Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Хожиакбар Ахтамкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш гимнастикачиларни техник тайёргарлигини такомиллаштириш технологияси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.РhD /Pеd1455.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, PhD.33/01.02.2022. Ped.146.01. 
Илмий раҳбар: Эштаев Анвар Курганович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Ханкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори профессор; Миржамолов Мехриддин Хайриддинович, педагогика фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув машқ босқичидаги 11-13 ёшли гимнастикачиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёш гимнастикачилар учун кўпкураш турларида бажариладиган тебраниш машқлари, қўлларни ҳаракатда снарядлардан қўйиб юбориш ва қайта ушлаш ҳолатлари, айланиш ва  статик ҳаракат элементлар техникасининг таркибий қисмларига йўналтирилган экцентрик (кам ҳажмли юқори шиддатли) машқларни машғулотга киритиш ҳисобиги махсус куч мажмуасидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
гимнастикачиларнинг тайёргарлик даражасини аниқловчи шахсий харита асосида гимнастиканинг кўпкураш турларида бажариладиган элементларни мураккаблиги снарядлардаги юкламаларнинг тузилиши ва мазмуни махсус тайёргарлик даражаси бўйича оптималлаштириш ҳисобига кунлик ва ҳафталик микроцикл юкламалари такомиллаштирилган;
11-13 ёшли гимнастикачиларнинг мусобақа элементлар (С+С, С+Д) техникасига ўргатишда махсус машқларни техник тайёргарлик ва жисмоний ҳаракатларига нисбатан таъсир даражасини белгилаб берувчи технологияни (снаряд учун бирламчи бўлган машқларга техник ҳаракатларга мутоносиблиги) ишлаб чиқиш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлиги такомиллаштирилган;  
гимнастиканинг кўпкураш мусобақаларида киритилган мураккаб координацион динамик ҳаракатлар, учишлар, бурулишлар таяниш ва таянчсиз фазадаги элементларни мустақил бажариш маҳоратини эгаллашга дастлабки, асосий ва якунловчи фазаларни шакллантирадиган яқинлаштирувчи ҳамда ривожлантирувчи машқларни киритиш ҳисобига машғулотларни кетма-кет қўллаш имконияти оптималаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш гимнастикачиларни техник тайёргарлигини такомиллаштириш учун кўпкураш турларда бажариладиган махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
ёш гимнастикачилар учун кўпкураш турларида бажариладиган тебраниш машқлари, қўлларни ҳаракатда снарядлардан қўйиб юбориш ва қайта ушлаш ҳолатлари, айланиш ва  статик ҳаракат элементлар техникасининг таркибий қисмларига йўналтирилган экцентрик (кам ҳажмли юқори шиддатли) машқларни машғулотга киритиш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчилар ўқув машғулотларга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги 03-17-02-931-сон маълумотномаси). Натижада махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 20,8% га ошган;
гимнастикачиларнинг тайёргарлик даражасини аниқловчи шахсий харита асосида гимнастиканинг кўпкураш турларида бажариладиган элементларни мураккаблиги снарядлардаги юкламаларнинг тузилиши ва мазмуни махсус тайёргарлик даражаси бўйича оптималлаштириш бўйича амалий тавсиялар Республика олий спорт маҳорати мактаби машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги 03-17-02-931-сон маълумотномаси). Натижада гимнастикачиларнинг ҳафталик юкламалари ҳажм ва шиддатини тақсимлаш ҳисобига спортчиларни мусобақага тайёрлаш имконияти 18,3 % га яхшиланган;
11-13 ёшли гимнастикачиларнинг мусобақа элементлар (С+С, С+Д) техникасига ўргатишда махсус машқларни техник тайёргарлик ва жисмоний ҳаракатларига нисбатан таъсир даражасини белгилаб берувчи технологияни (снаряд учун бирламчи бўлган машқларга техник ҳаракатларга мутоносиблиги) ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида шуғулланувчилар ўқув машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги 03-17-02-931-сон маълумотномаси). Натижада гимнастикачиларнинг 11-13 ёшли гимнастикачиларда умумий жисмоний тайёргарлигини 11,4%га махсус жисмоний тайёргарлиги 3,72 баллга яхшиланган;
гимнастиканинг кўпкураш мусобақаларида киритилган мураккаб координацион динамик ҳаракатлар, учишлар, бурулишлар таяниш ва таянчсиз фазадаги элементларни мустақил бажариш маҳоратини эгаллашга дастлабки, асосий ва якунловчи фазаларни шакллантирадиган яқинлаштирувчи ҳамда ривожлантирувчи машқларни киритиш бўйича тавсиялар Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби шуғулланувчилар ўқув машғулотлар дастурига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги 03-17-02-931-сон маълумотномаси). Натижада ёш гимнастикачиларнинг техник тайёргарлиги 18,6 % яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish