрдаги 03-17-02/8433-сон маълумотномаси). Натижада футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатларни амалга ошириш аниқлиги тўп узатишда – 11,7%, тўпни олиб қўйиш ва олиб юришда – 25,5%, дарвозага зарба бериш ва тўпни илиб кетишда – 22,8%, тўп учун ҳавода яккама-якка курашларда 39,8% га яхшиланиб, юқори малакали футболчи аёлларда техник-тактик ҳаракатлар самарали ўзлаштирилган;
ўтиш даврида ҳафталик циклда организмни кейинги мусобақаларга тайёрлаш учун футбол машғулоти сингари юқори техник-тактик ҳаракат имкониятларини сақлаб қолишга қаратилган спорт ўйин элементлари футболчиларни қайта тиклаш циклига киритиш ҳисобига юкламаларга бардошлилигини ошириш имконияти бўйича дастур «Бухоро-W» профессионал футболчи аёлларнинг йиллик тайёргарлик циклида машғулот юкламаларини режалаштиришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 8-октябрдаги 03-17-02/8433-сон маълумотномаси). Натижада футболчи аёлларнинг спорт натижалари 11% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish