Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим тизимида енгил атлетика бўйича тўгарак машғулотларини ташкил қилишнинг илмий – педагогик асослари (умумтаълим мактаблари мисолида)”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Ped362.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети,  DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Илмий маслаҳатчи: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Усмонхўжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маткаримов Рашид Машарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида енгил атлетика бўйича тўгарак машғулотларини ташкил қилиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчи ўқувчиларнинг ёш хусусиятини инобатга олган ҳолда машғулот самарадорлигини ошириш учун микро, мезо ва макроцикл ўқув юкламаларининг шиддати, ҳажми ва меъёрлари нисбатларини ўзгартириш ҳисобига шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва организмини ривожлантириш, соғлигини мустаҳкамлаш имкониятлари кенгайтирилган; 
енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчи ўқувчилар комплекс тайёргарлиги даражасини назорат қилиш, спорт меъёрларини бажариш учун тўгарак машғулотларини ташкил қилишнинг педагогик ва услубий модели ўқув жараёни функционал модули таркибига назорат – тузатиш бўлимини қўшиш ҳисобига ўқувчиларда машғулотларга бўлган мотивацияси ва ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
мактаб енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчи енгил атлетикачилар ўқув-машғулотлари самарадорлигини оширишда ўқувчиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлиги холатини инобатга олган ҳолда ҳаракатли ўйинлар (якка, жуфтликдаги, жамоавий, эстафета шаклидаги) табақалаштирилиб, уларни машғулотларнинг тайёрлов, асосий ва якуний қисмларида қўллаш методикасини такомиллаштириш ҳисобига машғулотлар самарадорлиги оширилган.
тўгарак машғулотларида шуғулланувчи 12-18 ёшли ўқувчиларнинг тайёргарлик тизимига қайта тикланиш (нафас олиш ва мушакларни бўшаштирувчи машқлар комплекси) ва назорат синовлари (тезкор, жорий ва босқичли) ўтказиш тадбирларини қўллаш методикаси такомиллаштирилиши ҳисобига енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчиларнинг машғулотларни ўзлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчи (бошланғич тайёрлов ва ўқув-машғулот гуруҳида) ўқувчиларининг жисмоний (юқори, ўртача, паст) ва психологик (юқори, ўртача, паст) тайёргарлигининг ташқи намоён бўлиши орасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик аниқлаш ҳисобига спортчиларнинг ҳаракат тайёргарлиги ва мулоқотга кириша олиш қобилиятини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган.
электрон ҳисоблаш машиналари дастурли тизимида ишлаш фаолиятида электрон дарсликларни қўллаш ҳисобига индивидуал ривожланиш имкониятлари, юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва кўпкураш турларида бажариладиган фазаларнинг негизи, звеноси, деталлари техник ҳаракатларнинг траекторияси хусусиятларини осон ўзлаштириш имкониятлари кенгайтирилган ҳамда ҳаракат ва психологик тайёргарлик даражаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимида енгил атлетика бўйича тўгарак машғулотларини ташкил қилишнинг илмий – педагогик асослари (умумтаълим мактаблари мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
мактаб енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчи ўқувчиларнинг ёш хусусиятини инобатга олган ҳолда машғулот самарадорлигини ошириш учун микро, мезо ва макроцикл ўқув юкламаларининг шиддати, ҳажми ва меъёрлари нисбатларини ўзгартириш бўйича таклифлар Бухоро шаҳар 30-сон умумий – ўрта таълим мактабда енгил атлетика бўйича тўгарак машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрдаги 06-01/06/13/7409-сон маълумотномаси). Натижада тезкор-куч сифатлари 22 % га, тезлик сифати 26 % га, чаққонлик сифати 31% га, эгилувчанлик сифати 35% га, чидамлилик сифати 38 % га ўсишига эришилган;
енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчи ўқувчилар комплекс тайёргарлиги даражасини назорат қилиш, спорт меъёрларини бажариш учун тўгарак машғулотларини ташкил қилишнинг педагогик ва услубий модели ўқув жараёни функционал модули таркибига назорат – тузатиш бўлимини қўшиш бўйича амалий тавсиялар Қоракўл туманидаги 20-сон умумий ўрта таълим мактаб тўгарак машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрьдаги 06-01/06/13/7409-сон маълумотномаси). Натижада ўйинга бўлган мотивацияси 30 % га, ўқув дастурига бўлган мотивацияси 21 % га, жисмоний тарбия ва саломатлик ҳақида билимларни эгаллашга бўлган мотивацияси 22 % га ўсишига эришилган;
мактаб енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчи енгил атлетикачилар ўқув-машғулотлари самарадорлигини оширишда ўқувчиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлиги холатини инобатга олган ҳолда ҳаракатли ўйинлар (якка, жуфтликдаги, жамоавий, эстафета шаклидаги) табақалаштирилиб, уларни машғулотларнинг тайёрлов, асосий ва якуний қисмларида қўллаш методикаси бўйича таклифлар Бухоро шаҳар 6-сон умумий-ўрта таълим мактаб енгил атлетика тўгарак машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрьдаги 06-01/06/13/7409-сон маълумотномаси). Натижада 10-синф (ўғил болалар) ўқувчиларининг тезкор-куч сифатлари 30 % га, тезлик сифати 22 % га, чаққонлик сифати 24 % га, эгилувчанлик сифати 28% га, чидамлилик сифати 34 % га ўсишига эришилган;
тўгарак машғулотларида шуғулланувчи 12-18 ёшли ўқувчиларнинг тайёргарлик тизимига қайта тикланиш (нафас олиш ва мушакларни бўшаштирувчи машқлар комплекси) ва назорат синовлари (тезкор, жорий ва босқичли) ўтказиш тадбирларини қўллаш методикаси такомиллаштириш бўйича тавсиялар Бухоро шаҳар 10-сон умумий-ўрта таълим мактаб енгил атлетика тўгарак машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрьдаги 06-01/06/13/7409-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг психологик тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси бўйича ўйинга бўлган мотивацияси 26 % га ўсишга эришилган;
енгил атлетика тўгаракларида шуғулланувчи (бошланғич тайёрлов ва ўқув-машғулот гуруҳида) ўқувчиларининг жисмоний (юқори, ўртача, паст) ва психологик (юқори, ўртача, паст) тайёргарлигининг ташқи намоён бўлиши орасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик аниқлаш ҳисобига спортчиларнинг ҳаракат тайёргарлиги ва мулоқотга кириша олиш қобилиятини ривожлантириш методикаси Ромитан туман 1-сон ИДУМ енгил атлетика тўгарагида шуғулланувчи 6-7 синф ўқувчиларининг машғулотларига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 2 ноябрьдаги 06-01/06/13/7409-сон маълумотномаси). Натижада саломатлини мустаҳкамлаш бўлган мотивацияси 23 % га ўсишига эришилган;
электрон ҳисоблаш машиналари дастурли тизимида ишлаш фаолиятида электрон дарсликларни қўллаш ҳисобига индивидуал ривожланиш имкониятлари, юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва кўпкураш турларида бажариладиган фазаларнинг негизи, звеноси, деталлари техник ҳаракатларнинг траекторияси хусусиятларини осон ўзлаштириш бўйича тавсиялар “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” номли электрон дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғига асосан 233-0011-рақамли гувоҳнома). Натижада жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш методикасига асосан 8-9-синф (ўғил болалар) ўқувчиларининг тезкор-куч сифатлари 28 % га баҳо олишга бўлган мотивацияси 12 % га ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish